Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9747 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y vr l st l us inv st Ответчик / Подсудимый ТЕРМИЗ НАМУНА ҚУРУВЧИ
Source ID cc02ab90-2774-4c78-b728-357ce7b3d61b Claim ID PDF Hash d64f77650cfe00b4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9747-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Асадов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Y vr l st l us inv st” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида, жавобгар “ТЕРМИЗ НАМУНА ҚУРУВЧИ” ХКга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Y vr l st l us inv st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ТЕРМИЗ НАМУНА ҚУРУВЧИ” ХК (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 103 882 268 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 12 465 870 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 августда 157-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан қиймати 253 882 268 сўмлик пласмасса қувур маҳсулотини етказиб берганлигини, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар жавобгар томонидан қисман амалга оширилганлигини, юборилган электрон ҳисоб-фактура жавобгар томонидан қабул қилинганлигини, шартноманинг 3.2-бандига асосан тўлов кечиктирилган кун учун 12 465 870 сўм жарима ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата ва жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, низо юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 12 августда 157-сонли маҳсулот олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага кўра “Етказиб берувчи” шартномада кўрсатилган маҳсулотларини етказиб бериш, “Буюртмачи” эса олинган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар жавобгарга 2025 йил 29 августдаги 189/1-сонли ҳисобфакурага асосан 100 014 227 сўмлик, 2025 йил 10 сентябрдаги 205-сонли ҳисоб-фактурага асосан 153 868 041 сўмлик, жами 253 882 268 сўмлик маҳсулотлар етказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан қабул қилиб олган маҳсулот ҳақи қисман тўланиб, қолган 103 882 268 сўм тўланмасдан қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмаган. Мазкур 103 882 268 сўм асосий қарздорлик электрон тартибда тасдиқланган ҳисоб-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан тўлов амалга оширилганлигини, ҳозирги вақтда асосий қарз қисмидан 2 065 781, 99 сўм қолганлиги тўғрисида акт сверка тақдим қилди. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан шартноманинг 3.2-бандига асосан 12 465 870 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ агар харидор 2.4-бандда кўрсатилган тўлов шартларига риоя қилмаса ушбу шартномада “Буюртмачи” “Бажарувчи”га кечиктирилган ҳар бир банк куни учун кечиктирилган тўлов миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида жарима тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳамда 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ушбу ҳолатда суд, гарчи, даъвогарнинг жарима ундириш талаби ҳам асосли бўлса-да, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, жарима миқдорини 2 000 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 103 882 268 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 326 962,76 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 327, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ТЕРМИЗ НАМУНА ҚУРУВЧИ” ХК ҳисобидан даъвогар “Y vr l st l us inv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 103 882 268 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 326 962,76 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов