← Назад
Решение #2840487 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7217-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 28 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "Jizz
t s n t
Birl shm si" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар " rim Sug r" m s`uli ti
h kl ng n j mi ti ҳисобидан 2.132.204.906 сўм асосий қарз ва
1.066.102.453 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнда “Палата” деб юритилади) " rim Sug r"
m s`uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар " rim Sug r"
m s`uli ti
h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)нинг ҳисобидан 2.132.204.906 сўм асосий қарз ва 1.066.102.453 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси мазкур даъво аризасини ўзининг иштирокисиз кўриш
сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни даъвогар ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар (Сотувчи) ва
жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2025 йил 7 февралда Бино ва иншоотларни
сотиш тўғрисида 1-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора тадбирлари
тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ
тугатиш комиссиясининг 2021 йил 19 мартдаги 9-сонли ҳамда 25 июндаги
10-сонли йиғилиш баёнлари ва “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш лоёиҳа офисининг
2021 йил 9 апрелдаги 19 и/ч сонли буйруғи, “Жиззахпахтасаноат бирлашмаси”
АЖнинг 2025 йил 6 январдаги №1-сонли йиғилиш баёнига биноан, “Электрононлайн ауксионларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг “Электрон-онлайн
аукцион натижалари тўғрисида“ги 2025 йил 27 январдаги ОА 1241727-сонли
баённомасига мувофиқ сотувчи томонидан Жиззах баҳолаш ва консалтинг
МЧЖ баҳоловчи ташкилоти томонидан “Бино ва иншоотлар”нинг
баҳоланганлиги асосида сотувчи Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, А.Темур
СИУ ҳудудида жойлашган “Жиззахпахтасаноат” АЖга қарашли “Молхона”
биносини мулкий мажмуа сифатида (1-иловага мувофиқ) сотиб олувчига мулк
қилиб топшириш, сотиб олувчи эса ушбу бино ва иншоотларни қабул қилиб
олиш ва мазкур шартномада кўрсатилган бино ва иншоотларнинг баҳосини
белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) сотувчига тўлаш
мажбуриятини олган. “Жиззах баҳолаш ва консалтинг Маркази” МЧЖнинг
баҳолаш хулосасига кўра, “Бино ва иншоотлар”нинг баҳоланган қиймати
2.473.828.896 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида сотиб олувчи
“Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида“ги 2025 йил 27 январдаги
ОА 1241727-сонли баённомасига асосан сотилган 2.473.828.896 сўм мулк
қийматининг 10% миқдорида яъни 247.382.890 сўмини олдиндан тўлов
сифатида шартнома имзоланган кундан кейин 10 иш кунида сотувчига тўлаши,
қолган 2.132.204.906 сўм миқдоридаги тўловларини 2025 йил 5 августга қадар
шартномада белгинланган гарфик асосида тўлаши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни
амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга мазкур шартнома юзасидан
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан
ушбу талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 2.132.204.906 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг 2.132.204.906 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг ўзининг
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов жадвалига
мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаётганлиги
сабабли кечиктириб тўланмаётган 2.132.204.906 сўм қарздорлик учун
ҳисобланган 1.066.102.453 сўм пеняни тўлаб беришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, “Сотиб
олувчи” шартномада кўрсатилган тўлов графиги мажбуриятларини бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир
кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг
50 фоизидан ошиб кетмаслиги кераклиги бўйича шартлашилган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб
чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини,
тарафларнинг манфаатларини, мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар
томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 150.000.000 сўмгача
камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий
ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186-, 326моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар " rim Sug r" m s`uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан
даъвогар "Jizz
t s n t Birl shm si" ksi d rlik j mi ti фойдасига
2.132.204.906 сўм асосий қарз, 150.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб
чиқилган 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 63.966.147,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев