Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10362 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 18cec06d-57d5-403b-81fe-af70413dedf0 Claim ID PDF Hash a2c7fdfac4cb0e45... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 551-моддаси нинг 551 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФК нинг 260-моддаси ФК нинг 260 law
Мазкур кодекснинг 261 - моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** шаҳри 2025 йил **** **** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, ****нинг котиблигида, аризачи - **** Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар - **** хусусий корхонаси, Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига нисбатан 1 079 636,43 сўм ижара ҳақи ундириш, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган 586198/123-23сонли ижара шартномасини бекор қилиш, жавобгарга ижара объектини далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Учқўрғон туман прокурори ѐрдамчиси - ****, даъвогар вакили - **** (**** ишончномага асосан), жавобгар раҳбари - ****, Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари - **** (**** ишончнома асосида)ларнинг иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****нинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) **** хусусий корхонаси (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади), Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан буѐн матнда балансда сақловчи деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси киритиб 1 046 355,47 сўм ижара қарздорлиги, 33 280,96 сўм пеня ундиришни, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган 586198/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилиш, жавобгарга ижара объектини далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилганлигини, даъвони қисман қаноатлантиришни, шартномани бекор қилиш ва жавобгарга мажбурият юклаш қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, тўловларни ўз вақтида амалга ошираѐтганлигини, суд мажлиси кунига ҳам қарздорлиги мавжуд эмаслигини, шартномани тўлиқ бажариб келаѐтганлигини, ҳақиқатдан ҳам ижарага олинган бинонинг бир хонасида нонвойхона фаолият олиб боришини, ѐз кунлари хўрандалар кўпайиб кетганида бинонинг олди қисмига қўшимча навес тиклаганлигини, аммо хозир у ердан фойдаланмаѐтганлигини, спиртли ичимликлар сотиш учун лицензия олганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Балансда сақловчи вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар ижара олинган мулкдан фойдаланиши ўрганилганда, жавобгар шартнома асосида ижарага олинган 94 кв.м ердан эмас, балки 112 кв.м. жойдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб 2 келаѐтганлиги, қолаверса ижарага олинган бинода нонвойхона қуриб, ишлатаѐтганлиги, спиртли ичимлик савдоси билан шуғулланаѐтганлиги аниқланганлигини, бу хақда далолатнома тузилганлиги, жавобгар раҳбарининг тушунтириш хати олинганлиги, балансидаги мулкини бошқа шахслар томонидан ноқонуний эгалланиб, фойдаланиб келинаѐтганлиги, мулкларни назорат қилмаганлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарори билан жаримага тортилганлигини билдириб, шартномани бекор қилишни сўрадилар. Прокурор жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганлигини инобатга олиб, қонунчилик нормаларига асосан шартномани бекор қилиш кераклиги тўғрисида фикр билдирди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, уларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ҳамда балансда сақловчи ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган 586198/123-23-сонли ижара шартномаси тузилган. Унга кўра ижарага берувчи - даъвогар Наманган вилояти, Косонсой тумани, Бўстон МФЙ, Нурзиѐ кўчаси, манзилида жойлашган балансда сақловчига тегишли 94 кв.метрдан иборат бўлган объектни жавобгарга 2023 йил 23 майдан 2026 йил 23 майга қадар (36 ой) муддатга ҳар ойлик ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага берган. Электрон оналайн савдо натижалари тўғрисида 2023 йил 23 майда DA 110-925115-сонли баѐннома расмийлаштирилган. Шунингдек тарафлар ўртасида 2025 йил 7 майда 140825220480-сонли қўшимча шартнома (келишув) имзоланган. Унга кўра, шартномани айрим бандлари янги таҳрирда баѐн қилинган. Хусусан, 2025 йил учун ижара тўлови суммалари янгидан белгиланган бўлиб, ижара нархлари ва қачон тўланиши бўйича 2-илова тарафлар томонидан ихтиѐрий равишда имзо орқали тасдиқланган. Унга кўра, ҳар ойлик тўловлар ҳар хил кўринишда бўлиб, 2025 йил 8 октябрь куни холатига ижара ҳақидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги жами 1 079 636,43 сўмни ташкил этган. Ижарачи шартнома шартларига асосан мазкур ижара мулкидан мақсадли фойдаланиш ҳамда ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, ижара тўловини ўз вақтида амалга оширмай, ижара шартномасини бир неча бор қўпол равишда бузган. Хусусан, шартноманинг 7.1,7.2-бандлари ва 2-иловасига асосан ижарага олувчи ижарага берувчига белгиланган ойнинг 10 санасидан кечикмасдан ижара ҳақини 100 % олдиндан тўлаб бериши лозим бўлган, бироқ жавобгар томонидан шартноманинг ушбу банди бир неча бор қўпол равишда бузилиб, бир неча ойлик ижара ҳақи кечиктириб тўланган. Натижада, ижара ҳақидан жами 1 079 636,43 сўм (ҚҚС билан) қарздорлик юзага келган. Ижара ҳақини тўлаш лозимлиги, акс холда уни ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилиш юзасидан ижарачи томонидан жавобгарга 2025 йил 4 сентябрда, 2025 йил 16 октябрда талабнома ва огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилинган. Бироқ, мурожаат жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 551-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси ижарага 3 берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Агар ижарага олувчи ижарага берувчининг ѐзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ѐки молмулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ѐхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса, шартномада белгиланган тўлов муддатини кетмакет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинишига олиб келиши, қарздорликлар ундирилиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасида ҳам назарда тутилган. Шартноманинг 4.3-бандида жавобгар объектдан фақат электрон онлайнаукцион натижалари тўғрисидаги баѐнномада белгиланган фаолиятлар турини амалга оширишда фойдаланиши белгиланган, 4.4-бандида эса объектдан белгиланган фаолият турларидан бошқа йўналишда фойдаланиш таъқиқланиши кўрсатилган. Шартноманинг 8.3-бандига асосан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга таарфларнинг келишувига ѐки қонунчиликда белгиланган тартибларда суд қарори билан йўл қўйилади. ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Бинобарин, даъвогарнинг ижара ҳақини ундириш ҳақидаги талаби асосли қўйилган, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг 1 046 355,47 сўм ижара хақини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида 33 280,96 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Ижара шартномасининг 9.2 бандига кўра, “ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда, “ижарага олувчи”га кесиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмини 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши кўрсатиб ўтилган. ФК нинг 260-моддасига кўра қонун ҳужжатлари ѐки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261 - моддасига асосан - қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг 4 бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бундан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби ҳам асосли, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар пеняни тўлиқ тўлаган. Бу даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши ҳамда тақдим қилган маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган 586198/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби билдирилган. Бунга асос сифатида даъвогар жавобгарнинг бир неча бор ижара тўловларини кечиктирганлигини, шартнома шартларини бузиб шартномада кўрсатилмаган фаолият тури билан шуғулланганлигини кўрсатган. Балансда сақловчининг 2025 йил 26 августдаги 01-06/623-сонли хатига асосан жавобгар ижарага берилган ѐтоқхона биносининг шартномада кўрсатиб ўтилган жами 94 кв.м. жойида фаолиятида кўрсатилмаган спиртли ичимлик сотуви билан шуғулланиб келаѐтганлиги ҳамда нонвойхона сифатида фойдаланаѐтганлиги аниқланганлиги, бу билан шартнома шартларни бузаѐтганлиги, шунингдек балансда сақловчининг розилигисиз енгил констукцияли навес қурилганлиги ва мазкур биноларни бузиб ўзига мослаштириб фойдаланиб келаѐтганлиги аниқланганлиги сабабли ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара объектини топширишда амалий ѐрдам сўралган. Шартноманинг 4.3-бандида жавобгар объектдан фақат электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баѐнномада белгиланган фаолиятлар турини амалга оширишда фойдаланиши белгиланган, 4.4бандида эса объектдан белгиланган фаолият турларидан бошқа йўналишда фойдаланиш таъқиқланганлиги келтирилган. Шартноманинг 5.2-бандида жавобгарнинг мажбуриятлари келтирилган бўлиб, унга кўра ижарага олинган объектдан фойдаланишда амалдаги санитария-гигиена, техника ва ѐнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши, объектдан фақат белгиланган йўналиш (мақсад)ларда фойдаланиш, гаровга қўйилмаслигини ва бошқача тарзда учинчи шахслар томонидан фойдаланилмаслигини таъминлаш, уни яроқли ва соз ҳолатда сақлаши, объектни тиклаш, жорий ѐки капитал таъмирлаш, жумладан қайта жихозлаш ѐки мослаштиришни фақат балансда сақловчининг ѐзма розилиги билан харажатлар шартлари келишилган тарзда амалга ошириши белгиланган. Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2023 йил 23 майда расмийлаштирилган DA 110-925115-сонли баѐнномага асосан асосий фаолият тури умумий овқатланиш деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорининг 25-бандида ижарага олувчи ижара мулкини ижаранинг бутун муддати давомида ундан мақсадли фойдаланиши, унинг яхлитлиги ва бут сақланишини ўз зиммасига олади, 26-бандида ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми)ни ўзга шахсларга бериши, гаровга қўйиши ѐки бошқача тарзда (вақтинча) учинчи шахсларга субижарага 5 (фойдаланишга) бериши, гаровга қўйиши ѐки бошқача тарзда (вақтинча) учинчи шахсга ўтказиши таъқиқиланади, бу каби ҳолатлар аниқланганда, ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан белгиланган тартибда бекор қилинади, деб белгиланган. ФКнинг 382-моддаси мазмунига асосан тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, шартнома суд томонидан бекор қилиниши мумкин. ФКнинг 384-моддасига асосан бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 4 сентябрда 01-8.1-13/1068-сонли, 2025 йил 16 октябрда 140025-сонли талабнома, огоҳлантириш хатлари юборилган, бироқ жавобгар томонидан мазкур хатларга муносабат билдирилмагач, даъвогар судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда жавобгар ижара тўловларини бир неча бор кечиктирганлиги, ижарага олинган объектдан электрон-онлайн аукцион савдолари натижасига кўра расмийлаштирилган баѐнномада кўрсатилмаган фаолият тури билан, яъни ижарага олинган ѐтоқхона биносида спиртли ичимлик савдоси билан шуғулланганлиги, қолаверса бинонинг бир қисмидан нонвойхона сифатида фойдаланганлиги, шартномада кўрсатилган 94 кв.м. жойдан ташқари ҳужжатсиз қўшимча ҳудудни эгаллаб навес қурганлиги, огоҳлантирилишига қарамасдан навес бузиб ташланмаганлиги шартномани жиддий бузиш деб баҳоланади. Юқоридаги ҳолатлар далолатнома, тушунтириш хати, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 4-1603-2501/6406-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан, тарафлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг шартномани бекор қилиш талаби асосли, шу сабабли суд даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгарга ижара объектини далолатнома асосида балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида ижарага олувчининг мажбуриятлари келтирилган бўлиб, шартнома муддати тугаганда, муддатидан аввал бекор қилинганда ѐки ҳақиқий эмас деб топилганда ижарага олинган объектни беш иш куни ичида балансда сақловчига қайтариб топшириш белгиланган. Шунга кўра суд даъвонинг ушбу талабини ҳам қаноатлантириб, жавобгарга ижарага олинган объектни беш иш кунида балансда сақловчига далолатнома асосида топшириш мажбуриятини юклашни лозим топади. Бинобарин, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113-118моддаларига кўра, жавобгар томонидан тўловлар даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан сўнг амалга оширилганлиги сабабли, иш бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божи ва суд харажатларини жавобгар 6 зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига 8 652 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: ****нинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ****нинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, **** хусусий корхонаси ва Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган 586198/123-23-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин. **** хусусий корхонасига ижарага олинган Наманган вилояти, Косонсой тумани, Бўстон МФЙ, Нурзиѐ кўчаси манзилида жойлашган Косонсой туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 94 кв.м.жойи ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач беш иш куни ичида далолатнома асосида Косонсой туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига топшириш мажбурияти юклатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан ****нинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 8 652 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****