← Назад
Решение #2840536 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9617-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 27 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар - АААнинг
жавобгари – БББ ҳисобидан 509.446.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома ва
ордер асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда БББ ўртасида шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
шартномада келишилган миқдорда полиэтилен трубалари етказиб
берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун
509.446.000 сўм тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш
хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 августдаги
ҳал қилув қарорига асосан мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги сабабли даъвони қанотлантириш рад этилган.
Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ
оқибатларини қўллаб, БББ ҳисобидан 509.446.000 сўм қарздорлик
ҳамда олдиндан тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими билан жавобгар БББ
«Наманган сув таъминот» АЖ (бундан кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) билан алмаштирилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, давъогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ААА ҳамда БББ ўртасида 2022
йил 4 январда 77-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартнома
шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан 509.446.200 сўмлик
полиэтилен трубалари етказиб берилган. Бироқ, етказиб берилган
махсулот учун 509.446.000 сўм тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга
огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 августдаги
ҳал қилув қарорига асосан шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
сабабли даъвони қанотлантириш рад этилган.
Даъвогар судга мурожаат қилиб, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги
билан боғлиқ оқибатларини қўллаб, 509.446.000 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФКнинг 113-моддасига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар
қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз
ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
ФКнинг 114-моддасига кўра, Ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига
битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани
аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш,
бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб
бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа
оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шарт.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга қиймати
509.446.000 сўмлик полиэтилен трубалари етказиб берилган. Жавобгар
томонидан етказиб берилган махсулот учун 509.446.000 сўм тўлов тўлаб
берилмаган. Маҳсулот етказиб берилганлиги ҳисоб варақ фактура,
далолатнома ва иш хужатлари билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Шу асосда, даъвогарнинг қарздорликни ундириш талаби қонун
ҳужжатларига мувофиқ асосли ва ушбу талаб қаноатлантирилиши
лозим.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига 5.094.462 сўм давлат божи ва 41200
сўм почта харажатлари ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ВВВ ҳисобидан ААА фойдасига 509.446.000 сўм қарздорлик ҳамда
тўланган 5.094.462 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари
жами 514.581.662 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров