← Назад
Решение #2840543 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар вакили *****(2025 йил
*****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида даъвогар *****нинг
жавобгар ЯТТ *****дан ***** сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ ***** (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня,
жами ***** сўм ижара тўловини ундиришни сўраган.
Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарга ижара объекти белгиланган тартибда топширилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан 2025 йил сентябрь ойидан буён ижара тўловлари
тўланмаганлиги маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра,
мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ
эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш
учун топшириш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** ва ЯТТ ***** ўртасида
2025 йил *****-сонли ижара шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан ўзига ***** йилдан мулк ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган *****кв.метрдан иборат объектни ижарага берган.
Ижара шартномасининг 8-бандига асосан ҳар ойлик ижара тўлови
*****сўмни ташкил қилган.
Жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига ***** сўм ижара тўловидан
қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 544-моддасига кўра,
ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб
туриши шарт.
Жавобгарнинг ижара ҳақини тўлаши лозимлиги тарафлар ўртасидаги
2025 йил *****ойлари учун тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз
тасдиғини топади,
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан ижара
тўловини ***** кунга кечиктирганлиги учун *****сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг
4-бандига кўра, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги назарда тутилган.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня
ундириш талабини жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда,
қисман *****сўмга қаноатлантиришни ва ушбу қисм бўйича суд харажатларини
жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм ижара тўлдови,
*****сўм пеня, *****сўм давлат божи ва *****сўм почта харажатини
ундиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
ЯТТ *****дан ***** фойдасига *****сўм ижара тўлови, *****сўм пеня,
*****сўм олдиндан тўланган давлат божи ва *****сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
*****