← Назад
Решение #2840445 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
4-1501-2501/20470-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ***** иштирокида, даъвогар
“**********” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “**********”
маъсулияти чекланган жамиятидан жами 119 623 681 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“**********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“**********” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 102 722 400 сўм асосий қарз, 16 901 281 сўм пеня
ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “**********” масъулияти чекланган
жамияти билан “**********” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025
йил 7 апрель кунги 33-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган қурилиш
маҳсулотларини етказиб бериш ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиш
ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 2025 йил 9 апрель кунги 328-сонли ҳисобварақ-фактура билан
65 143 440 сўмлик, 2025 йил 29 апрель кунги 435-сонли ҳисобварақ-фактура
билан 58 581 360 сўмлик, 2025 йил 1 май кунги 461-сонли ҳисобварақфактура билан 15 461 040 сўмлик, 2025 йил 7 май кунги 507-сонли
ҳисобвароқ-фактура билан 21 264 480 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар
амалга оширилиб, қолган 102 722 400 сўмлик маҳсулот қиймати тўланмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, [СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
102 722 400 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловларни
кечиктирганлиги учун шартноманинг 3.3-бандига асосан кечиктирилган
тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида
16 901 281 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий
аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш
чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга
олиб, пеня суммасини 7 800 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган
қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 102 722 400 сўм асосий қарз, 7 800 000 сўм
пеня, тўланган 1 196 236 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм
ВКА харажатлари ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “**********” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 102 722
400 сўм асосий қарз, 7 800 000 сўм пеня, тўланган 1 196 236 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатлари, жами 111 759 836 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев