← Назад
Решение #2840484 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 172 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6620-сонли иш
АНДИЖОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 28 ноябрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Хайитовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар
« NDIJ N
EST SEEDS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
79 145 962,95 сўм молиявий санкция қўллаб, ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси
нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан
буён матнда Инспекция деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар « NDIJ N EST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 79 145 962,95 сўм молиявий санкция
қўллаб, ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада
Инспекция ва жавобгар вакиллари иштирок этмади.
2025 йил 26 ноябрь соат 09:45га тайинлан биринчи суд муҳокамасида
Инспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан берилган 2025 йил
24 ноябрдаги 17/1956-сонли ишончнома асосида иштирок этган А.Назаров ўзини
Инспекцининг вакили сифатида таништириб, ариза бўйича ишда қатнашини
билдирган.
Бироқ, А.Назаров номига расмийлаштирилган ишончнома Инспекциянинг
Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Мирзараимов томонидан ўзининг
номига берилган Инспекциянинг 2025 йил 3 январдаги 01-1-сонли ишончномасига
асосан берилган бўлсада, Инспекция томонидан Ш.Мирзараимовга берилган
ишончнома бошқа шахсларга ваколатларини ўтказиш ҳуқуқисиз берилганлиги
аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича, суд А.Назаровга тушунтириш бериб, тегишли
камчиликларни бартараф қилиниши ва аризачи вакиллари судда қатнашиши учун
ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилишини таъминлаш мақсадида суд
мажлисида 2025 йил 27 ноябрь соат 11:00га қадар танаффус эълон қилган.
Танаффусдан кейинги суд мажлисида Инспекциянинг Андижон вилояти
бошқармаси томонидан берилган 2025 йил 24 ноябрдаги 17/1956-сонли
ишончномаси орқали Б.Сиддиқов иштирок этиб, А.Назаров соғлигида муаммолар
юзага келганлиги сабабли суд мажлисига келмаганлигини, ўргига ўзи иштирок
этишини маълум қилган.
Суд, Б.Сиддиқовга ҳам судда иштирок этиши учун берилган ишончнома
бундай ваколати кўрсатилмаган бўлсада Инспекциянинг Андижон вилояти
бошқармаси бошлиғи Ш.Мирзараимов томонидан берилганлигини тушунтириб,
тегишли камчиликларни бартараф қилиш ёки ишни аризачи вакили иштирокисиз
кўришни сўраб ариза тақдим қилишни таклиф этиб, суд мажлисида 2025 йил
28 ноябрь соат 11:00га қадар танаффус эълон қилган.
Бироқ, танафусдан кейин Инспекция вакили суд мажлисида иштирок этмади
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида ариза тақдим қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 172-моддаси Ишда иштирок этувчи шахслар
танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки
бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин
суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод этилган.
Қайд этилганларга асосан, суд биринчи суд мажлисига ваколатли аризачи
вакили келмаганлигини ҳисобга олиб, ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6бандига мос ҳолда мазкур иш бўйича аризани кўрмасдан қолдиришни, давлат
божини ундирмасликни ва 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар жавобгар « NDIJ N EST SEEDS” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 79 145 962,95 сўм молиявий санкция қўллаб,
ундириш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида
қолдирилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Хайитов