← Назад
Решение #2840373 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| банди ва ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** шаҳри
2025 йил ****
**** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
даъвогар - **** акциядорлик жамиятининг, жавобгар - **** фермер
хўжалиги хисобидан **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
**** акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер
хўжалиги (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ****
сўм асосий қарз, **** сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза
бўйича ѐзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034 -моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
2
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баѐн қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида **** Буғдойни
вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси (кейинги ўринларда
матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартномага кўра жавобгар даъвогарга **** йил ҳосилидан давлат
стандарти бўйича шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги
буғдойни топшириш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб вақтинча сақлаб
бериш, жавобгар эса бажарилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Бироқ жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада
бажарилмай вақтинча сақлаш ҳаражатлари тўлаб берилмаган. Оқибатда
жавобгарни даъвогардан **** қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 22 октябрда ушбу қарздорликни тўлаш
бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашѐвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ѐки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг
705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баѐн этилган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг
қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва
3
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар ҳисобидан **** сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 5.3-бандига кўра, уруғлик қийматини тўлашни
кечиктирган ҳар бир кун учун уни қийматининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
уруғлик қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг пеняни ундириш тўғрисидаги
талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-банди ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг ўзи
томонидан ҳам дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида
чораларни кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб
келганлигини инобатга олиб, сўралган пеня суммасини камайтириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд хахаражатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги
сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига **** сўм давлат божи, **** сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031 -2035 -моддаларини
қўллаб, суд
4
қарор қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан **** акциядорлик жамияти
фойдасига **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня, **** сўм давлат божи ва
**** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой
муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****