← Назад
Решение #2840477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14121-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Жиззах шаҳри
2025 йил 28 ноябр
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, **********нинг даъвогар «**********»
АТБнинг манфаатида, жавобгар «**********» МЧЖга нисбатан берган сўм кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар «**********» АТБнинг вакили аааааааа (2025 йил 18 ноябрдаги ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«**********» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади)
«**********» МЧЖ (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га
2025
йил
14
апрелдаги
кредит
шартномаси
бўйича
64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасига кўра банк қарздорга шартномада кўрсатиб ўтилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарздор
эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида
бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил сентябрь ҳолатига муддатли кредит қарзи 64
000 000 сўм, 6 268 493 сўм муддати ўтган фоиз қарзини, 613 698 сўм жорий фоиз фоиз,
441 643 сўм пеняни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга
қарамай шу кунга қадар кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги баён
қилиниб, қарздордан банк фойдасига 64 000 000 сўм, 6 268 493 сўм муддати ўтган
фоиз қарзини, 613 698 сўм жорий фоиз фоизни ва 441 643 сўм пеняни ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан
бугунги кундаги қадар кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлиги тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Даъвогар (Банк) билан жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2025 йил 14
апрелда кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 36 ой муддатга 25 фоиз устама ҳақ тўлаш
шарти билан 64 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган
2
кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда
тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг
744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Банк томонидан Қарз олувчига 64 000 000 сўм кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ
қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан
ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ бажармасдан,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, тарафлар ўртасида имзоланган шартномага биноан кредит олувчи
30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўламаганда банк
кредитни ва ҳисобланган фоизлар суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга банк ҳақли эканлиги қайд этилган.
Ваҳоланки, кредитнинг қайтариш графига қарздор томонидан бузиб келинган
бу ҳолат ишдаги ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топади.
Суд мажлисига қадар жавобгар қарзларни тўлаб бермаган, бу ҳақда даъвогар
судга маълумотнома тақдим қилди.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар, яъни Банк ва жавобгар (карздор) ўртасида
кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси шартлари банк томонидан
бажарилганлигини, кредит шартномасида кўрсатилган миқдорда кредит
ажратилганлигини, ажратилган кредит ва ҳисобланган фоиз тўловлари шартномада
белгилаган тартиб ва муддатда қайтарилмаганлигини, кредит ва фоизларни тўлаш
тартиби мунтазам равишда бузилганлиги ҳолатларини ва бугунги кунда қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини
боис,
даъвогарнинг
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
3
Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилганлиги
сабабли, ундирилиши лозим бўлган 1 426 476 сўм давлат божи жавобгарнинг
зиммасига юкланиши лозим.
Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига муддатли кредит қарзи 64 000 000 сўм, 6 268 493
сўм муддати ўтган фоиз қарзини, 613 698 сўм жорий фоиз фоиз, 441 643 сўм пеняни
ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 1 426 476 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖдан «**********» АТБ фойдасига муддатли
кредит қарзи 64 000 000 сўм, 6 268 493 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 613 698 сўм
жорий фоиз қарзи, 441 643 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖдан:
- даъвогар «**********» АТБнинг фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 426 476 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов