← Назад
Решение #2840292 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 41 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 108 символов
********-сонли иқтисодий иш
Судья: *********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ********* раислигида,
судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, *******нинг иштирокида, даъвогар
*********нинг жавобгар *********га нисбатан таъсисчи сифатидаги улушни
бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
********* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) *********
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан таъсисчи
сифатидаги улушни бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажримига асосан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ****** жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажримига асосан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган ******* жалб
қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи
шахслар ******* ва таъсисчи фуқаро ****** қонунда белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок этмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок қилган Урганч шаҳар адлия
бўлими Давлат хизматлари маркази вакили ўз тушунтиришини бериб, унга кўра,
жамият таъсисчисининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар онлайн режимда
амалга оширилганлигини ва бу жараёнга давлат хизматлари маркази аралаша
олмаслигини билдириб, ишга алоқадор ҳужжатларни судга тақдим қилган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари даъво талабига
аниқлик киритиб, ***** сифатидаги улушни бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги
4-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва даъво талабини қўллабқувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили ва таъсисчи Д.Юлдашев
даъво талабига эътироз билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда даъвогар
вакилининг даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги кўрсатмасини ишдаги
ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “***** *****
Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан
ўтказиш инспекциясидан № ****** реестр тартиб рақами билан давлат
рйўахатидан ўтказилган.
Шунингдек,
*********нинг
****** қарори билан унинг устави қўшимча ўзгартиришлар билан янги таҳрирда
Урганч шаҳар давлат хизматлари марказидан ******* қайта давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Жамият таъсисчисининг устав фондидаги ****** ҳисобланган.
2025 йилнинг 21 июль куни ********* иштирокчиларининг навбатдан
ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган.
Мазкур 4-сонли умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, жамият таъсисчиси
********* жамият таъсисчиси таркибидан чиқарилиши ва жамият устав
фондидаги улуши ***** номига воз кечганлиги сабабли ҳамда ўз аризасига
асосан жамият таъсисчилигидан чиқарилиши белгиланган.
“Масъулияти
чекланган
жамиятлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 20-моддасида
жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз
улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача
тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг
бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда
амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилмаган
бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав
фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) ўзганинг
фойдасига воз кечишга доир битимнинг ушбу моддада ёки жамиятнинг уставида
белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб
келади.
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг
бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият
бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор
қилиниши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни
(улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма
равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг
ҳуқуқларини амалга оширади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир
қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир
қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечгунига қадар юзага келган барча
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.
Даъвогар ********* жавобгар *********га 2025 йил 21 июль куни ариза
билан мурожаат қилиб, ўз ихтиёри билан жамиятни ва жамиятдаги 1.203.391.612
сўмлик
100 фоиз улушини тўлиқ *********номига воз кечишини ва шу муносабат билан
жамият таъсисчилигидан чиқаришни сўраган.
Шунга асосан, ********* ва *********ўртасида 2025 йил 21 июль куни
воз кечиш шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси ҳам тузилган.
Қолаверса, жамият уставининг 5.1-бандига кўра, жамият таъсисчиси
жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини қонун
ҳужжатларида ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда учинчи
шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақлилиги
белгиланган.
Шунингдек, уставнинг 8.1-бандига кўра, жамиятнинг таъсисчиси жамият
таъсисчиси сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда таъсисчи устав
фондидаги ўз улушини учинчи шахсга сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш
ҳуқуқига эга.
Қонуннинг 41-моддаси биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият
иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида
билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши
мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул
қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса,
мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида
берилиши мумкин.
Ваҳоланки, 2025 йилнинг 21 июль куни ********* иштирокчиларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 4-сонли қарори қабул қилинишида
Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва жамиятнинг устави талаблари
бузилмаган.
Чунки, жамият уставининг 9.1-бандига кўра, жамият таъсисчичи
жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини учинчи
шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга
ҳақлилиги белгиланган.
Қолаверса, жамият уставининг 9.3-бандида ҳам жамият устав фондидаги
улушдан воз кечиш юридик шахснинг аризаси фирма бланкасида тўлдирилади ва
муҳр билан тасдиқланади.
Шунга кўра, даъвогарнинг воз кечиш аризаси жамият муҳри билан
тасдиқланган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг турмуш ўртоғи Х.Хамраева ҳам устав
фондидаги улушни *********га қонунда белгиланган тартибда ўтказиб беришга
ўз розилигини билдирган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни ва даъвогардан давлат божининг етишмаган 3.708.000 сўм қисмини
ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ва
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар *********дан Республика бюджетига 3.708.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар *********дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
*********