← Назад
Решение #2840600 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14527-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўзбектелеком» акциядорлик
компанияси манфаатида, жавобгар « U TOZ
KE» масъулияти чекланган
жамиятидан 2 601 286 сўм асосий қарз, 1 300 643 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўзбектелеком»
акциядорлик компанияси манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар « U TOZ
KE» масъулияти чекланган жамиятидан 2 601 286 сўм асосий қарз, 1 300 643 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 8 240 000 сўмдан
ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2025 йил
27 ноябрь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар
иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, ижарага
берувчи даъвогар Дирекция ва ижарага олувчи жавобгар « U TOZ
KE»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 17 февраль куни F/25-21-сонли
ижара шартномаси тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга Марғилон шаҳар,
Мустақиллик кўчаси, 343-уйда жойлашган 233-АТС биноси 1 қаватда жойлашган
157.45 кв.м жойни ижарага бериши, жавобгар эса ижара тўловларини ўз вақтида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар мол-мулкни далолатнома асосида топширган. Жавобгар эса молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни тўлаб турмаган. Натижада 2 601 286 сўм
қарздорлик юзага келган.
Шартнома бўйича тўлов ўз вақтида тўланмагани, почта алоқа хизмати орқали
юборилган талабномага жавобгар жавоб бермагани ва қарздорликни бартараф этиш
ҳақидаги талаб бажарилмагани учун даъвогар судга даъво аризасини киритган.
Жавобгарнинг 2025 йил октябрь ойи ҳолатига 2 601 286 сўм қарздорлиги
мавжуд, судга қадар мазкур қарз қопланмаган.
2
ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Жавобгар ижара олинган объект
учун тўловни ўз вақтида даъвогарга ўтказиб бермаган.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган.
Аниқланишича, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги
“Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли
қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган
шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан
бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир.
Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада
кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши
мумкин. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага
берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси
асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари даъвогар шартноманинг 7.2-бандига асосан 1 300 643 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня суммасининг ҳисоб китоби даъво аризасида
акс эттирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига кўра ижарачи
томонидан тўловларни шартномада белгиланган муддатда тўламаса кечиктирилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 % миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра қонун
ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига
етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб
таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 15-бандига кўра товарларни уларнинг
қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва
хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган
ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган
неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Қарорнинг 16-бандига асосан мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни
3
бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда
эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти
кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат этмаганлиги, бу
эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини инобатга олиб пеняни 500 000
сўмгача камайтиришни лозим топади.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 601 286 сўм асосий қарз,
500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, жавобгардан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фойдасига жавобгар
« U TOZ
KE» масъулияти чекланган жамиятидан 2 601 286 сўм асосий қарз,
500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар « U TOZ
KE» масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда
шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Акбаров