← Назад
Решение #2840435 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 217 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| нинг | 221 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
11 524 символов
*****-сонли иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шовот тумани
2025 йил *****
Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ***** раислигида,
судья
ёрдамчиси
*****нинг
котиблигида,
аризачи
вакили
*****(ишончномага асосан) жавобгар вакили С.Бабаджанов (рахбар)
иштирокида, аризачи *****нинг, жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятига *****йилда берилган №*****-сонли рухсатноманинг амал қилиш
муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Шовот
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Шовот
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «*****»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га *****йилда берилган №*****-сонли рухсатноманинг амал
қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарга тегишли шохобчада техноген хавфи юқори бўлган зоналар
кадастр паспорти ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат реестридан
ўтказилмаганлиги
аниқланганлигини
билдириб,
аризани
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабини тан олиб хақиқатдан
шохобчада техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб
чиқилмаганлиги ва давлат реестридан ўтказилмаганлигини, камчиликларни
тез орвда бартарф этишини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК
217-моддасига
мувофиқ,
ҳуқуқий
таъсир
чоралари
қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар
фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа
ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда
фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш
ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва
лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам
қўллаши мумкин.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Хоразм ҳудудий бўлими томонидан ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарфатиш
иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчалари бўйича ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, *****да фаолият юритиб келган «*****»
масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш
шохобчаси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги “Хавфли
ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сон
Қонун талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
10 декабрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 271-сонли Қарори талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
30 июндаги 152-сонли Қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 7-иловаси
талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 октябрдаги Қарори “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва
экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги 784-сонли низоми
талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19
майдаги 291-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш
объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби
тўғрисида”ги низом талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
29 мартдаги “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 169-сон Қарори талаблари каби
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик
ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият олиб
бораётганлиги аниқланган.
Шунингдек, жавобгарга тегишли шохобчада ўтказилган ўрганиш
натижалари бўйича *****йилда тузилган маълумотномада жавобгар
томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари
кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бўлими томонидан
аризачига
тақдимнома
киритилиб,
аниқланган
камчилик
ва
қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан ваколат доирасида чора кўриш
сўралган.
Шундан кейин аризачи мазкур ариза талаби билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022
йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим
ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли Қарорига 1-илова билан тасдиқланган
“Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим
ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини
қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги
тўғрисидаги хулосаси Паспорти” ҳақидаги 4-иловаси, 4-бандида, рухсат этиш
тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган *****нинг ҳудудий
бошқармалари эканлиги;
9-бандида, рухсат этишга оид талаб ва шартлар кўрсатилган бўлиб, т)кичик бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги рухсат этишга оид талаб ва шарт сифатида
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 30.06.2005
йилдаги “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 152-сонли қарорига 7-илова билан
тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида Низом”нинг (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб
чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига
мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши
мумкин бўлган техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли
моддаларни ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва
шу кабилар) зоналари ҳамда:
а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан
фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган,
ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;
б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;
в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар
чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;
г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;
д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси
таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига,
канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб
келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган
объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ 701сонли Қонуни 32-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши
қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф
этилмаганлигини инобатга олиб, аризачининг жавобгар фоалиятини вақтинча
тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва
жавобгарнинг фаолиятини аризада келтирилган камчиликлар жавобгар
томонидан бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 221-моддаси 2-қисмига кўра, суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд
мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича
далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи
органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир
этганлик
учун
қонунчиликда
жавобгарлик
назарда
тутилгантутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар
бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Баён этилганларга асосланиб, суд, ариза талабини қаноатлантиришни
ва мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 166, 176-179, 186, 192,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятига *****йилда берилган
№*****-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати аризада келтирилган
камчиликлар
бартараф
этилгунига
қадар
6 ойгача тўхтатилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятига рухсатноманинг амал
қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилган
тақдирда, унинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида мурожаат этишга
ҳақли эканлиги эслатиб ўтилсин.
«*****»
масъулияти
чекланган
жамиятидан
***** сўм почта харажати аризачи ***** фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*****