Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/7694 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a253babb-330f-430c-a8fd-28c5400275ed Claim ID PDF Hash 291ca244d88bf417... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 235-моддаси ФКнинг 235 law
ФКнинг 241-моддаси ФКнинг 241 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар **** фермер хўжалигидан 15 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил 02 июлдаги 06-02/104-537сонли ишончнома асосида, мобил ВКА режимида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 15 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар ва 2-жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни ва 2-жавобгар судга илтимоснома тақдим этиб, ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни ва даъво асоссизлиги сабабли даъвони рад қилишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата, жавобгар ва 2-жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар (буюртмачи) ва “ТТТ- UDI ” масъулияти чекланган жамияти (бажарувчи) ўртасида 2020 йил 28 июлда № ТР-21/2020-сонли “Молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоб халқаро стандартларига ўтказиш (трансформация) хизмати шартномаси (бундан буён матнда ТР-21/2020-сонли шартнома деб юритилади) тузилган. Мазкур шартномага асосан “ТТТ- UDI ” масъулияти чекланган жамияти 2 даъвогарнинг 2017-2019 йиллар молиявий-хўжалик фаолияти натижасида шаклланган Молиявий ҳисоботларини, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш (транформация МХХС№1 асосида) дислокация асосида хизматини бажариши, даъвогар эса бажарилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. **** АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар тизимидаги корхона ва ташкилотлар жами дислокация бўйича 179 та этиб белгиланган. Хизматлар қиймати 1 790 000 000 сўмни ташкил этган. Шунингдек, даъвогар ва “ТТТ- UDI ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 7 сентябрда МСА № 21/2020-сонли “Халқаро аудит стандарти бўйича аудиторлик текширув ўтказиш шартномаси (бундан буён матнда МСА № 21/2020-сонли шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартномага асосан “ТТТ- UDI ” масъулияти чекланган жамияти даъвогарнинг 2017-2019 йиллар молиявий-хўжалик фаолияти натижасида шаклланган Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлар бўйича аудит текширувидан ўтказиши, даъвогар эса бажарилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Хизмат ҳақи 895 000 000 сўмни ташкил этган. Даъво аризада баён қилинишича, шартномаларга асосан дислокация бўйича 179 та яъни "O`Z GROSERVIS" акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар тизимидаги корхона ва ташкилотларни молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоб халқаро стандартларига ўтказилиб, аудит текшируви ўтказилгани, мазкур шартномага асосан жавобгарнинг молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоб халқаро стандартларига ўтказиш (трансформация) хизмати кўрсатиш учун 15 000 000 сўм маблағ даъвогар томонидан бажарувчига ўтказиб берилгани, даъвогар ва 2-жавобгар ўртасида 2024 йил 19 мартда тузилган олди-сотди шартномасига асосан жавобгарнинг устав фонди капиталидаги 86,82 фоиз улуши 2-жавобгар томонидан сотиб олингани важлари келтирилган. Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида 2025 йил 17 июндаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгарлардан солидар тартибда 15 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 235-моддаси талабларига кўра мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. Қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга келтириши мумкин. 3 ФКнинг 241-моддасига асосан шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади. Мазкур ҳолатда даъвога асос қилиб келтирилган даъвогар ва “ТТТUDI ” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги шартномалар бўйича жавобгар ва 2-жавобгар мажбуриятлар олмаган ҳамда шартнома тарафи ҳисобланмайди. Шунингдек, тарафлар ўртасида мазкур шартномалар мажбуриятини бажариш юзасидан келишувлар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК) 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни даъвогардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. **** акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. **** акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. 4 Тўланган 41 200 сўм почта харажатлари **** акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****