← Назад
Решение #2840345 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 93 | — | law | |
| нинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 90 | — | law | |
| онуннинг | 95 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2583-сонли иш
АЖРИМ
(Суд санацияси таомилини жорий этиш тўғрисида)
Қўрғонтепа т мани
йил 28 ноябрь
2025
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, Я.Абдурахмоновнинг котиблигида, кредитор “Nish n gr u r du t”
масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор “W t r lif min r l” масъулияти
чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсиз, банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни
кредитор вакили Ф.Мажидов(2025 йил 13 октябрдаги ишончнома ва паспорт
асосида)иштирокида, кредитор “SB l d r” МЧЖ вакили Д.Исамов(2025 йил
3 ноябрдаги ишончнома асосида)иштирокида, қарздор вакиллари Х.Ашуров,
Н.Парпиев(10.07.2025 йилдаги №92-сонли ва 10.07.2025 йилдаги №91-сонли
ишончномалар асосида)лар иштирокида, “W t r lif min r l” масъулияти
чекланган жамиятининг муваққат бошқарувчи А.Позилов қатнашувида, очиқ суд
мажлисида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Кредитор- “Nish n gr u r du t” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздор- “W t r lif min r l” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда
“қарздор” деб юритилади)ни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан ариза иш юритувга кабул
килиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув таомили
қўлланилиб, муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси
Позилов Абдумуталиб Алижонович тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздор томонидан мавжуд қарздорлик бир неча йилдан буён тўланмаётганлигини,
қарздорнинг қарзи мавжудлигини, шу сабабли судга қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлигини билдириб,
қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Кредитор "SB l d r" МЧЖ вакили Д.Исамов судда кўрсатувлар бериб,
банкротлик иши бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили қарздорликни тан олиб, ушбу қарздорликни
тўлиқ қоплаб беришини, қисман 100 000 000 сўм қарздорлик тўлаб
берилганлигини, қарздор жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
йил 26 ноябрдаги “Андижон вилояти, Хонобод шаҳрида “Lif Kh n b d”
инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4902-сонли Қарори асосида ташкил этилганлигини, жамият
йирик корхона эканлигини, тўловга қобилияти мавжудлигини маълум килди, ва
шаҳар ҳокимининг илтимосномасини қаноатлантирган ҳолда суд санациясини
жорий этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор муваққат бошқарувчиси кўрсатувлар
бериб, кузатув натижалари юзасидан тайёрланган 2025 йил 20 октябрдаги №0272583-сонли кузатув натижалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан
ҳисоботини мазмунини ўқиб эшиттириб, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 29 августдаги 4-1705-2501/2583-сонли ажрими билан қарздорга
нисбатан кузатув тартиб таомили тайинланганлигини, кузатув ишлари олиб
борилганлигини, қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилиши
тўғрисидаги эълон “Биржа” газетасининг 2025 йил 4 сентябрдаги №71(3265)сонида нашр этилганлигини, қарздор Хонобод шахар Давлат хизматлари маркази
томонидан 22.04.2020 йил кунги №837389-сонли реестр тартиб рақами билан
давлат рўйхатига олинганлигини. Хонобод шаҳар солиқ инспекцияси томонидан
СТИР (ИНН) 307303993 рақами берилган ва “Ипотека банк” АТИБ Андижон
вилоят филиали (МФО:00059) очилган 20208000405216548001-сонли жорий ҳисоб
рақами орқали фаолиятини юритиб келаётганлигини, қарздор жамиятнинг Низом
жамғармаси 13 710 706 000 сўмни ташкил этишини, қарздорнинг асосий фаолият
тури минерал сув маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат эканлиги, тегишли
ташкилотларга қарздорнинг мулкларини аниқлаш мақсадида алоқа хатлар билан
мурожаат қилинганлигини, унга кўра, жамиятнинг мол-мулкларини аниқлаш
юзасидан олиб борилган сўровлар натижасида қуйидагилар аниқланганлиги:
жумладан, Давлат Кадастрлари Палатаси Андижон вилоят бошқармасининг
18.09.2025 йил кунги №01-17-6709-сонли хатида келтирилган маълумотлари
асосида қарздор номида Хонобод шаҳар, Янги ҳаёт МФЙ, Дўстлик кўчаси, 460уйда жойлашган Минерал сув ишлаб чиқариш объекти 15.12.2020 йилдаги 305-Қ
сонли ҳоким қарорига асосан тегишли бўлиб 17.17.41.01.01.0460 кадастр рақами
билан кўчмас мулк борлигини маълум бўлганлиги, "Ипотекабанк" АТИБ Андижон
вилоят филиалининг 02.10.2025 йил кунги №33/0000-сонли хати билан
“Ипотекабанк” АТИБ Андижон вилоят филиали билан “W t r Lif
inir l” МЧЖ
ўртасида 2022 йил 18 мартда №П/9-120/10/2022-сонли кредит шартномасига
асосан, “Сув ишлаб чиқариш учун ускуна ва дастгоҳлар сотиб олиш мақсадида
13 853 000 евро миқдорида кредит ҳамда 2021 йил 25 ноябрда П/9-250461-сонли
кредит шартномасига асосан 2 175 000 евро хорижий валютада кредит маблағлари
ажратилганлиги, 2025 йил 2 октябрь холатига қарздор кредитлардан жами
қарздорлик қолдиғи 15 929 881 еврони, шундан жами муддати ўтган қарздорлик
237 233,32 еврони ва жами муддати келмаган қарздорлик 15 692 648,10 еврони
ташкил этиши маълум этилганлиги, кузатув жараёнида бошқа кредиторлардан
талабномалар келиб тушганлиги, жумладан "Ипотекабанк" Андижон вилоят
филиалидан кредит қарздорлиги 3 368 945 833 сўм, Андижон вилоят АЭХТдан
қарздорлиги 10 295 989 549 сўм, "SB l d r" МЧЖдан қарздорлиги 8 335 865 550
сўм, "Im ri l str " МЧЖдан қарздорлиги 5 806 690 165 сўм, МИБ томонидан
тақдим этилган ижро варақага асосан "K m ss k ns lting" МЧЖдан 96 124 255
сўм, МИБ томонидан тақдим этилган ижро варақага асосан " ngr n g fr k rt n"
МЧЖдан 69 830 888 сўм қарздорликлари аниқланганлиги, кузатув жараёнида
тўпланган ҳужжатлар асосида 2025 йил 14 октябрь ҳолатига кредиторлари
талаблари реестри тузилганлиги, унга кўра, умумий қарздорлик 25 659 565 573
сўмни, тўлов муддати ўтган қарзлар 25 659 565 573 сўмни ташкил этиши маълум
бўлганлиги, қарздор фаолиятига оид бухгалтерия, бошқа бирламчи ҳужжатлари
таҳлили натижасига кўра жамият тўловга қобилиятсизлик тўғрисида хулоса
қилинганлиги, ушбу тайёрланган хулоса кредиторларга ҳавола қилиниб
йиғилишда қатнашган кредиторлар томонидан мақулланганлигини, бироқ учинчи
шахс Хонобод шаҳар хокимлиги ва қарздор муассислари томонидан
кредиторларнинг йиғилишида илтимоснома тақдим этилганлиги, илтимосномада
қонуннинг 93-моддасига асосан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида бевосита судга мурожаат этиш билдирилганлигини, қарздор томонидан
қонунга мувофиқ қарзни тўлаш жадвали ва қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини
бажариши учун учинчи шахс томонидан таъминланишига оид ҳужжатлар илова
қилинганлигини, жамиятда 300 нафардан ошиқ ишчи ходимлар фаолият олиб
боришини, жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26
ноябрдаги ПҚ 4902-сонли қарори асосида ташкил этилганлигини, қарздорни
банкрот деб топиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, қарздорни соғломлаштириш
зарурлигини ва санация таомилини қўллаш мақсадга мувофиқ эканлигини маълум
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, куйидагиларга кўра қарздорда суд санациясини
жорий этишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 24 сентябрдаги 4-1001-2418/68733-сонли ҳал қилув қарори
билан жавобгар “W t r lif min r l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Nish n gr u
r du t” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2 812 803 168,26 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня, 35 535 984 сўм давлат
божи ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган ҳамда 2024 йил
24 сентябрда ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун ижро варақаси
берилган.
Шундан сўнг ҳам қарздор томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада аризачи судга қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб
ариза билан мурожаат қилган.
Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан ариза иш юритувга кабул
килиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув таомили
қўлланилиб, муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси
Позилов Абдумуталиб Алижонович тайинланган.
Муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра,
қарздор “W t r lif min r l” масъулияти чекланган жамияти Хонобод шахар
Давлат хизматлари маркази томонидан 22.04.2020 йил кунги №837389-сонли
реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган. Хонобод шаҳар солиқ
инспекцияси томонидан СТИР (ИНН) 307303993 рақами берилган ва “Ипотека
банк”
АТИБ
Андижон
вилоят
филиали
(МФО:00059)да
очилган
20208000405216548001-сонли жорий ҳисоб рақами орқали фаолиятини юритиб
келади, жамиятнинг юридик манзили Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, янги
ҳаёт МФЙ, Дўстлик кўчаси.
Қарздор жамиятнинг Низом жамғармаси 13 710 706 000 сўмни ташкил
қилиб, жамият таъсисчилари Э.Набижонов 83 фоиз, Ў.Рўзиев 10 фоиз,
Д.Иброхимов 7 фоиз ҳисобланади.
Жамиятнинг Хонобод шаҳар, Янгиҳаёт МФЙ, Дўстлик кўчаси 460 уйда
жойлашган минерал сув ишлаб чиқариш обекти 15.12.2020 йилдаги 305-Қ-сонли
ҳоким қарорига асосан тегишли бўлиб 17.17.41.01.01.0460 кадасрт рақами билан
кўчмас мулк бино-иншоотлари мавжуд.
"Ипотекабанк" АТИБ Андижон вилоят филиалининг 02.10.2025 йилдаги
№33/0000-сонли хати билан “Ипотекабанк” АТИБ Андижон вилоят филиали
билан ООО “W t r Lif
inir l” МЧЖ ўртасида 18 март 2022 йилда
№П/9+120/10/2022-сонли кредит шартномасига асосан, “Сув ишлаб чиқариш учун
ускуна ва дастгоҳлар харидаги 13 853 000,00 евро миқдорида кредит ҳамда
тарафлар ўртасидаги 25.11.2021 йилда П/9+250461-сонли кредит шартномасига
асосан 2 175 000,00 евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган.
Жамиятни 2025 йил 2 октябрь кунига жами кредит тўловларидан қарздорлик
қолдиғи 15.929.881,42 еврони, шундан жами муддати ўтган қарздорлик 237.233,32
еврони ва жами муддати келмаган қарздорлик 15.692.648,10 еврони ташкил этади.
Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув таомили жараёнида кредиторлар
реестри шакиллантирилган бўлиб, унга кўра реестр қуйидагича тасдиқланган:
т/р
Қарздорлик
Номланиши
1
Давлат божи
2
Давогар
кредитор
3
4
5
6
7
8
9
кредитор
кредитор
кредитор
кредитор
кредитор
кредитор
кредитор
Жами
Муддати ўтган
қарзлар
Овоз
сони
408 831 485
408 831 485
408 831 485
1,59
Даъвогар кредитор
“Nish n gr u
r du t” МЧЖ
"SB l d r" МЧЖ
"Im ri l str "МЧЖ
Андижон вилоят
солиқ бошқармаси
"K m ss k ns lting"
МЧЖ
2 912 803 168
2 912 803 168
2 912 803 168
11,35
8 335 865 550
5 806 690 165
8 335 865 550
5 806 690 165
4 350 474 230
8 335 865 550
5 806 690 165
4 350 474 230
32,49
22,63
16,95
96 124 255
96 124 255
96 124 255
" ngr n g fr k rt n"
МЧЖ
"Ипотекабанк"
вилоят филиали
" r d m rk t
su r m " МЧЖ
Умумий қарздорлик
69 830 888
69 830 888
69 830 888
22 655 632 274
22 655 632 274
3 368 945 833
310 000 000
310 000 000
310 000 000
Кредиторлар номи
Асосий қарз
4-1102-2302/4111сонли ижро иши
бўйича давлат божи
4 350 474 230
44 946 252 014
Пеня
44 946 252 014
25 659 565 573
0,37
0,27
13,13
1,21
100
Муваққат бошқарувчиси томонидан кузатув таомили жараёнида 2025 йил
3 март ҳолатига баланс маълумотлари ўрганилганда, қарздорнинг мажбуриятлари
297 488 402 690 сўм эканлиги, активлари қиймати 234 605 700 670 сўмни ташкил
этиши аниқланган.
2025 йил 14 октябрда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши бўлиб
ўтган ва унда қатнашган кредиторларнинг 83,42 фоизи қарздорнинг тўловга
қобилиятсиз деб топишни ёқлаб, қарздор ва унинг муассислари эса жамиятни
банкрот деб топишга қарши эканликларини ёқлаб, қарздор томонидан суд
санациясининг режаси, қарзни тўлаш жадвали ва учинчи шахс Хонобод шаҳар
ҳокимлигининг жамиятга нисбатан санация жорий этиш мазмунидаги
илтимосномаси тақдим этилган.
Мазкур илтимосномада қарздорга 18 ой муддатга суд санациясини қуйидаги
график асосида тўлаб боришга қарор қилинган. Хусусан,
аризачи-“Nish n gr u
r du t” масъулияти чекланган жамиятига
15.11.2025 йилда 15 000 000 сўм, 15.12.2025 йилда 15 000 000 сўм,
15.01.2026 йилда 15 000 000 сўм, 15.02.2026 йилда 15 000 000 сўм,
15.03.2026 йилда 15 000 000 сўм, 15.04.2026 йилда 15 000 000 сўм,
15.05.2026 йилда 235 000 000 сўм, 15.06.2026 йилда 235 000 000 сўм,
15.07.2026 йилда 235 000 000 сўм, 15.08.2026 йилда 235 000 000 сўм,
15.09.2026 йилда 235 000 000 сўм, 15.10.2026 йилда 235 000 000 сўм,
15.11.2026 йилда 235 000 000 сўм, 15.12.2026 йилда 235 000 000 сўм,
15.01.2027 йилда 235 000 000 сўм, 15.02.2027 йилда 235 000 000 сўм,
15.03.2027 йилда 235 000 000 сўм, 15.04.2027 йилда 237 803 168 сўм,
жами 2 912 803 168 сўм;
кредитор- “Sb l d r” масъулияти чекланган жамиятига 15.11.2025 йилда
50 000 000 сўм, 15.12.2025 йилда 50 000 000 сўм, 15.01.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.02.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.03.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.04.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.05.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.06.2026 йилда 725 000 000 сўм, 15.07.2026 йилда 725 000 000 сўм,
15.08.2026 йилда 725 000 000 сўм, 15.09.2026 йилда 725 000 000 сўм,
15.10.2026 йилда 725 000 000 сўм, 15.11.2026 йилда 725 000 000 сўм,
15.12.2026 йилда 725 000 000 сўм, 15.01.2027 йилда 725 000 000 сўм,
15.02.2027 йилда 725 000 000 сўм, 15.03.2027 йилда 725 000 000 сўм,
15.04.2027 йилда 735 865 550 сўм, жами 8 335 865 550 сўм;
кредитор“Im ri l
str ”
масъулияти
чекланган
жамиятига
15.05.2026 йилда 483 890 847 сўм, 15.06.2026 йилда 483 890 847 сўм,
15.07.2026 йилда 483 890 847 сўм, 15.08.2026 йилда 483 890 847 сўм,
15.09.2026 йилда 483 890 847 сўм, 15.10.2026 йилда 483 890 847 сўм,
15.11.2026 йилда 483 890 847 сўм, 15.12.2026 йилда 483 890 847 сўм,
15.01.2027 йилда 483 890 847 сўм, 15.02.2027 йилда 483 890 847 сўм,
15.03.2027 йилда 483 890 847 сўм, 15.04.2027 йилда 483 890 847 сўм,
жами 5 806 690 165 сўм;
кредитор- “ ndij n vil t s liq b shq rm si” давлат муассасасига
15.11.2025 йилда 50 000 000 сўм, 15.12.2025 йилда 50 000 000 сўм,
15.01.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.02.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.03.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.04.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.05.2026 йилда 337 539 417 сўм, 15.06.2026 йилда 337 539 417 сўм,
15.07.2026 йилда 337 539 417 сўм, 15.08.2026 йилда 337 539 417 сўм,
15.09.2026 йилда 337 539 417 сўм, 15.10.2026 йилда 337 539 417 сўм,
15.11.2026 йилда 337 539 417 сўм, 15.12.2026 йилда 337 539 417 сўм,
15.01.2027 йилда 337 539 417 сўм, 15.02.2027 йилда 337 539 417 сўм,
15.03.2027 йилда 337 539 417 сўм, 15.04.2027 йилда 337 539 417 сўм,
жами 4 350 473 000 сўм;
кредитор- “K m ss k ns lting” масъулияти чекланган жамиятига
15.01.2026 йилда 10 000 000 сўм, 15.02.2026 йилда 10 000 000 сўм,
15.03.2026 йилда 10 000 000 сўм, 15.04.2026 йилда 10 000 000 сўм,
15.05.2026 йилда 10 000 000 сўм, 15.06.2026 йилда 10 000 000 сўм,
15.07.2026 йилда 10 000 000 сўм, 15.08.2026 йилда 10 000 000 сўм,
15.09.2026 йилда
10 000 000
сўм,
15.10.2026
йилда
6 124 255
сўм,
жами 96 124 255 сўм;
кредитор- “ ngr n g fr k rt n” масъулияти чекланган жамиятига
15.11.2025 йилда 10 000 000 сўм, 15.12.2025 йилда 9 830 888 сўм, жами
19 830 888 сўм;
кредиторАТИБ
“Ипотекабанк”
Андижон
вилоят
филиалига
15.11.2025 йилда 50 000 000 сўм, 15.12.2025 йилда 50 000 000 сўм,
15.01.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.02.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.03.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.04.2026 йилда 50 000 000 сўм,
15.05.2026 йилда 50 000 000 сўм, 15.06.2026 йилда 275 000 000 сўм,
15.07.2026 йилда 275 000 000 сўм, 15.08.2026 йилда 275 000 000 сўм,
15.09.2026 йилда 275 000 000 сўм, 15.10.2026 йилда 275 000 000 сўм,
15.11.2026 йилда 275 000 000 сўм, 15.12.2026 йилда 275 000 000 сўм,
15.01.2027 йилда 275 000 000 сўм, 15.02.2027 йилда 275 000 000 сўм,
15.03.2027 йилда 275 000 000 сўм, 15.04.2027 йилда 268 945 833 сўм,
жами 3 368 945 833 сўм;
кредитор- “ r d m rk t su r m ” масъулияти чекланган жамиятига
15.05.2026 йилда 25 833 333 сўм, 15.06.2026 йилда 25 833 333 сўм,
15.07.2026 йилда 25 833 333 сўм, 15.08.2026 йилда 25 833 333 сўм,
15.09.2026 йилда 25 833 333 сўм, 15.10.2026 йилда 25 833 333 сўм,
15.11.2026 йилда 25 833 333 сўм, 15.12.2026 йилда 25 833 333 сўм,
15.01.2027 йилда 25 833 333 сўм, 15.02.2027 йилда 25 833 333 сўм,
15.03.2027 йилда 25 833 333 сўм, 15.04.2027 йилда 25 833 333 сўм,
жами 310 000 000 сўм.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонун(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 12-моддасига кўра,
кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига келишув битими
тузиш тўғрисидаги қарор, кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг
миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари
тугатиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш
тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга
мурожаат этиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда
қарзларни тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор, ташқи бошқарув
режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш киради.
Қонуннинг 17-моддасига кўра, овозга қўйилган масалалар бўйича
кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш
ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши
ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига
мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга
бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш,
уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор;
суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш
тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор.
Суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш,
уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор, агар буни ёқлаб
биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги овоз берган бўлса, қабул
қилинган деб ҳисобланади.
Қонуннинг 90-моддасига кўра, қредиторлар биринчи йиғилишининг суд
санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга
мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф
қилинаётган муддати ва қарзни тўлашнинг маъқулланган жадвали бўлиши керак.
Қонуннинг 93-моддасига кўра, Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор,
қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси,
шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг
биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги
илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги
илтимосномасига суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати
ва қарзни тўлаш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси
илова қилиниши керак.
Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат этиш
тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг йиғилишига мурожаат қилган
шахслар мазкур илтимосномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни
кредиторларга бу ҳужжатлар билан танишиш имкониятини бериш мақсадида
кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган санага камида икки ҳафта қолганида
муваққат бошқарувчига тақдим этиши шарт.
Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки
эгасининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги
илтимосномасига суд санациясининг режаси, қарзни тўлаш жадвали, қарздорнинг
муассислари (иштирокчилари) умумий йиғилишининг баённомаси илова
қилиниши керак. Мазкур умумий йиғилишнинг баённомасида суд санацияси
тартиб-таомилини жорий этиш учун овоз берган муассислар (иштирокчилар)
рўйхати ҳамда бу шахслар томонидан қарзни тўлаш жадвалининг бажарилишини
таъминлашга оид ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Учинчи шахснинг (шахсларнинг) суд санацияси тартиб-таомилини жорий
этиш тўғрисидаги илтимосномасига қарзни тўлаш жадвали ва қарздорнинг қарзни
тўлаш жадвалини бажариши учинчи шахс (шахслар) томонидан таъминланишига
оид ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш
тўғрисида кредиторларнинг йиғилишига ушбу модданинг биринчи қисмида
назарда тутилган шахслар илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда
қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариши бу шахсларнинг ҳар бири
томонидан таъминланиши улар ўртасидаги битимга биноан белгиланади.
Қонуннинг 95-моддасига кўра, Суд санацияси тартиб-таомили суд
томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, бундан
ушбу Қонун 92-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги
ажримида суд санацияси тартиб-таомилининг муддати кўрсатилиши, унда суд
томонидан тасдиқланган қарзни тўлаш жадвали, мажбуриятларни бажариш
таъминотини берган шахслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва
шакллари тўғрисидаги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ҳамда унга
тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажрими
устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан
шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Суд санацияси тартиб-таомили кўпи билан йигирма тўрт ой муддатга жорий
этилади.
Қонуннинг 92-моддасининг учинчи қисмида, Агар кредиторларнинг
биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири
тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки
қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи
шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан
қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ
таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, аризачилар “ bi h t tr d ” масъулияти
чекланган жамияти 2025 йил 3 октябрдаги №10-сонли кафолат хати тақдим этиб,
қарздор кредиторлар олдидаги мажбуриятини тасдиқланган қарзни тўлаш
жадвалига мувофиқ келгусидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда мазкур
қарздорликларни тўлаб беришга кафолат тақдим этган.
Шунингдек, Хонобод шаҳар ҳокимлиги 2025 йил 13 октябрь санасида
илтимоснома билан мурожаат қилиб, жамият Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги “Андижон вилояти, Хонобод шаҳрида
“Lif Kh n b d” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4902-сонли Қарори асосида ташкил этилганлиги,
қарор билан жамиятга Хонобод шаҳрида туристик ва инвестицион лойиҳаларни
босқичма-босқич амалга ошириш вазифаси белгиланганлиги, қарор билан
қуйидаги лойиҳалар белгилаб қўйилганлигини. Жумладан: Андижон вилояти
Хонобод шаҳрида замонавий технология асосида маъданли ичимлик суви ишлаб
чиқариш, экспорт географиясини кенгайтирш ва тармоққа инвестицияларни кенг
жалб этиш ҳамда замонавий дам олиш мажмуасини ташкил этиш
белгиланганлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестнцнялар ва
ташқи савдо вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг “W t r lif min r l”
масъулияти чекланган жамиятига қуйидагиларни назарда тутувчн лойихани
амалга ошириш учун Андижон вилоят, Хонобод шахри, “Янги хаёт” МФЙ,
“Хонобод” дахаси худудидаги захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар ҳисобидан инвесторнинг асосланган талабига мувофиқ босқичма-босқич
10 гектаргача бўлгаи ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида
ажратиш, лойиханинг 1-босқичда маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва
туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенир)
дўконларини ташкил этиш, лойиханинг 2-босқичида замонавий дам олиш маскани
(мехмонхона мажмуаси) ташкил этиш белгиланганлиги, мазкур қарор билан
биринчи босқич инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш учун инвесторга ўз
маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14.3 млн.евро
инвестиция киритиш ва камида 200 та иш ўрни яратиш, иккинчи босқич
мажбуриятларини амалга ошириш учун инвестор ўз маблағлари ва банк кредитини
жалб қилиш орқали 20,0 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий
150 ўринли дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси)ни қуриш ва камида 30 та
янги иш ўринлари яратиш вазифаси белгиланганлиги, қарздорни банкрот деб
топиш қарор ижросини бажаришга тўсқинлик қилишини ҳамда инвестицион
лойиҳаларни амалга ошириш имконини чеклаб қўйиши мумкинлиги баён этилган
ва қарздорга нисбатан санация таомилини қўллашни сўраган.
Суд, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш, жамиятни соғломлаштириш
учун имкониятлари мажудлигини, учинчи шахслар Хонобод хокимлигининг ҳамда
“ bi h t tr d ” масъулияти чекланган жамиятининг тақдим этилган кафолат
хатини, жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги
ПҚ-4902-сонли Қарори асосида ташкил этилганлиги ва келгусида мажбуриятлари
мавжудлигини эътиборга олиб, қарздорга нисбатан суд санацияси тартибтаомилини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни ва санация
таомилини қўллашни лозим топади.
Зеро, Қонуннинг 51-моддасига кўра, Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини
қабул қилади:
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Юқоридагиларга асосан суд қарздорнинг ҳамда учинчи шахс, ваколатли
давлат органининг аризасини қаноатлантиришни, қарздор “W t r lif min r l”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 ой муддатга суд санацияси тартибтаомилини жорий этишни, санация қилувчи бошқарувчи тайинлашни лозим
топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 90-100-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
“Иқтисодий процессуал кодекси”нинг 195-196, 210-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
“Nish n gr u r du t” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Учинчи шахс, ваколатли давлат органи Хонобод шаҳар ҳокимлиги ва
қарздор муассисларининг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
“W t r lif min r l” масъулияти чекланган жамиятида 18 ой муддатга суд
санацияси жорий этилсин ва қарздорнинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш
бўйича қарзни узиш жадвали тасдиқлансин.
“W t r lif min r l” масъулияти чекланган жамияти санация бошқарувчиси
вазифасига 1-тоифали суд бошқарувчиси Шербаев Ойбек Қахрамонович
тайинлансин.
Санация қилувчи бошқарувчиси зиммасига:
- ўн кунлик муддатда қарздор- “W t r lif min r l” масъулияти чекланган
жамиятида 18 ой муддатга суд санацияси жорий этиш тўғрисида маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш ҳамда судга уни матбуотда босиб чиқилганлигини
тасдиқловчи далилни тақдим қилиш;
- уч хафталик муддатда кредиторлар йиғилишини ўтказиб, унда суд
санациясини режасини тасдиқлаш, санация қилувчи бошқарувчисига иш ҳақини
белгилаш масалаларини кўриб чиқиб, унинг натижасида қабул қилинган
кредиторлар йиғилиши қарорини судга тақдим қилиш;
- суд санациясининг бориши натижалари бўйича назоратни жорий қилиши
ва ҳар ой якуни бўйича жорий ҳисоботларни ва 2027 йил 28 майга қадар
кредиторлар йиғилиши билан тасдиқланган якуний ҳисоботини ҳамда кредиторлар
йиғилиши қарорини, шунингдек “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда
келтирилган бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга тақдим қилиш
юклатилсин.
Муваққат бошқарувчиси А.Позилов ўз вазифасини бажарганлиги учун унга
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида иш ҳақи
тасдиқлансин.
Санация қилувчи бошқарувчиси О.Шербаевга ўз вазифасини бажарганлиги
учун ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши томонидан
белгилангандан кейин тасдиқлансин.
Қарздор- “W t r lif min r l” МЧЖ ҳисобидан кредитор- “Nish n gr u
r du t” МЧЖ фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Қарздор- “W t r lif min r l” МЧЖ ҳисобидан олий суд фойдасига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Суд ҳужжатлари, шу жумладан давлат божи бўйича харажатлар,
маълумотларни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган
тартибда расмий нашрда эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
навбатдан ташқари қоплансин.
Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев