← Назад
Решение #2840456 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 203 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** даъвогар ****
акциядорлик жамиятининг жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан ****
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён қилинишича, **** акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва **** фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун
электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
жавобгар ўз вақтида тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида
**** сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан
юзага келган **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, даъво ариза
юзасидан ўз эътирозларини, ёзма фикрини тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
4
кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 203 -моддасига
асосан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Мазкур ёзма фикрни белгиланган тартибда ҳабардор этилган
жавобгар томонидан тақдим этилмаганлиги даъво аризани соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди. Суд соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
2
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганган ҳолда
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра
даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил
1 октябрь ҳолатига **** сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан **** сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талаби асосли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан **** сўм
3
қарздорлик ва **** сўм суд-почта харажати, республика бюджетига
**** сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113-118, 176, 177, 179, 2031-2-3-4-5- моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ****
акциядорлик жамияти фойдасига **** сўм қарздорлик ва **** сўм суд-почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
**** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
М.Мамадалиева