← Назад
Решение #2840318 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 288 | — | law | |
| кассация шикояти ИПК | 295 | — | law | |
| ИПК | 295 | — | law |
Текст решения
5 877 символов
*********-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – *********
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – *********
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Урганч шаҳри
(кассация шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 28 ноябрь
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
********* раислигида, ҳайъат аъзолари ********* ва *********дан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси ********* котиблигида, тарафлардан
жавобгар «*********» масъулияти чекланган жамияти вакили *********
(собиқ раҳбар)нинг иштирокида, Боғот туманлараро иқтисодий судининг
*********-сонли
иқтисодий
иши
доирасида
2025 йил 25 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар
«*********» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Хоразм вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси (бундан
буён матнда – палата деб юритилади) «*********» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Боғот
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*********» масъулияти чекланган жамиятидан *********сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига *********сўм асосий қарз ва *********сўм почта
харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилиниб, унда даъвогарнинг даъвосини
рад қилиш ҳақида янгидан қарор қабул қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата
ва даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакили иштирок этмади, шикоят юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда - ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
1
Шу боис, судлов ҳайъати ишни палата ва даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
баён этилган важларни такрорлаб, даъвогар билан келишувга
эришилганлигини, жавобгарнинг раҳбари олдин ўзи бўлганлигини, бугунги
кунда унинг укаси ********* жавобгарнинг раҳбари эканлигини, кассация
шикоятини ********* ўрнига ўзи имзолаганлигини маълум қилиб, шикоятни
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, ишда иштирок этувчи
жавобгар вакилининг тушунтиришларини ҳамда кассация шикояти юзасидан
берилган фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 288-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан кассация
шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолаш ваколатини
тасдиқловчи ҳужжат кассация шикоятига илова қилинади.
Процессуал ҳуқуқнинг юқорида қайд этилган нормасининг мазмуни
шундан иборатки, кассация шикояти уни бераётган шахс ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд
ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколатини тасдиқловчи ишончнома ёхуд
бошқа ҳужжат илова қилинади.
Агар кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг
шикоятга имзо қўйган шахснинг уни имзолашга ваколатли эканлигига шубҳа
туғилса, аризачига тегишли далилларни тақдим этиш таклиф этилади. Бундай
далиллар тақдим этилмаганда, кассация шикояти ИПК 295-моддасининг
биринчи қисмига асосан кўрмасдан қолдиради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил
7 мартдаги 10-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция,
кассация тартибида кўришнинг амалиёти тўғрисида”ги қарори ўн тўртинчи
бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган.
Суд муҳокамаси жараёнида аниқланишича, жавобгар томонидан
берилган кассация шикоятида уни жамиятнинг раҳбари *********
томонидан имзоланганлиги кўрсатилган бўлса-да, кассация шикояти
жамиятнинг раҳбари ********* томонидан эмас, балки собир раҳбари
********* томонидан имзоланганлиги маълум бўлди.
ИПК 295-моддаси биринчи қисмига кўра, агар кассация шикояти
(протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси
ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги
аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини)
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунга кўра судлов ҳайъати, кассация шикоятини кўрмасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар томонидан
*********сўм давлат божи ва 41.200 почта харажати олдиндан
2
тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқорида қайд этилганларга асосан Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 195-197, 288, 295, 297-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
Боғот туманлараро иқтисодий судининг *********-сонли иқтисодий
иши доирасида 2025 йил 000 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорига
нисбатан «*********» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
Ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва
почта харажати жавобгар томонидан олдиндан тўланганлиги инобатга
олинсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради.
Ажримга нисбатан, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
*********
ҳайъат аъзолари
*********
*********
3