Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/18236 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f1b6913f-a285-42e7-88ca-d90723c9166a Claim ID PDF Hash 3e0488ec861b3432... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/18236-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Эшонхужаевнинг котиблигида, даъвогар “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 917 386 549 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари О.А.Хожиев, Р.Ж.Икрамов, Д.А.Дадахўжаев, Ш.В.Тожибоев (ишончномалар асосида), жавобгар вакили Т.Келдиев (ишончнома асосида) ва мутахассис Ж.Маматовнинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 917 386 549 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 917 386 549 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, даъво аризаси юзасидан жавобгар томонидан 400 000 000 сўм қарздорликни қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, даъво талаби бўйича 400 000 000 сўм қарздорлик қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суднинг ажримига кўра, жалб этилган мутахассис иш юзасидан фикр билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарнинг қарздорлиги 2025 йил 1 август ҳолатига 917 386 549 сўмни ташкил этишини, бу бўйича судга 2025 йил 14 ноябрдаги маълумотида акс эттирилганлигини, жавобгар вакилининг ёзма фикрномасида келтирилган важлар юзасидан тегишли тарафлар ўртасида ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги сабабли даъво талабидаги 917 386 549 сўм қарздорлик асослиги ҳисобланганлигини баён этди. Суд тарафлар вакиллари ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 август ҳолатига 917 386 549 сўм қарздорликка йўл қўйган. Мазкур қарздорликка аниқлик киритиш мақсадида суднинг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси мутахассис сифатида жалб этилган. Мутахассис томонидан судга 2025 йил 14 ноябрда маълумот тақдим этиб, унда жавобгарнинг даъвогардан 2025 йил 1 август ҳолатига қарздорлиги 917 386 549 сўмни ташкил этиши аниқланди. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг 400 000 000 сўм қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил 19 ноябрдаги 11/1064-сонли маълумотномаси ва тарафлар берган тушунтириши билан тасдиқланади. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакили тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлиги, даъвогар олдидаги қолган қарзи ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг 517 386 549 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 29-бандига кўра, иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 517 386 549 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 18 347 731 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик жамияти фойдасига 517 386 549 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 18 347 731 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев