← Назад
Решение #2840468 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья: Б.О.Сатвалдиев
А Ж Р И М
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Асака тумани
2025 йил 28 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар - Андижон вилояти фермерлар
кенгаши (“****” ФХ манфаатида)нинг жавобгар - “****” АЖ ҳисобидан 116.514.137
сўм асосий қарз, 27.963.392 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, тарафлар иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти фермерлар кенгаши “****” ФХ (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “****” АЖ (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
116.514.137 сўм асосий қарз, 27.963.392 сўм пеня ҳамда суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар иштирок этмади, бироқ даъвогар томонидан даъво ариза бўйича
жавобгарнинг шартнома бўйича мажбурияти тўлиқ бажарилганлигини баён қилиб, ўз
даъвосидан воз кечишини маълум қилган ҳолда даъводан воз кечиш ҳақидаги аризани
тақдим этилган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий иш
бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади:
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишга ҳақли.
ИПК 107-моддасининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб
прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар
воз кечган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслигини хамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги сабабли мазкур даъводан воз
кечишни қабул қилишни ва низо бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми “Иқтисодий ишлар бўйича суд
харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 19.12.2020 йилдаги 36-сон
Қарорининг 17-бандига асосан, Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида
киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига
мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш
тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан
ундирилади.
Мазкур қарорининг 17-банди олтинчи ва етинчи хатбошиларига кўра
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи
хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи
берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш
тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозимлиги
белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд давлат божини даъво кўрмасдан қолдирилганлигини инобатга
олиб жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,108,128,157,170,195,196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар - “****” ФХнинг даъводан воз кечиш хақидаги аризаси қабул
қилинсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши бўйича
даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Андижон вилояти фермерлар кенгаши томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
41.200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.О.Сатвалдиев