Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/11276 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7c83db1a-0d28-48c0-b0fe-62f6ad93b9dc Claim ID PDF Hash 534f0980de4124b0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 316 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар вакили *******нинг иштирокида, даъвогар ********нинг жавобгар ********дан ******** сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тақдим қилиб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тақдим қилиб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда судга тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади. Иқтисодий иш бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари қуйидагича: 1. Жавобгар ******** даъвогар ********нинг даъво аризасида кўрсатилган ******** сўм асосий қарздорлигини тан олади ва ушбу қарздорликни *****ча тўлаб бериш кафолатини беради, бундан ташқари, жавобгар олдиндан тўланган ****** сўм давлат божи ва ****** сўм почта харажатини тўлаб бериш мажбуриятини олади. 2. Мазкур келишув битими ҳар бир томон учун биттадан ва Урганч туманлараро иқтисодий суди учун биттадан уч нусхада тузилди. ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда келишув битимини тасдиқлаш, даъво бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 110, 118, 131-133 ва 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар ******** ва жавобгар ******** ўртасида тузилган 2025 йил 28 ноябрдаги келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин: 1. Жавобгар ******** даъвогар ********нинг даъво аризасида кўрсатилган ******** сўм асосий қарздорлигини тан олади ва ушбу қарздорликни 2025 йилнинг 15 декабригача тўлаб бериш кафолатини беради, бундан ташқари, жавобгар олдиндан тўланган ********сўм давлат божи ва ********сўм почта харажатини тўлаб бериш мажбуриятини олади. 2. Мазкур келишув битими ҳар бир томон учун биттадан ва Урганч туманлараро иқтисодий суди учун биттадан уч нусхада тузилди. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар ********дан даъвогар ********га ********сўм давлат божи ва ********сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ажрим дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********