← Назад
Решение #2840277 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 385 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 420 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| бандида агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6313-сонли иш
Судья:Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 28 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“S ROY ZIYN TI” ҳусусий корхонасининг, жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБдан
2
089
277
748,02
сўм
асосий
қарз,
2 372 156 сўм етказилган зарар, 326 195 372 сўм банк фоизи, 229 405 400 сўм пеня
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Умаралиев (паспорт асосида), жавобгар
вакили Ж.Шакиров (2024 йил 26 июль кунги 04-07/181-сонли ишончнома
асосида), Д.Юлдашев (2024 йил 15 апрель кунги 04-07/61-сонли ишончнома
асосида), Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси вакили
Х.Атаханов (гувоҳнома асосида)лар иштирокида, суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар-“S ROY ZIYN TI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
Даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
-“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 2 089 277 748,02 сўм асосий қарз, 2 372 156 сўм етказилган зарар,
326 195 372 сўм банк фоизи, 229 405 400 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили – тарафлар ўртасида олди-сотди
шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан тўлиқ қиймати
3 277 222 626,30 сўм бўлган кўчмас мулкни сотиб олганлигини, ушбу
шартномага асосан жавобгарнинг ҳисоб варағига 30 фоиз олдиндан тўлов
шаклида 983 166 787.89 сўм тўлаб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан
ушбу объект шу кунга қадар топширилмаганлигини, ҳозирда жавобгар
томонидан сотилган объектни аввалги эгалари эгаллаб олиб ҳозирда фаолият
юритаётганлигини, жавобгар ушбу объектни эски эгаларидан олмаслан сотувга
чиқарганлигини, ушбу объектда низолар мавжудлигини, шу сабабли даъвогарга
ушбу объект керак эмаслигини ва шартномани бекор қилиб пулларини қайтариб
бериш бўйича жавобгарга мурожаат қилганлигини, бироқ жавобгар ушбу
мурожаатларни оқибатсиз қолдирганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатан ҳам тарафлар
ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланганлигини, ушбу шартномага асосан
жавобгар томонидан жами 2 089 277 748,02 сўм тўловлар амалга
оширилганлигини, объектни топшириш бўйича топшириш-қабул қилиш
далолатномаси тузилмаганлигини, бироқ даъво судга тақдим этилгандан сўнг
2025 йил 24 ноябрда даъвогарга топшириш-қабул қилиш далолатномаси
юборилганлигини, бироқ даъвогар ушбу далолатномани имзолашдан бош
тортганлигини, даъвогар ғолиблик баённомасига асосан ушбу объектни ўзининг
номига ўтказиши мумкинлигини, бироқ даъвогар ўзининг номига шу кунга қадар
ўтказмаганлигини, жавобгар томонидан объектдан аввалги эгаларини чиқариш
юзасидан даъво аризасини киритганлигини, бироқ суд ушбу объектга
жавобгарнинг эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги боис даъвони рад қилганлигини,
даъвогарнинг ўзи объектдан эски эгаларини чиқариш бўйича судга мурожаат
қилиши мумкинлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси вакили суд
мажлисида иштирок этиб, кадастр рақами 17:15:02:04:07:8241 – сонли Андижон
шаҳар Бобур шоҳ кўчаси 36/б-уй жойлашган бино-иншооти Андижон шаҳар
МИБнинг 2022 йил 22 июндаги Сотилмаган мулкни ундирувчига топшириш қабул қилиш қарорига асосан ҳозирги кунда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
номига кадастр паспорти шакллантирилганлигини, ушбу мулкни 2023 йил
27 октябрда онлайн аукцион натижаларига кўра даъвогар ютиб олиб, ғолиблик
баённомаси расмийлаштирилганлигини, даъвогар ғолиблик баённомасига асосан
кадастр ҳужжатларини ўз номига расмийлаштириш учун давлат кадастрлар
палатаси Андижон шаҳар бўлимига мурожаат қилмаганлигини, ғолиблик
баённомаси олди-сотди шартномаси кучига эгалигини, эндиликда даъвогар
мурожаат қилган тақдирда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мурожаат
қилиш муддатини ўтказиб юборганлик учун жарималарни тўлаганидан кейин
кадастр ҳужжатини қонун доирасида расмийлаштириб берилишини маълум
қилган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ва
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан
жавобгар ўртасида махсус ахборот порталида электрон дўконида 2023 йил
27 октябрь куни ОА 092-993939-сонли (Лот 7245935-сонли) олди-сотди
шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” ушбу шартнома шартлари
асосида ўзига тегишли бўлган: Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ
кўчаси 36/3-уйда жойлашган 3 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноиншооти кўчмас мол-мулкни (бундан буён матнда объект деб юритилади) сотиш
ва мулк қилиб топшириш, “сотиб олувчи” эса мазкур шартнома шартлари
асосида Объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган.
Тузилган ушбу шартноманинг 1.2-бандиага асосан, объект 2022 йил
13 октябрь кунги 17:15:02:04:07:8241-сонли кадастр ҳужжатларига асосан
“Сотувчи”га тугишли бўлиб, Объектнинг тўлиқ рўйхати шартноманинг
1-иловасида келтирилган бўлиб, шартноманинг ажралмас қисми бўлиб
ҳисобланади.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, объектнинг ҚҚС билан бирга сотиш
баҳоси 3 277 222 626,30 сўмни ташкил қилади. Сотиб олувчининг сотувчи
ҳисобварағига шартнома баҳосининг 30 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлови
9 83 166 787,89 сўмни ташкил этади. Объектнинг қолган 70 фоиз қисми
2 294 055 838,41 сўм миқдори ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган
шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов жадвали бўйича 5 йил муддатга
6 ой имтиёз давр билан 2028 йил 30 октябрга қадар йиллик 14 фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан тўлов жадвалида белгиланган тартибда, муддатларда ва
миқдорда сотиб олувчи томонидан тўлаб боирлади.
Шартноманинг 3.1.1-бандида сотувчининг “Объект”ни топшириш бўйича
мажурияти томонлар ўртасида қабул қилиш-топшириш далолатномаси
имзолангандан сўнг бажарилган ҳисобланади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, белгиланган
маблағлар хусусан 983 166 787,89 сўмлик 30 фоиз бошланғич тўловини амалга
оширган.
Бироқ, жавобгар шу кунга қадар объектни даъвогарнинг ихтиёрига
топширмаган.
Жавобгар топширилмаган объект учун даъвогарнинг розилигисиз жами
1 073 184 860,13 сўм миқдоридаги пул маблағларини инкассо орқали билан
2 372 156 сўмлик банк хизмати билан ундириб олган.
Шунингдек, ушбу объект бўйича низо мавжуд эканлигига қарамай ёки бу
ҳақида маълумот берилмай Аукцион савдоларига қўйилган. Ушбу низолар
сабабали, даъвогарга объект амалда топширилмаган ва жавобгар томонидан
даъвогарнинг инкассо орқали пул маблағларини олиб қўйилиши оқибатида
даъвогарнинг икки миллиард сўмдан зиёд маблағлари харакатсиз турган.
Даъвогарнинг ушбу объектни сотиб олишдан мақсади ундан тижорат
мақсадларда фойдаланиш, қўшимча даромад топиш ва тадбиркорлик
фаолиятини кенгайтириш бўлган. Бироқ, бу объектни қўлган киритиш учун
қилинаётган харкат ва харажатлар даъвогарга фақатгина зарар келтирган.
Хусусан объектдан бегона шахсларни чиқариб, даъвогарга топшириш борасида
жавобгарнинг харакатсизлиги даъвогарнинг ушбу шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказган.
Даъвогар томонидан жавобгарга объектни топшириши акс ҳолда
шартномани бекор қилиш ҳақидаги юборган талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар шартномани бекор қилиш ва тўланган ва инкассо
орқалиб олиб қўйилган пул маблағларини қайтаришни сўраб судга мурожаат
қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талабининг асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топганлиги боис ушбу талабни суд асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 382-моддасга асосан, тарафлардан бирининг шартномани бузиши
иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп
даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига биноан, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса-ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
ФКнинг 385-моддасига мувофиқ, шартнома ўзгартирилган ёки бекор
қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан
бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки
бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар
ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
ФКнинг 386-моддасига асосан, Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 420-моддасига асосан Олдиндан тўланган суммани олган сотувчи
товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи
ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун
олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2023 йил
31 октябрдаги 7-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва ушбу
шартномага асосан даъвогар томонидан тўлаб берилган жами 2 089 277 748,02
сўм пул маблағларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни лозим
топади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг 2 372 156 сўм зарар ундириш талабини
муҳокама қилиб, уни ҳам қаноатлантиришни лозим топади.
Чунки, жавобгар томонидан инкассо орқали даъвогардан ундириб олинган
пул маблағлари учун даъвогар ўзининг хизмат кўрсатувчи “Хамкорбанк”ига
тегишли тартибда 2 372 156 сўм маблағларни дебет айланмаларидан олинадиган
хизмат ҳақи сифатида тўлаб беришга мажбур бўлган.
ФКнинг 14-моддасида Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг
мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда пеняни 100 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шартноманинг 6.2-бандида Объект ўз вақтида сотиб олувчига
топширилмаган тақдирда, сотувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз
миқдорда пеня тўлайди.бироқ пеня миқдори ўз вақтида топширилмаган
объектнинг умумий баҳосини 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига биноан,
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Шунингдек, суд даъво талабидаги 326 195 372 сўм банк фоизини ундириш
қисмини муҳокама қилган ҳолда, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Зеро, ФКнинг 327-моддасига асосан, Бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори
кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг
жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд
тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган
кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб
қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз
миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Бироқ, жавобгар пул маблағларини ўзаро тузилган олди-сотди
шартномасига асосан ундириб олган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон
қарорининг 10-бандида агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан
фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш
ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш
қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши
мумкин.
Бу вазиятда, суд даъвогарнинг банк фоизи ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим
топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, Суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида,
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги
даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундирилиши кўрсатилган.
Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 25 270 553,01 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, даъвогар томонидан аввал тўлаб чиқилган 1 201 953,75 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
382, 384, 385, 437, 449-моддаларига, Иқтисодий Процессуал Кодекси 116, 118,
128, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан;
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “S ROY ZIYN TI” хусусий корхонаси ва жавобгар –
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўртасида 2023 йил 31 октябрда тузилган 7-сонли
олди –сотди шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳисобидан “S ROY ZIYN TI”
хусусий корхонаси фойдасига 2 089 277 748,02 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм
пеня, 25 270 553,01 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар-“S ROY ZIYN TI” хусусий корхонаси томонидан аввал тўлаб
чиқилган 1 201 953,75 сўм давлат божи ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Абдураимов