← Назад
Решение #2840463 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 090 символов
4-2203-2501/10446-сонли иқтисодий иш
Судья: ***
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 26 сентябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси **** котиблигида, даъвогар вакили *** (24.03.2025 йилдаги 1-91сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили *** (раҳбар) иштирокида,
даъвогар ***нинг жавобгар “***” фермер хўжалигидан давлат бюджетига
*** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан давлат
бюджетига *** сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинганлиги сабабли
жавобгарга
321 600 000
сўм
миқдорида
субсидия
маблағлари
ажратилганлигини бироқ, жавобгар сув тежайдиган технологиялардан
фойдаланмасдан, ерларни ананавий усулда суғориб келганлиги ҳолати
бўйича ўрганиш ўтказилиб, хулоса тузилганлиги сабабли, ажратилган
субсидия маблағларини бюджетга қайтаришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб, сувни тежайдиган технологиялар тўлиқ ўрнатилганлигини
ва улар тўлиқ иш ҳолатида эканлигини, пахта майдонлари томчилатиб
суғорилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар
томонидан 2024 йилда 11,1 гектар майдонга сувни тежайдиган суғориш
технологиялари жорий қилинган бўлсада, 2025 йилда 13,9 гектар экин ер
майдонлари ананавий усулда суғориб келинаётганлиги аниқланган ва ушбу
ҳолат юзасидан 2025 йил 18 августда далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар 2025 йил 9 сентябрда 1867-сонли огоҳлантириш хати билан
жавобгарга мурожаат қилиб, ажратилган 160 272 000 сўм қийматдаги
субсидия маблағларининг *** сўм қисмини давлат бюджетига қайтаришни
сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан огоҳлантириш хати жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021
йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган
суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир
қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли қарори (бундан
буён матнда қарор деб юритилади)нинг 1-бандига кўра, қуйидагиларни
назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни
тежайдиган
суғориш
технологияларини
жорий
этиш
бўйича
харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш
тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича
манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;
пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари
ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар, доривор ўсимликлар ва шоли учун
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича
харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби;
сувни тежайдиган суғориш технологияларидан мақсадли ва самарали
фойдаланиш юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ажратилган субсидияни
қайтариш тартиби.
Юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий
этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни
қайтариш тартиби тўғрисида” Низом (бундан буён матнда низом деб
юритилади)нинг 38-бандига кўра, агар жорий қилинган сувни тежайдиган
суғориш технологияларидан ёки унинг асосий қисмларидан суғориш
мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия
қуйидагича тартибда қайтарилади:
иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи;
учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;
тўртинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 40 фоизи;
бешинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 20 фоизи.
39-бандига кўра, давлат бюджетидан субсидия олиб жорий қилинган
сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали
фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи Сув хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари
ҳамда жамоатчилик томонидан олиб борилади.
Агар давлат бюджетидан субсидия олиб жорий қилинган сувни
тежайдиган суғориш технологиясидан ёки унинг асосий қисмидан мақсадли
ва самарали фойдаланмаслик ҳолати аниқланса, талабгорга субсидиянинг
ушбу Низом 38-бандида белгиланган миқдорини субсидияни ажратган
масъул идорага (очиладиган шахсий ғазнаҳисобварағини кўрсатган ҳолда)
қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хати беради.
Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш
йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.
Мазкур низом 44-бандига кўра, туман ишчи гуруҳи тузилган
далолатномага мувофиқ талабгорга субсидиянинг ушбу Низомнинг 38бандида белгиланган миқдорини субсидияни ажратган масъул идорага
очиладиган шахсий ғазнаҳисобварағини кўрсатган ҳолда қайтариш тўғрисида
огоҳлантириш хати беради.
Талабгорлар огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой
давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад
этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
Бунда судга даъво аризаси тегишли туман ҳокимликлари томонидан
киритилади. Даъво аризасини киритиш билан боғлиқ харажатлар (давлат
божи) ундириладиган субсидиядан қопланади.
Бироқ, даъво талаблари даъвогар томонидан тўлиқ исботлаб
берилмади, яъни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 8-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва
давлат бюджетига 2 564 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
“***” фермер хўжалигидан:
*** фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 2 564 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***