← Назад
Решение #2840482 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил ***
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар ****
акциядорлик жамиятининг жавобгар ****фермер хўжалиги хисобидан 1 257
447 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 257 447 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 июнь
куни 185-сонли “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш
шартномаси (кейинги ўринларда матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартномага кўра жавобгар даъвогарга 2024 йил ҳосилидан давлат
стандарти бўйича шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги
буғдойни топшириш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб вақтинча сақлаб
бериш, жавобгар эса бажарилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада
бажарилмай вақтинча сақлаш ҳаражатлари тўлаб берилмаган. Оқибатда
жавобгарни даъвогардан 1 257 447 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 22 октябрда ушбу қарздорликни тўлаш
бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши
назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи
ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён
этилган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 257 447 сўм
қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги
сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
****фермер хўжалиги ҳисобидан **** акциядорлик жамияти фойдасига 1
257 447 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой
муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****