Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6166 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый M -Insur n
Source ID bf924228-a555-4e50-b4aa-ed448b069ddb Claim ID PDF Hash 22a8f4aabb3458a7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 932-моддаси ФКнинг 932 law
ФКнинг 943-моддаси ФКнинг 943 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6166-сони иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 28 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг раиси Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котибалигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилояти бошқармасининг даъвогар -“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида, жавобгар “M -Insur n ” АЖ ҳисобидан 248 268 920 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Солиев (2025 йил 29 апрель кунги 01/03341-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Абдукаюмов (2025 йил 20 январь кунги 53-сонли ишончнома асосида ва ордер асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “M -Insur n ” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 248 268 920 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, Палата вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Бироқ, даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб, суғурта ходисаси олдин содир бўлганлиги, яъни учинчи шахслар банк олдида кредитни тўлай олмаслиги олдиндан маълум бўлгани ҳолда, суғурта шартномаси тузилганлиги боис, суддан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан жами 26 та мижозларга 84 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 23 та мижозга 100 000 000 сўм, 1 та мижозга 98 000 000 сўм ва 2 та мижозга 50 000 000 сўмдан жами 26 та мижозга 2 498 000 000 сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида банк бошқарувининг 2024 йил 29 январдаги 153/1-сонли қарорига асосан ўтказилган тендер якунлари бўйича жавобгар ғолиб сифатида эътироф этилган. Натижада, тарафлар ўртасида 2025 йил 18 февралдаги 23261-14/00/00сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланиб, шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ жавобгар томонидан жами 250 000 000 000 сўм суғурта пули сифатида қайд этилган. Даъвогар томонидан шартноманинг 4.2-бандига асосан суғурта мукофоти сифатида 84 ой муддат учун жами 16 000 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Ушбу суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта ходисаси-қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича асосий ва фоиз тўловларини сўндириш графигида белгиланган муддатда 90 кундан ортиқ кечиктирилган деб ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 10.1-бандига кўра, суғурталовчи ўзига олган мажбуриятлар билан фарздорлар билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта суммаси миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгиланган. Даъвогар ва 26 та мижоз -учинчи шасхлар ўртасида тузилган кредит шартномалари бўйича 2025 йил 5 август бўлган давргача 90 кундан кечиктирилган кредит асосий қарздорлиги ва ҳисобланган фоизлардан 248 268 920 сўм қарздорлик юзага келган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги боис суғурта товонини тўлаш бўйича 2025 йил 11 августда 01-03/511-сонли ва 01-03/516-сонли хабарномалар юборилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг хабарномалари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 248 268 920 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 932-моддаси биринчи қисмига биноан, суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни суғурталовчига хабар қилиши шарт. ФКнинг 943-моддасига кўра, Суғурта шартномаси қуйидаги ҳолларда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас: шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаса; жиноий йўл билан қўлга киритилган, жиноят нарсаси ҳисобланувчи ёки мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бўлса; шартнома бўйича ғайриҳуқуқий манфаат суғурталанган бўлса; суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган бўлса. Суғурта шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддаси биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 11.3-бандида суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади деб кўрсатилган. Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафларнинг ўртасида тузилган суғурта шартномаси тузилишидан олдин учинчи шахсларнинг даъвогар олдида 90 кундан ортиқ кечиктирилган қарздорлиги мавжуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПКнинг 68-моддасига асосан, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 248 268 920 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар томонидан аввал тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдиришни ва даъвогардан республика бюджетига 4 965 378,40 сўм давлат божи ва олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 68,118,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “M Insur n ” АЖ ҳисобидан 248 268 920 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳисобидан: - республика бюджетига 4 965 378,40 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аввал тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.К.Абдураимов