← Назад
Решение #2840257 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
4-1501-2501/20467-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ****** иштирокида, даъвогар Фарғона шаҳар
прокуратураси “*********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
«*********» махалла фуқаролар йиғинидан 7 810 188 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона шаҳар прокуратураси “*********” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «*********» махалла фуқаролар йиғини
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 810 188 сўм
асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти бошқармасидан
мутахассис жалб этилган.
Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, жавобгар ҳамда Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва
молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “*********” АЖ Фарғона вилояти
бўйича филиали билан «*********» махалла фуқаролар йиғини ўртасида
31.05.2025 йил ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага мувофиқ, 7 810
188 сўм қарздорлик кўрсатилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома судга
тақдим қилинмаган.
Шунингдек, “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти бошқармасининг
2025 йил 26 ноябрь кунги ўрганиш хулосасига асосан, «*********» махалла
фуқаролар йиғини томонидан 2024 йил давомида 1 549 метр куб, 2025 йил
давомида 1 558 метр куб табиий газ истеъмол қилганлиги, бироқ истеъмол
қилинган табиий газ учун тўловларни амалга оширмаганлиги, жавобгарнинг
28.10.2025 йил куни ҳолатига жами табиий газдан қарздорлиги 7 810 188
сўмни ташкил қилганлиги, табиий газ учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунги “Табиий
газдан фойдаланиш қоидалари тўғрисида”ги 319-сонли қарори асосида тўғри
ҳисобланганлиги маълум қилинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрь кунги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига
кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг
учинчи
қисмида
белгиланган
тартибда
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009
йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи
хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди.
Ушбу ҳуқуқ номаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
7 810 188 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 7 810 188 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«*********» махалла фуқаролар йиғини ҳисобидан 7 810 188 сўм асосий
қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари, жами 7 851 388 сўм
ундирилсин.
Жавобгар «*********» махалла фуқаролар йиғини ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев