Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11132 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc4659fa-5054-4d76-a8fa-ee7270a53082 Claim ID PDF Hash e6662a0aa6812b0a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил *** Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар ****акциядорлик жамиятининг жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан 1 079 995,20 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ****акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 079 995,20 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 июнь куни 161-сонли “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси (кейинги ўринларда матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартномага кўра жавобгар даъвогарга 2024 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги буғдойни топшириш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб вақтинча сақлаб бериш, жавобгар эса бажарилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай вақтинча сақлаш ҳаражатлари тўлаб берилмаган. Оқибатда жавобгарни даъвогардан 1 079 995,20 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 22 октябрда ушбу қарздорликни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 079 995,20 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан ****акциядорлик жамияти фойдасига 1 079 995,20 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****