Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8114 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86a0cb70-4349-40ed-8cb7-6602107bbe66 Claim ID PDF Hash bbefe9976e566b8a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 32-моддаси онун 32 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи **** инспекциясининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2023 йил 14 июндаги 091331-сон рухсатноманинг амал қилишини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили **** (2025 йил 17 мартдаги 18-2-16/425-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) адвокати **** (адвокатлик ордери асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** инспекцияси (бундан буён матнда аризачи ёки инспекция деб юритилади) **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 2023 йил 14 июндаги 091331-сон рухсатномасининг амал қилиши муддатини олти ойга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганишда лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли судга ариза киритилганлигини, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар текширишда аниқланган барча камчиликларни бартараф этганлигини билдириб, бу ҳақда судга маълумотнома тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Жавобгар вакиллари суд муҳокамасида суд мажлисига қадар текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлигини, ваколатли органлар жойига чиқиб, ўрганиб ижобий хулоса берганлигини, бундан кейинги фаолиятида камчиликларга йўл қўймаслигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга 2023 йил 14 июнда “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш” фаолиятини амалга 2 ошириш учун 091331-рақамли, амал қилиш муддати 2023 йил 14 июндан 2028 йил 14 июнгача бўлган рухсатнома берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасининг фаолиятида ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда жавобгарга қарашли хавфли ишлаб чиқариш объектлари лойиха ҳужжатлари ҳамда саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги, саноат хавфсизлиги бўйича идентификациядан ўтказилмаганлиги, хавфли ишлаб чиқариш объекти давлат реестр рақами мавжуд эмаслиги, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилинмаганлиги, техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўрганиш якуни бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан 2025 йил 5 августда расмийлаштирилган маълумотнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланган ва иш судда кўрилгунига қадар эътироз билдирилмаган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади) талаб ва шартлари бузилган деб ҳисоблайди. Қонун 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги, иккинчи қисмида лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Қонуннинг 48-моддаси мазмунига кўра ваколатли орган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Қонун билан амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришда аризачи ваколатли орган ҳисобланади. 3 Баён қилинганларга асосланган ҳолда аризачининг аризаси асосли. Бироқ суд мажлисида аризачи томонидан тақдим қилинган 2025 йил 27 ноябрдаги 18-2-16/1633-сонли маълумотномада жавобгарга қарашли ёқилғи қуйиш шахобчасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сон Фармойишига асосан ёқилғи қуйиш шахобчаларида юз бериши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни олдини олиш юзасидан тузилган ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган хатловда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги баён қилинган. Ўрганишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган ҳудудий бўлимининг 2025 йил 25 ноябрдаги 32-304-сонли, Уйчи тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2025 йил 17 ноябрдаги 93-сонли, Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2025 йил 17 ноябрдаги 1/37-1587-сонли маълумотномалари, лойиха техник ҳужжатлари, кадастр паспортлари, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича 0021502-сонли суғурта полиси ва жавобгар тақдим этган фотосуратлар ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар судга ариза киритилганидан сўнг ишчи гуруҳ томонидан хатловда аниқланган камчиликларни ихтиёрий бартараф этганлиги боис, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу боис суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмаслик, текширишда аниқланган камчиликлар судга ариза тақдим қилинганидан сўнг бартараф этилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб ҳисоблайди. 4 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи **** инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****