Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15019 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c4f4d2b6-dd40-4312-9e6d-058f4e61982f Claim ID PDF Hash e63dc4fe7ca5cdd6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 269-моддаси нинг 269 law
амли божхона юк декларацияси билан БКнинг 269-моддаси амли божхона юк декларацияси билан БК 269 law
БКнинг 26-моддаси БКнинг 26 law
товарлари БКнинг 269-моддаси товарлари БК 269 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15019-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 28 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» ихтисослаштирилган божхона комплексининг жавобгар «**********» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича юритилаётган ишни Жиззах шахар прокурорининг ёрдамчиси М.Хайруллаевнинг иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «**********» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2025 йил 26 июндаги С-UZ20250519-сонли инвойс асосида Хитой давлатидан вазни 8.2 кг, фактура қиймати 1314 АҚШ долларига тенг бўлган “плавкий предохранитель” товарлари олиб келинган ва “B sh ht m t” постида 00107/02.07.2025/0010956-рақамли божхона юк декларацияси билан Ўзбекистон Републикаси Божхона кодекси (матнда кейинги ўринларда БК дею юритилади)нинг 269-моддасига асосан “Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси” божхона режимига расмийлаштирилган. Жавобгар номига олиб келинган юқоридаги товарларни “вақтинчалик сақлаш” божхона режимига сақлаш муддати ўтганлиги сабабли, товарларни ўн кун муддатда тегишли божхона режимига расмийлаштириш чораларини кўриш тўғрисида жамиятга 2025 йил 25 сентябр куни талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар товарларни тегишли божхона режимига расмийлаштириш чораларини кўрмасдан келаётганлиги баён этилиб, жавобгарга товарларни 00107/02.07.2025/0010956-рақамли тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси бўйича лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларацияси билан “эркин муомилага чиқариш” (I -40) режимига расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Судга даъвогарнинг вакили ариза тақдим этиб, жавобгар хозирда даъво аризасида кўрсатилган товларни эркин муомалага чиқариш режимига хужжатларни тўлиқ расмийлаштириб берганлигини маълум қилиб, даъво аризасидаги ҳолатлар тўлиқ бартараф этилганлиги боис, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисда қатнашган прокурор даъво аризасидаги ҳолатлар бартараф этилганлиги боис, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида фикр билдирди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, жавобгар томонидан 2025 йил 26 июндаги С-UZ20250519-сонли инвойс асосида Хитой давлатидан вазни 8.2 кг, фактура қиймати 1314 АҚШ долларига тенг бўлган “плавкий предохранитель” товарлари олиб келинган ва “B sh ht m t” постида 00107/02.07.2025/0010956- 2 рақамли божхона юк декларацияси билан БКнинг 269-моддасига асосан “Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси” божхона режимига расмийлаштирилган. БКнинг 26-моддасига кўра, божхона режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади. Бироқ, жавобгар томонидан олиб келинган “плавкий предохранитель” товарлари БКнинг 269-моддасида белгиланган муддат ўтиб кетган бўлсада товарларни “эркин муомилага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилмаган. Низо шу холатдан келиб чиққан. Аммо, суд мухокамасига қадар жавобгар 00107/02.07.2025/0010956-рақамли тўлиқ бўлган божхона юк декларацияси билан “эркин муомилага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган. Бу ҳақда тегишли юк декларациялари ҳамда даъвогарнинг маълумотномаси тақдим этилди. Бундан кўринадики, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган мажбуриятни ихтиёрий суръатда бажарган. Қайд этилганларга асосан, суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво аризасидаги ҳолатлар суд муҳокамасига қадар жавобгар томонидан ихтиёрий суръатда бажарилиши таъминланганлиги боис, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса, ИПКнинг 118моддасига мувофиқ, номулкий тусдаги талаб сифатида баҳолаб, БХМнинг 10 баравари миқдоридаги давлат божини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан «**********» ихтисослаштирилган божхона комплекси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов