← Назад
Решение #2840382 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law |
Текст решения
7 074 символов
4-2203-2501/10974-сонли иқтисодий иш
Судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 28 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья
ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, аризачи вакили *** (2025 йил 27 ноябрдаги
35-10861-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи ****нинг
қарздор «****» масълияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топиш (соддалаштирилган таомилга кўра)ни сўраб тақдим қилинган аризаси
бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Боғот туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «****» масълияти чекланган
жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қарздор
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ
қарзини тўламасдан келаётганлигини ва тўловга қобилиятсизлигини маълум
қилиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, туманни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонунинг 52-моддасида Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан
кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб
этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган
шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка
тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини
йўқотган деб топилганлиги кўрсатилади.
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан
бўлган жами солиқ қарздорлиги 2025 йилнинг 21 октябрь ҳолатига жами
102 420 707 645 сўмни ташкил этади.
Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш
ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман
бўлимининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
40, 41, 86-моддаларига асосан ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Суд, қайд этилганларга асосан ҳамда қарздор мажбурий тўловлар бўйича
мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини
инобатга олиб, ****нинг аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини
қарздор зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд бошқарувчи номзоди тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли суд
****ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди.
Юқорида баён қилинганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 210-моддалари ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 52, 241-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
****нинг «****» масълияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
«****» масълияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилсин
ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги
маълумотни чоп эттирсин ва судга далил сифатида тақдим қилсин;
- тугатиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун
талаблари асосида олиб бориш, тугатиш жараёни тўғрисида ойда бир марта
Боғот туманлараро иқтисодий судига оралиқ ҳисобот бериб борсин;
Қарздор - «****» масълияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор - «****» масълияти чекланган жамиятидан аризачи ****
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
****