← Назад
Решение #2840415 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 442 символов
4-2203-2501/10462-сонли иқтисодий иш
Судья: ***
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 28 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида даъвогар вакили адвокат *** (2025
йил 01 октябрдаги 26-сонли ишончнома ва 2025 йил
29 октябрдаги
000038 сонли адвокатлик ордери асосан), жавобгар вакили *** (2025 йил 07
августдаги 04-12/1387-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“***” хусусий корхонасининг жавобгарлар “***” АТБ *** ва Ўзбекистон
Республикаси “***” АТБ дан асоссиз олинган *** сўм асосий қарз, *** сўм
фоиз ҳамда адвокатлик хизмати учун ё сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***” хусусий корхонаси (бундан кейинги матнда – даъвогар деб
юритилади) “***” АТБ *** ва Ўзбекистон Республикаси “***” АТБ (бундан
кейинги матнда – жавобгарлар деб юритилади), дан асоссиз олинган *** сўм
асосий қарз, *** сўм фоиз ҳамда адвокатлик хизмати учун *** сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуллаб-қувватлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
суддан даъвони рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогарнинг даъво аризасида “***” хусусий корхонаси ва АТБ “Қишлоқ
қурилиш банк” (ҳозирги *** АТБ) *** ўртасида 09.12.2021 йилда № 268сонли “Кредит шартномаси” тузилган бўлиб, банк томонидан 1 400 000 000
сўм миқдорида кредит ажратилганлиги, бундан ташқари тарафлар ўртасида
09.12.2021 йилда
№ 268-сонли оферта шартномаси тузилганлиги, ушбу
“Оммавий оферта” шартномасида кўрсатилган қўшимча хизматлар аслида
бепул кўрсатилиши шарт бўлган хизматлардир, шартноманинг 4-бандида
қайд этилгани каби “Интернет банкнинг”, “СМС банкинг” ва бошқа электрон
воситалар билан ёхуд бошқа усулда қўшимча хизмат кўрсатилмаганлиги,
шунга қарамасдан жавобгар даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамидан “ n-
tim izm ti” учун *** сўм ундириб олинганлиги сабабли, асоссиз олинган
*** сўм асосий қарз, *** сўм фоиз ҳамда адвокатлик хизмати учун *** сўм
ундиришни сўраган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат
қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб
ҳисоблайди.
“***” АТБ *** томонидан 09.12.2021 йилда 268-сонли кредит
шартномасига асосан “***” хусусий корхонасига қурилиш материаллари
ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида газаблок махсулотлари ишлаб
чиқариш дастгохлар сотиб олиш”учун 36 муддатга яъни 2021 йил 09
декабрдан 2024 йил 08 декабр кунигача, шундан 6 ойилик имтиёзли давр
билан 20 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 1 400 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Тарафлар ўртасида 09.12.2021 йилда
№ 268-сонли оферта
шартномаси тузилганлиги, ушбу “Оммавий оферта” шартномасида
кўрсатилган қўшимча хизматлар аслида бепул кўрсатилиши шарт бўлган
хизматлардир, шартноманинг 4-бандида қайд этилгани каби “Интернет
банкнинг”, “СМС банкинг” ва бошқа электрон воситалар билан ёхуд бошқа
усулда қўшимча хизмат кўрсатилмаганлиги, шунга қарамасдан жавобгар
даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамидан “ n-tim izm ti” учун асоссиз ***
сўм ундириб олинганлиги талаби ўз тасдиғини топмаганлиги, ишдаги
тупланган далиллар билан хам асосслантирилмаганлиги, Чунки, шартнома
талабларига кўра “СМС” хизматлари кўрсатилганлиги, бу тўғрисида
жавобгар томонидан тақдим маълумотларга хам ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 9-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига
тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш
ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар, фуқаролик
ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат
қилиши назарда тутилади, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга
зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга,
шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган
ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, суд даъвони қаноатлантиришни рад этишни, даъво қадим
этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 4 123 809 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва
4 123 809 сўм давлат божи даъвогар “***” хусусий корхонаси зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***