Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6311 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5f8e3927-46e1-4ead-a34d-10f050f77809 Claim ID PDF Hash 1130ada44bef56fb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 157-моддаси збекистон Республикаси ИПК 157 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 110-моддаси збекистон Республикаси ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6311-сонли иш Судья:Х.Абдураимов АЖРИМ ((даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Андижон шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар – “ LOL T MINOT PRO” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “S OV T MET N G Z” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 000 000 сўм асосий қарз ва 5 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Б.Каримов (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - “ LOL T MINOT PRO” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “S OV T MET N G Z” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 000 000 сўм асосий қарз ва 5 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризасида сўралган қарз ва пенялар жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилаётганлиги сабабли даъводан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб, иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд уларниг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогарнинг аризасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъводан воз кечишини иш юритишга қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвогар ариза тақдим қилиб, даъво талабидан воз кечишини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади. Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, мазкур даъводан воз кечишини иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 110, 111, 157, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2102/2039-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши иш юритишга қабул қилинсин ва низо бўйича иш юритиш тугатилсин. Ушбу иш бўйича тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Х.Абдураимов