← Назад
Решение #2840321 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 082 символов
4-2202-2503/5675-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected by PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro
Version
to Remove
the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 28 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
катта ёрдамчиси Ш.Абдуллаев, даъвогар вакили Б.Ваисов (2025 йил
6 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар
“Xududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти манфаатида Шовот тумани
прокурорининг жавобгар “Пирметов Отабек Равшонович” фермер хўжалиги
ҳисобидан 16 605 506 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шовот тумани прокурори
Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Пирметов Отабек Равшонович” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16 605 506 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Cуд мажлисида прокурор даъво тақдим этилганидан сўнг жавобгар
қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлиги боис даъвони рад қилишни сўради.
Cуд мажлисида даъвогар вакили ҳам судга даъво тақдим этилганидан
сўнг жавобгар даъво талабидаги 13 277 063 сўм қарзини тўлиқ тўлаб
берганлигини, шу билан бирга электр эънергияси ўз вақтида тўланмаганлиги
учун ҳисобланган 3 328 442,76 сўм пеняни жавобгар шу кунга қадар
тўламаганлигини маълум қилиб, бу ҳақида маълумотнома тақдим этиб,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Жавобгар рағбари Ю.Абдуллаев ўтган суд мажлисида
иштирок этган бўлиб, иш ҳужжатида жавобгар бугунги суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида тилхат мавжуд.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд
низони жавобгарнингProtected
иштирокисиз
мумкин деб
ҳисоблайди.
byкўриб
PDFчиқиш
Anti-Copy
Free
Суд прокурор ва даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
the Watermark) кўра даъво
мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий
баҳо бериб,
қуйидагиларга
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 январда
электр энергиясини якний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
таъминотчи корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини
уланган электр тармоқ орқали етказиб бериш, “сотувчи корхона” етказиб
берилган электр энергиясини ҳисобини юритиш, ўз навбатида истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилади
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва сотувчи
корхона ҳар ойда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун
мобайинида ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузиши
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
вужудга келган 13 277 063 сўм асосий қарз билан бирга 3 328 442,76 сўм
ҳисобланган пеняни тўламаган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги
талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги
учун,
агарAnti-Copy
қонунчиликдаFree
ёки шартномада бошқача
Protected by
PDF
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
to Pro Version
to Remove the Watermark)
“Электр (Upgrade
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида
тўланишини таъминлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
исботини топган.
Гарчи даъво аризада жавобгардан 16 605 506 сўм қарздорлик ундириш
сўралган бўлса-да, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим
этилган маълумотнома, солиштирма далолатнома ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан аниқланишича, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарни
даъвогардан 13 277 063 сўм қарзи мавжуд бўлган, шунингдек энергия ҳақи ўз
вақтида тўланмасдан кечиктирилган учун жавобгарга 3 328 442,76 сўм пеня
ҳисобланган бўлган, бироқ даъвогар ушбу ҳолатни инобатга олмасдан, яъни
даъво аризасида пеня ундириш тўғрисида алоҳида талаб қўймасдан,
3 328 442,76 сўм пеняни ҳам қарздорлик таркибига қўшган ҳолда
жавобгардан 3 328 442,76 сўм қарздорликни ортиқча ундириш тўғрисида
асоссиз талаб қўйган, ваҳоланки даъвогар судга мурожаат қилган пайтда
жавобгарнинг даъвогар олдида жами 13 277 063 сўм қарзи мавжуд бўлган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 13 277 063 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шу билан бирга суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим
этилган маълумотномадан аниқланишича, судга мурожаат этилгандан сўнг
жавобгар 2025 йил 3 ноябрь куни 13 277 063,34 сўм тўловни амалга ошириб,
даъво талабидаги 13 277 063 сўм қарздорликни тўлиқ бартараф этган,
ҳозирда уни мазкур даъво юзасидан даъвогардан қарзи мавжуд эмас.
Шундан келиб чиқиб, суд даъвони тўлиқ рад этишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Protected by
PDF Anti-Copy
FreeҚонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
(Upgrade
to Pro Version
to Removeбироқ
the Watermark)
аризаларидан даъво
баҳосининг
2 фоизи,
базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Демак, даъвонинг асосли деб ҳисобланган 13 277 063 сўмлик қисми
судга мурожаат этилгандан сўнг тўланганлиги боис давлат божи, шунингдек
почта харажати жавобгар, асоссизлиги боис рад этилган 3 328 442,76 сўмлик
қисми бўйича эса давлат божи манфаати кўзланган даъвогарнинг зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Пирметов Отабек Равшонович” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
“Пирметов Отабек Равшонович” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 329 394 сўм давлат божи ундирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 82 606 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов