Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2402/283 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 32610fbb-d307-4bd4-a09c-65cf567dcb29 Claim ID PDF Hash cfe7176575241e0b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2402/283-сонли иш АЖРИМ (суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, кредитор Бухоро туман солиқ инспекциясининг қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонасига нисбатан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган суднинг 2024 йил 23 августдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини кредитор вакили Ф.Шамсиддинов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонаси (матнда қарздор деб юритилади) судга ариза билан мурожат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2024 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб И.Каримов тайинланган. Суднинг 2024 йил 23 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, қарздор давлат рўйхатидан чиқарилган. Кредитор Бухоро туман солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш якуний ҳисобот барвақт тақдим қилганлигини, қарздорнинг балансида давлат рақами 800049АА, русуми S14, ранги яшил хаки бўлган 05.08.2024 йилда рўйхатга олинган тиркама ўзи ағдарувчи қишлоқ хўжалик техникаси мавжудлиги, бироқ мазкур мулклар тугатиш жараёнида аниқланмаганлиги сабабли суднинг ажримни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қувватлаб, аризада келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор ва тугатиш бошқарувчиси вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 327моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар асос бўлади. Суд аризада келтирилган важларини муҳокама қилиб, суд тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг фаолияти тўлиқ таҳлил қилинмаганлиги, хусусан давлат рақами 800049АА, русуми S14, ранги яшил хаки бўлган 05.08.2024 йилда рўйхатга олинган тиркама ўзи ағдарувчи қишлоқ хўжалик техникаси мавжудлиги ва мазкур мулклар тугатиш жараёнида аниқланмасдан, судга якуний ҳисобот барвақт тақдим этилганлиги, тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи асосида суднинг қарздорни тугатиш ишларини тамомлаш тўғрисида ажрим чиқарилганлигини, бироқ мазкур ҳолатлар аризачига ва судга маълум бўлмаганлигини, қонунчиликка кўра суднинг ажрими устидан юқори инстанция судига шикоят қилинмаслигини ва қарздорнинг фаолиятини тиклаш мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда аризани қаноатлантиришни, суднинг 2024 йил 23 августдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини тиклашни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-199, 325-333-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л Д И: Кредитор Бухоро туман солиқ инспекциясининг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 августдаги қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонаси (СТИР 301288320)ни тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин. Бухоро шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари маркази зиммасига қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонасини давлат реестрига қайта тиклаш мажбурияти юклатилсин. Қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонасига нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили тиклансин. Қарздор “Tri n n tr ns l uks” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчиси И.Каримовнинг якуний ҳисоботи бўйича тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини тамомлаш рад этилсин ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тугатиш ишларини тўлиқ ва сифатли ўтказиб, 2026 йил 31 мартга қадар қайта ҳисобот топшириш вазифаси юклатилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Судья А.Раҳматова