← Назад
Решение #2840440 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 382 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7527-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
28.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даьвогар "O`zb kist n
R s ublik si D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi Jizz x Vil ti Hududi
B shq rm si" D vl t Mu ss s siнинг жавобгар “Y dr Oil” M s’uli ti h kl ng n
j mi tiга нисбатан 22.08.2024 йилдаги 05/01-990949а-сонли олди-сотди
шартномасини бекор қилиш ва 215.305.125 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
аниқлади:
даъвогар "O`zb kist n R s ublik si D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi
Jizz x Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t Mu ss s si (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Y dr Oil” m s’uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 22.08.2024 йилдаги
05/01-990949а-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва “Y dr Oil”
m s’uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан 215.305.125 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 20.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга "O‘zb kist n R s ublik si
D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi Huzurid gi D vl t Mulki Ob` ktl rid n
S m r li F d l nish M rk zining Jizz x Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t
Mu ss s si мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида
ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакил(лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли фармонига,
Президентининг 19.04.2024-йилдаги ПҚ-162-сон қарори, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 27.06.2024
йилдаги 203-сонли буйруғи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 январдаги 18-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
Буюк ипак йўли МФЙ, Янгиер кўчаси, 99-уй да жойлашган “нотурар бино
(собиқ Суюлтирилган пропан газ балон сақлаш ва тарқатиш бино
иншоотлари)”ни “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали сотилиши
белгиланган.
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” АЖнинг
электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 29.07.2024-йилдаги
ДА-1189921-сонли баённомага асосан “Y dr Oil” m s’uli ti h kl ng n
j mi ti нотурар бино иншоотни 451.115.500 сўм эвазига сотиб олиш шарти
билан ғолиб деб топилган. 22.08.2024 йилда "O`zb kist n R s ublik si D vl t
ktivl rini B shq rish g ntligi Jizz x Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t
Mu ss s si, “Y dr Oil” m s’uli ti h kl ng n j mi ti ва балансда сақловчи
Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси иштирокида 05/01-990949а-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 3.1-банига кўра, “Харидор” нотурар бино учун тўловларни
аввал тўланган 20.505.250 сўм закалат тўловини чегирган ҳолда, қолган қисмини
3 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган натижада
30.09.2025 йил ҳолатига 430.610.250 сўм асосий тўлов, 21.230.000 сўм фоиз
ва 215.305.125 сўм пенядан қарздорлик юзага келган.
"O`zb kist n R s ublik si D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi Jizz x
Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t Mu ss s si “Харидор” “Y dr Oil”
M s’uli ti h kl ng n j mi tiга юборилган огоҳлантириш хати жавобгар
“Y dr Oil” M s’uli ti h kl ng n j mi ti томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, "O`zb kist n R s ublik si D vl t
ktivl rini B shq rish
g ntligi Jizz x Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t Mu ss s si “Харидор”
“Y dr Oil” M s’uli ti h kl ng n j mi tiга юборилган таклиф хатида
жавобгар томонидан сотиб олиш тўлови ва ҳисобланган пеня тўланмаганлиги
сабабли шартномани бекор қилиш бўйича ўз таклифини белгиланган муддатда
ҳудудий бошқармага бериш таклифи “Y dr Oil” M s’uli ti h kl ng n
j mi tiга юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур таклиф оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд
томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс,
бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Бинобарин, тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.2-бандида
агар мазкур шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса
ёхуд мазкур шартнома имзолангандан кейин хоҳлаган пайтда, шартноманинг
иловасида кўрсатилган бирор-бир Кафолат нотўғри ёки чалғитувчи еканлиги,
Тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаганлигини кўрсатувчи
бирорта ҳолат ёки ҳодиса Тарафлардан бирига маʼлум бўлиб қолса, бундай
ҳолатда жабрланувчи Тараф белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор
қилишни ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳуқуқ нормаси ҳамда шартнома шартларидан келиб чиқиб, суд
даъвонинг 22.08.2024 йилдаги 05/01-990949а-сонли олди-сотди шартномасини
бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгар ҳисобидан
215.305.125 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Шартноманинг 5.3-бандида 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари
белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда харидор ҳар бир кечиктирилган
кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз
вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
сотувчига пеня тўлаши қайд этилган.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан 215.305.125 сўм пеня ундириш
талабини қисман 30.500.000 сўмга қаноатлантиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини рал этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даьво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "O`zb kist n R s ublik si D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi
Jizz x Vil ti Hududi B shq rm si" D vl t Mu ss s si ва жавобгар “Y dr Oil”
M s’uli ti
h kl ng n j mi ti ўртасида тузилган 22.08.2024 йилдаги
05/01-990949а-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар “Y dr Oil” M s’uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан даъвогар
"O`zb kist n R s ublik si D vl t ktivl rini B shq rish g ntligi Jizz x Vil ti
Hududi B shq rm si" D vl t Mu ss s si фойдасига 30.500.000 сўм пеня ва
41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 8.426.102,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев