Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2501/5676 Дата решения 28.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья HAYITBOYEV BAHROM ISKANDAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d8d6e161-55e4-4e60-8d9e-87268c8cd414 Claim ID PDF Hash 9017a2875fbc0378... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 43-моддаси онуни 43 law
онун 49-моддаси онун 49 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 13-моддасининг 4-қисми ИПК 13 4 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 19 146 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил ***** Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, Аризачи: *****нинг Жавобгар: «*****» фермер хўжалигига нисбатан *****сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили *****(2025 йил *****-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари *****(раҳбар), ***** (ишончнома, ордер асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (бундан буён матнда аризачи ёки ***** деб юритилади) Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025 йил *****даги *****-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан «*****» фермер хўжалигида ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш) тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан текшириш ўтказиш белгиланган. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда (текширув коди *****) «*****» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да тасдиқланган дастурга мувофиқ 2025 йил *****да жавобгар раҳбари хабардорлигида ва иштирокида ўтказилган. Текширишда жавобгарга қарашли Хоразм вилояти, Шовот тумани, Моноқ МФЙда жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида (бундан буён матнда АГҚШ деб юритилади) 2 дона 1 дастакли ёнилғи қуйиш ускуналари *****йилда қиёслов кўригидан ўтказилиб амал қилиш муддати *****йил деб белгиланган бўлсада қонун талабларига зид равишда қайта қиёслов кўригидан ўтказилмасдан жами *****сўмлик маҳсулотни реализация қилинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани олган ҳолда далолатномани имзолаб, эътирози йўқлигини билдирган. *****нинг 2025 йил 26 сентябрдаги *****-сонли Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш тўғрисида қарори билан жавобгарга “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 2 Қонуни 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра молиявий санкция миқдори *****сўм этиб белгиланган. Жавобгар томонидан жарима суммаси тўланмаганлиги сабабли аризачи Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан молиявий санкция қўллашни ва ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида текшириш ўтказилганда ёнилғи тарқатиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаган бўлса-да давлат қиёслов кўригидан ўтказмасдан ва тамғаламасдан нефть маҳсулотларини реализация қилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилганлиги, мазкур текширув жавобгар фаолиятида биринчи маротаба амалга оширилган, жавобгар биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилган бўлса-да, Қонун 49-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан *****сўм молиявий санкция қўллашни ва ундиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ариза талабларига эътироз билдириб, ёзма фикрларини тақдим қилиб, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан текшириш қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги, ЎРҚ940-сонли Қонунининг 43-моддаси иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш назарда тутилган бўлсада, аризачи “Сертификатлаштиришдан ўтказилмаган” деган нормани гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган” деган маънода нотўғри талқин қилиб, жавобгарга нисбатан асоссиз равишда молиявий санкция белгилаганлиги, ёнилғи тарқатиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаган бўлса-да ускуналар қайта қиёсловдан ўтказилиб, тегишли гувоҳномалар олинганлигини, мазкур аниқланган ҳуқуқбузарлик деб топилган ҳаракатлар жавобгар фаолиятида биринчи маротаба содир этилганлигини, жавобгар бу ҳаракатлари билан ҳеч қандай зарар етказмаганлигини ва ўлчаш воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказган ҳолда Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасасининг Хоразм вилоят филиалидан қиёслаш гувоҳномалари олганлиги, қиёсловчи томонидан ўлчаш воситалари қиёсланганлигини тасдиқловчи махсус ҳимоя QR-кодли лента ўрнатилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги *****1-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби 3 тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилайди. ***** бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади. Низомнинг 5-бандига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали етказиб бериш, шунингдек, назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ваколатли органнинг ходимлари томонидан назорат тадбирлари доирасида ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчиларга тегишли темир йўл ва автотарозилар, автоцистерна, тиркамали агрегатлар, ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари (диспенсерлар) ҳамда бошқа қуйиш-тўкиш ускуналарининг қуйиш меъёрларини корхона раҳбари ёки унинг масъул вакиллари иштирокида текшириш орқали қайд қилинади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулотлар етказиб берилишида метрология текширувидан ўтказилмаган, даврий қиёслаш муддати ўтган, тамғаланмаган, носоз ва ўлчаш хатолиги норматив ҳужжатларга мос келмайдиган темир йўл ва автотарози, автоцистерна, тиркамали агрегатлар, ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунларидан (диспенсер) ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат синовларидан ўтмаган ва тури тасдиқланмаган ёки метрологик аттестациядан ўтказилмаган газ тарқатиш устунларидан (диспенсер), ҳисоблагичлардан ва бошқа қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари ҳуқуқбузарлик сифатида белгиланади. Қуйидагилар ҳисоблагичга бевосита таъсир кўрсатиш деб ҳисобланади: етказиб берувчи ҳамда сотувчиларнинг темир йўл ва автотарозилари, ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари ва бошқа қуйиш-тўкиш ускуналарига қўйилган тамғаларни бузилиши; етказиб берувчи ҳамда сотувчиларнинг темир йўл ва авто тарозилари, ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунлари ва бошқа қуйиштўкиш ускуналари орқали етказиб берилаётган миқдорларни намунавий ўлчагич ва тарози тошлари ёрдамида ўлчаш орқали нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини кам қуйиш ҳолатлари аниқланиши ҳамда автоцистерна ва тиркамали агрегатларга ўрнатилган сатҳ ўлчов чеклагичлари жойлашувининг ўзгартирилиши (Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хулосаси асосида баҳоланади), яъни уларга инсон омили орқали ташқи таъсир кўрсатилиши; ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунларининг маҳсулот миқдорини ўлчаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш; 4 ёқилғи тарқатиш, мой тарқатиш ва газ тарқатиш устунларига (диспенсер) рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд қурилмаларга қонунчиликка зид равишда ташқи таъсир кўрсатиш. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳисоб-китоблар охирги текширув ўтказилган даврдан бошлаб мазкур ускуналар орқали етказиб берилган маҳсулотларни миқдор кўрсаткичлари асосида ҳисоб-китоб қилинади. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи томонидан ўтказилган текшириш жараёнида жавобгарга тегишли АГҚШда 2 дона 1 дастакли ёнилғи қуйиш ускуналари *****йилда қиёслов кўригидан ўтказилиб амал қилиш муддати *****йил деб белгиланган бўлсада қонун талабларига зид равишда қайта қиёслов кўригидан ўтказилмасдан жами *****сўмлик маҳсулотни реализация қилинганлиги аниқланиб далолатнома тузилган ҳамда бир нусхаси жавобгар раҳбарига топширилган. Мазкур текшириш давомида жавобгарга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма топширилган бўлиб, ушбу кўрсатма бандларини бажарилишини таъминлаб, ҳудудий бошқармага ёзма равишда хат орқали маълумот беришга жамият раҳбари масъуллиги белгиланган. Жавобгар томонидан текширишда аниқланган барча камчиликлар бартараф қилинган ҳамда бу ҳақида аризачининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига 2025 йил 21 ноябрда *****-сонли маълумот хати билан маълум қилинган. Бундан ташқари, жавобгар томонидан Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасасининг ёнилғи тарқатиш колонкалари навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 9.10.2025 йилдаги 1451518, 1451525,1452034,1451553-сонли ўлчаш воситаларини қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 августдаги 528-сонли Қарорининг 3-иловаси ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларининг 5-бандига кўра, қиёслаш тамғасининг изи — ўлчаш воситаси ва (ёки) техник ҳужжатга босилган, ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситаларини, шу жумладан, ростловчи қурилмаларни ҳар қандай рухсат берилмаган киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган белги; қиёслаш тамғаси — белгиланган шакл ва мазмундаги ўйма белгилар майдонига эга бўлган, ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига изи босиб тушириладиган ва уларни қиёслашдан ўтказилганлигини ва қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи техник қурилма. Қоидаларнинг 26-28-бандларига кўра ўтказилган қиёслаш натижаларига кўра ўлчаш воситалари қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини қиёслаш баённомаси 5 тузилади ва унинг асосида юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ва ишчи ўлчаш воситалари учун 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилади. Қиёслаш тамғасининг изи ўлчаш воситаларига (ёки маҳкамловчи пломбага) ва (ёки) ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларига босилади. Ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда) қиёсловчи томонидан пломбаланади. Қоидаларнинг 29-бандида эса ўлчаш воситалари қиёслаш натижаларига кўра кейинги қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда, ижрочи томонидан ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади, қиёслаш тамғасининг изи эса бекор қилинади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгарга тегишли АГҚШда 2 дона 1 дастакли ёнилғи қуйиш ускуналари *****йилда қиёслов кўригидан ўтказилиб амал қилиш муддати *****йил деб белгиланган. “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Шунингдек Низомнинг 27-бандида ҳам биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмаслиги белгиланган. Бундан ташқари “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 40-моддасида ҳам тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланган. 6 ИПК 13-моддасининг 4-қисмига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гарчи текширишда жавобгар ёнилғи тарқатиш устунининг ўлчаш воситаларини тегишли муддатда давлат қиёслов кўригидан ўтказмасдан ёнилғи маҳсулотини реализация қилганлиги ҳолати аниқланган бўлса-да, бироқ суд муҳокамасида тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва улар томонидан тақдим этилган далиллар билан жавобгар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этганлиги, хозирда ихтиёрий равишда ёнилғи тарқатиш ускунаси ўлчов воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказганлиги, қолаверса текширишда аниқланган барча камчиликларни бартараф қилганлиги ўз исботини топди. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги ҳамда қайта қиёслашдан ўтказиш давомида ёнилғи тарқатиш ускунасида носозликлар аниқланмаганлиги, шундан келиб чиқиб етказилган зарар ҳам мавжуд эмаслиги ҳолатини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, аризачи *****сўм молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Юқорида аризанинг молиявий санкцияни қўллаш талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, суд, аризанинг молиявий санкцияни ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд аризачи вакилининг Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. 7 Чунки, мазкур Қонун нормаси молиявий санкция қўлланилмаслиги учун бажарилиши лозим бўлган мажбурий талабларни ўзида акс эттирганлиги, улардан бири етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш эканлиги баробарида жавобгар фаолиятида ўтказилган текширишда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган. Қонуннинг мазкур талаби шартли характерга эга бўлиб, бунда агар зарар етказилган бўлса уни тўлиқ қопланиши, зарар етказилмаган ёки зарар етказилганлик ҳолати аниқланмаса зарарни қоплаш талаби мавжуд эмаслигини назарда тутади. Суд, Қонуннинг мазкур талаби профилактика мақсадида киритилганлигини, бунда хўжалик юритувчи субъект (тадбиркор) ўз хатосини англаб, тез фурсатларда уни бартараф этса, давлат уни жазоламаслиги, балки масъулиятлиликни рағбатлантиришини назарда тутганлигини эътироф этади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Мазкур Қонун билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Аризачининг *****сўм молиявий санкцияни ундириш ҳақидаги талаби мулкий хусусиятга эга даъво талаби ҳисобланади. Баён этилганларга асосан, суд, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвонинг молиявий санкция тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш талаби бўйича давлат божи ундирмасликни, даъвонинг *****сўм молиявий санкцияни ундириш талаби бўйича эса давлат божи ҳамда почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: *****нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. *****дан республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Аризани тақдим этишда олдиндан тўланган *****сўм почта харажати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасида қолдирилсин. 8 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****