Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14529 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9a1b9346-249d-4705-ad80-8fa3bc32ae1c Claim ID PDF Hash 90366083e083a1d8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФК 544-моддаси ФК 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14529-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўзбектелеком» акциядорлик комапнияси манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Умаров Мухаммадумар Илхомжон ўғлидан 33 007 638 сўм асосий қарз, 15 315 480 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Ботиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Махмудов (ишончномасиз) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўзбектелеком» акциядорлик комапнияси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Умаров Мухаммадумар Илхомжон ўғли (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 33 007 638 сўм асосий қарз, 15 315 480 сўм пеня ва почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тадбиркор унинг ўғли эканлиги, қарздорликка эътирози йўқлиги, ижара объектини таъмирлаш учун катта маблағ кетканлиги сабабли қарздорликка йўқ қўйилганлиги, фаолиятни энди тиклаганлиги, молиявий ахволи яхши эмаслиги, солиқдан қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, даъво талабининг пеня қисмини рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 март куни F/25-41-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 343-уйда жойлашган 233-АТС биноси 1 қаватда жойлашган 157.45 кв.м жойни ижарага бериши, жавобгар эса ижара тўловларини ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мол-мулкни далолатнома асосида топширган. Жавобгар эса молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни тўлаб турмаган. Натижада 33 007 638 сўм қарздорлик юзага келган. ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Аниқланишича, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ижара ҳақидан бўлган қарздорлиги иш ҳужжатлари, жумладан шартнома, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Бундан ташқари даъвогар шартноманинг 7.2-бандига асосан 15 315 480 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня суммасининг ҳисоб китоби даъво аризасида акс эттирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига кўра ижарачи томонидан тўловларни шартномада белгиланган муддатда тўламаса кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 % миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 15-бандига кўра товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Қарорнинг 16-бандига асосан мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат этмаганлиги, жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги (солиқ қарздорлиги мавжудлиги), бу эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини инобатга олиб пеняни 3 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топади. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Умаров Мухаммадумар Илхомжон ўғлидан даъвогар «Ўзбектелеком» акциядорлик комапниясига 33 007 638 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Умаров Мухаммадумар Илхомжон ўғлидан республика бюджетига 966 462,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров