Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2501/10380 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2507c79f-4221-4724-adca-f8d5e7ed503e Claim ID PDF Hash 32150705e0be0ff4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 180 символов
4-2203-2501/10380-сонли иқтисодий иш Судья: *** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 28 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида прокурор *** қатнашувида, даъвогар вакили *** (2025 йил 04 ноябрдаги 563-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили *** (2025 йил 10 сентябрдаги 01-25/45-сонли ишончнома асосида) иштирокида, *** даъвогар “***” фермер хўжалиги манфатини кузлаб, жавобгар *** ва шерик жавобгар ***, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги ***-сонли рақам билан қайд қилинган Ипотека шартномасини ***даги “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган Хоразм вилояти *** ҳудудида жойлашган ер участкасининг майдони 505 кв метр, умумий ер майдони 293,94 кв.метр қурилиш ости майдони 335.38 кв.метр, тиклаш баҳоси 65 млн сўм, “Савдо маркази” биноси қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) *** (бундан кейинги матнда – жавобгар деб юритилади), шерик жавобгар *** (бундан кейин матнда - шерик жавобгар деб юритилади) даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги ***-сонли рақам билан қайд қилинган Ипотека шартномасини ***даги “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган Хоразм вилояти *** ҳудудида жойлашган ер участкасининг майдони 505 кв метр, умумий ер майдони 293,94 кв.метр қурилиш ости майдони 335.38 кв.метр, тиклаш баҳоси 65 млн сўм, “Савдо маркази” биноси қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Марказий банк Хоразм вилоят Бош бошқармаси жалб этилган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахс Марказий банк Хоразм вилоят Бош бошқармаси қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакиллари иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддасига асосан Марказий банк Хоразм вилоят Бош бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, суддан даъвони рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогарнинг даъво аризасида 27.03.2024 йилдаги Хоразм вилояти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш комиссиясининг 89-сонли йиғилиш баёнига асосан ва “***” фермер хўжалигига тегишли нотурар бино бўйича 2 та хоким қарори қабул қилинганлиги, хоким қарорларида нотуғри, бир бирига қарама-қарши маълумотлар кўрсатилганлиги сабабли “***” фермер хўжалиги номига 26.10.2020 йилда Боғот тумани Оқ тепа махалласида жойлашган умумий ер майдони 506,0 кв.метр ер майдони ва бино иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши бекор қиилинганлиги, билан ипотека шартномаси тузилиши учун асос бўлган ҳамда суд ҳал қилув қарори қабул қилинишига асос бўлган ундирув қаратилган гаров мулки-“***” фермер хўжалигига тегишли Боғот туман Оқтепа маҳалласида жойлашган ер участкасининг майдони 506,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 335,38 кв.метр, умумий ер майдони 293,94 кв.метр бўлган “Савдо маркази” бино ва иншоотларга бўлган 26.10.2020 йилда №1733204/RА-1211040-сонли мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақидаги гувохнома бекор қилинганлиги сабабли даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги ***-сонли рақам билан қайд қилинган Ипотека шартномасини ***даги “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган Хоразм вилояти *** ҳудудида жойлашган ер участкасининг майдони 505 кв метр, умумий ер майдони 293,94 кв.метр қурилиш ости майдони 335.38 кв.метр, тиклаш баҳоси 65 млн сўм, “Савдо маркази” биноси қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган “***” фермер хўжалиги 2025 йил 28 апрелдаги 19-сонли таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ипотека шартномасини бир қисмини ҳақиқий эмас деб топишни таклиф этган. Бироқ, жамият томонидан таклиф хати жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги ***-сонли рақам билан қайд қилинган ипотека шартномаси “***” фермер хўжалиги рахбари томонидан ўз ихтиёри билан тузилиб, имзоланган ва фермер хўжалигининг мухрлари билан тасдиқланган. Шунингдек, шартноманинг мазкур бандида, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. Шунингдек, суд мажлисида жавобгарнинг ипотека шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажармасдан ипотека шартномасини жиддий равишда бузганлик ҳолати тасдиқланмади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар билан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги ***-сонли рақам билан қайд қилинган Ипотека шартномасини ***даги “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган Хоразм вилояти *** ҳудудида жойлашган ер участкасининг майдони 505 кв метр, умумий ер майдони 293,94 кв.метр қурилиш ости майдони 335.38 кв.метр, тиклаш баҳоси 65 млн сўм, “Савдо маркази” биноси қисмини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, суд даъвони қаноатлантиришни рад этишни, даъво қадим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “***” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***