← Назад
Решение #2840432 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
10 791 символов
4-2202-2503/6141-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected
byҚИЛУВ
PDF Anti-Copy
ҲАЛ
ҚАРОРИFree
Шовот тумани
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
2025 йил 28 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Шовот тумани солиқ инспекциясининг қарздор “Katqal’a baraka” хусусий
корхонасини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили Х.Қурбанов (2025 йил
27 ноябрдаги 16-15747-сонли ишончнома билан), қарздор вакили О.Абдуллаев
(раҳбар)лар иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шовот тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Katqal’a baraka” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар
кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, қарздорнинг
ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд бўлмаганлиги
боис Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари ундирувчига
ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни
сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
қарздорлиги борлиги, солиқ қарзини тўлаш имкони йўқлигини, жамият
балансида ҳеч қандай кўчар ёки кўчмас мулк йўқлигини билдириб, ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, аризачи ва қарздор вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
2
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг
бошидаги
ҳисобот
даврида, агарда
Protected
by PDF
Anti-Copy
Free ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
(Upgrade to
Pro Version
to Remove
the Watermark)
қарздорнинг мажбуриятлари
унинг
активлари
қийматидан
ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2021 йил 10 августда 1024538-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, унинг таъсисчиси ҳамда раҳбари Абдуллаев Оғабек
Файзуллаевич ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Хоразм вилояти,
Шовот тумани, Катқалъа қишлоғи, Янги турмуш маҳалласи кўрсатилган.
Қарздорнинг 2025 йил 7 ноябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари
давлат мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи 41 734 536 сўмни ташкил
қилиши аниқланган.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан
солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун
Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлимига юборилган. Мажбурий
ижро бюросининг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро
ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш
тўғрисида”ги қарорлари билан ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ижро ҳужжатлари
ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Шунингдек, Солиқ қўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри”
дастурий маълумотларга ҳамда тегишли ташкилотлардан олинган
маълумотларга кўра қарздорнинг номига автотранспорт воситаси ва кўчмас
мулк объектлари рўйхатга олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўловга қобилиятсизлик
таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги
ПҚ-4146-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида солиқ хизмати
органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти
бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан
кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2025 йил
23 июндаги 13-сонли Қарорининг 54-бандида ўз фаолиятини тугатган қарздор
3
якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг
жойлашган
ерини
(яшаш жойини)
Protected
by PDF
Anti-Copy
Freeаниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
(Upgrade
to Pro
Version to ваколатли
Remove the Watermark)
тўғрисидаги ариза
билан
кредитор,
давлат органи, давлат солиқ
хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган судга мурожаат қилиши
мумкинлиги (Қонуннинг 241-моддаси), ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида ариза берилганда, қарздор - ўз фаолиятини тугатган якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахс раҳбарининг ҳозир
бўлмаганлигини, шунингдек уларнинг турар жойини аниқлашнинг имконияти
йўқлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилиши кераклиги. Бундай
далиллар манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб,
бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати вакиллари
иштирокида шахснинг рўйхатга олинган манзилда яшамаслиги тўғрисида
тузилган далолатнома бўлиши мумкинлиги, нафақат қарздор раҳбарининг
йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам
ҳозир бўлмаган қарздор сифатида тушуниш лозим. Бу ҳолат қарздорнинг
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш
тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги
тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди.
Қайд этилганларга кўра, суд аризани асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан
қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор томонидан
тақдим этилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш
бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Ўразметов Бахтиёр Янгибаевични тугатиш
бошқарувчиликка тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
4
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-, 128-,
170-, 176–179ҳамдаAnti-Copy
186-моддаларига
Protected
by PDF
Freeасосланиб, суд
(Upgrade toқPro
а рVersion
о р қtoиRemove
л д и: the Watermark)
Ариза қаноатлантирилсин.
“Katqal’a baraka” хусусий корхонаси соддалаштирилган таомил асосида
банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Ўразметов Бахтиёр Янгибаевичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- “Katqal’a baraka” хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва
143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ
бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб
бориш, қонунда белгиланган муддатда эса тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“Katqal’a baraka” хусусий корхонаси бошқарув органи зиммасига уч иш
куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
“Katqal’a baraka” хусусий корхонасидан республика бюджетига 1 236 000
сўм давлат божи, Шовот тумани солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилоят
ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Хоразм
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки суд
ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов