Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9553 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1cacfd53-052f-42ab-9032-d3d63b3f9989 Claim ID PDF Hash 9df1c7e635670d74... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9553 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 27 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонованинг қатнашувида, Наманган вилоят фермерлар кенгаши даъвогар – “AAAAA” ФХманфаатида, жавобгар – “BBBBB” ДМга нисбатан 120.008.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида даъвогар вакили – , жавобгар вакили – YYYYYларнинг иштирокида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Чуст туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонованинг иштирокида, Наманган вилоят фермерлар кенгаши даъвогар – “AAAAA” ФХманфаатида судга мурожаат этиб, унда жавобгар – “Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” ДМга нисбатан 41.496.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга Наманган вилоят молия ва ғазначилик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Чуст туман прокурорининг ёрдамчиси С.Қурбонова шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади ва уни қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан олди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Тут кўчати етказиб бериш” тўғрисида 06.02.2024 йилда №1 – сонли шартнома имзоланган. “BBBBB” давлат муассасаси бюджет ташкилоти ҳисобланади. Шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан 50.000 (эллик минг) дона “Тут кўчати” етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 120.008.000 сўмлик “Тут кўчати” етказиб берилган. Бу тўғрисида 25.04.2024 йилда №1-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. 1 Даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган. Жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Мазкур шартнома доирасида тарафлар ўртасида 120.008.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Муқаддам даъвогар судга мурожаат этиб, жавобгардан 120.000.000 сўм ундиришни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 31.07.2025 йилдаги 4-1603-2501/6366 – сонли ҳал қилув қарори асосан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур даъво аризасида даъвогар даъво талабини ўзгартириб, жавобгарга нисбатан асоссиз ортирилган мол мулкни ҳақини қайтариш сифатида баҳолаб 120.008.000 сўмни ундириш сўралмоқда. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Наманган вилоят Ғазначилик бошқармасининг 17.07.2025 йилдаги 01-11/34/78 - сонли маълумотномасига мувофиқ тарафлар ўртасида имзоланган ушбу низодаги шартнома ғазначиликда рўйхатга олинмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек, буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини Ғазначиликда мажбурий рўйхатдан ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет 2 ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси биринчи қисмига кўра, бюджет буюртмачилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари деб тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши белгиланган. БК 122-моддасига кўра, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарори 11 - бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Шунингдек, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши кўрсатилган. Қарорнинг 27 - бандига кўра, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмаган шартнома ҳисобланади. 3 Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги ҳолати амалда маҳсулот етказиб берилганлигидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган. Жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Суд мажлиси жараёнида маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига асосий қарз суммаси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда даъвогарга тўлаб берилмаган. Бу ҳолатда, қарздорлик бартараф этилмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Шу сабабли, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Суд, тарафлар бюджет ташкилоти эканлигини била туриб, молиялаштириш давлат бюджет маблағи ҳисобидан амалга оширилиши, шу боис тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилишига риоя этмаганлиги, тўғридан тўғри шартнома тузилганлиги ҳолатини эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди ва ҳолат бўйича прокурорлик назорати доирасида терговга қадар текшириш ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун Поп туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 4 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ўз зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган 41.200 сўм суд харажатини ўз зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 2.400.160 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “BBBBB” ДМ ҳисобидан даъвогар - “AAAAA” ФХ фойдасига 120.008.000 сўм ундирилсин. Жавобгар - “BBBBB” ДМдан Республика бюджетига 2.400.160 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 5