Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7631 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение PE INSUR N E Ответчик / Подсудимый URG
Source ID c0cf7b00-05cf-404b-9bb9-b2b83a26685e Claim ID PDF Hash 212167401f85210f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7631-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Зомин тумани 2025 йил 27 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркордан 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкини жалб қилган ҳолда, тарафлардан Палата, даъвогар, жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки ва “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2024 йил 17 апрелда 143/44/KBD-сонли кредит шартномаси шартномаси тузилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини вақтида тўламаганлиги сабабли “Қарз олувчи”нинг “Банк” олдида жами 15 225 276,71 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келган. “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки билан “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти ҳамда “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2024 йил 18 апрелда 0800/1469-1/1/2402680-сонли “Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш” юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти томонидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор томонидан етказилган зарарларни тўлаш келишилган. “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор томонидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига кредит шартномасида кўрсатилган қарздорлик суммасининг 15 225 276,71 сўм қисмини тўлаб бермаган. Шундан келиб чиқиб, суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисоблаб, 15 225 276,71 сўм миқдоридаги тўланмаган кредит шартномасидан келиб чиққан зарар суммасини тўлаб бериш юзасидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки томонидан “ PE INSUR N E” акциядорлик жамиятига мурожаат қилган. “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 30 июнда 720-сонли тўлов топшириқномасига асосан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига 15 225 276,71 сўм миқдорида суғурта пули доирасида маблағларни ўтказиб берган. “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки билан “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти ҳамда “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2024 йил 18 апрелда 0800/1469-1/1/2402680-сонли “Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш” юзасидан тузилган шартномасида агар “Суғурталовчи” томонидан суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи “Суғурталовчи”га ўтиши белгиланган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки жалб қилинган. Бугунги суд мажлисида Палата вакиллари иштирок этмади, аммо даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ аризаси иш хужжатлари мавжуд бўлиб, унга кўра ушбу ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисида жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирок этмади, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим “Гибрид почта” орқали жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахснинг юридик манзилига юрилган, жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари томонидан ажрим нусхасини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжуд. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган фикрларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмида, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки ва жавобгар ўртасида 2024 йил 17 апрелда 143/44/KBD-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини вақтида тўламаганлиги сабабли “Қарз олувчи”нинг “Банк” олдида жами 15 225 276,71 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келган. Жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган қарздорлик суммасини “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига ўз вақтида тўлаб бермаган. “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки билан даъвогар “Суғурталовчи” ҳамда жавобгар “Қарз олувчи” ўртасида 2024 йил 18 апрелда 0800/1469-1/1/2402680-сонли “Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш” юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда даъвогар “Суғурталовчи” томонидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига етказилган зарарларни тўлаш келишилган. Жавобгар томонидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига кредит шартномасида белгиланган қарздорлик суммасининг 15 225 276,71 сўм қисмини тўлаб бермаган. Жавобгар томонидан банк олдидаги қарздорлик суммасини тўлаб бермаслик ҳолатини суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисоблаб, 15 225 276,71 сўм миқдоридаги тўланмаган қарздорлик суммасини тўлаб бериш юзасидан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки томонидан даъвогар “Суғурталовчи”га мурожаат қилган. Даъвогар “Суғурталовчи” томонидан 2025 йил 30 июнда 720-сонли тўлов топшириқномасига асосан “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига 15 225 276,71 сўм миқдорида суғурта пули доирасида маблағларни ўтказиб берган. “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банки билан “Суғурталовчи” ҳамда “Қарз олувчи” ўртасида 2024 йил 18 апрелда тузилган 0800/1469-1/1/2402680-сонли “Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш” юзасидан шартномасида, агар “Суғурталовчи” томонидан суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи “Суғурталовчи”га ўтиши белгиланган. Бундан ташқари, ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмида, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади деб кўрсатилган. Шунингдек, 957-моддаси биринчи қисмида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши назарда тутилган. Мазкур ҳо келиб чиқиб, даъвогар “Суғурталовчи” томонидан жавобгарга “K PI L B NK” акциядорлик тижорат банкига тўлаб берилган 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товон суммасини ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан 2025 йил 11 августда 3-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик суммасини даъвогар “Суғурталовчи”га тўлаб бермаган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Юқоридагиларга асосан жавобгар томонидан даъвогар “Суғурталовчи” олдидаги қарздорлик суммасини белгиланган муддатда қоплаб бермаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим қилинган маълумотномалар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогар “Суғурталовчи”нинг жавобгар ҳисобидан 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини, шунингдек Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан “ PE INSUR N E” акциядорлик жамияти фойдасига 15 225 276,71 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ URG’UNOV ZILOL G’ULO QIZI” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов