Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20445 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Uni n us s
Source ID 0b0e5231-95c5-4f45-8ce8-97d47064eec6 Claim ID PDF Hash 68d1e9ae4455f46d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 27 ноябрь 4-1501-2501/20445-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) **********, жавобгар жамият раҳбари ******, ********** мутахассиси ****** иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Uni n us s» масъулияти чекланган жамиятидан 112 492 800 сўм қайта ҳисобланган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Uni n us s» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 112 492 800 сўм қайта ҳисобланган суммани ва тўланган почта харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга **********дан мутахассис жалб қилинган. Даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъво аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли рад этилишини сўради. ********** мутахассиси ўз кўрсатмаларини ва ёзма хулосасини тақдим қилиб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлиги ва шунга асосан жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилиб келинаётганлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар вакиллари иштирокида тузилган 2025 йил 28 май кунги ичимлик суви ва оқава тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган, ноқонуний ёки нотўғри фойдаланиб келаётган юридик шахсларга нисбатан тузилган №00200-сонли далолатномасига кўра, жавобгарга тегишли кўп қаватли хонадон қурилаётганлиги, қувур диаметри 20 мм бўлган тармоқдан сув ҳисоблагич ўрнатмасдан, қурилиш ишларига ичимлик сувидан ишлатаётганлиги, шартнома ва бошқа ҳужжатлар йўқлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларига (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади) асосан формула бўйича ҳисоб-китоб қилиб, жавобгар ҳисобидан 112 492 800 сўм миқдорида тўлов суммаси ундирилиши сўралган. Қоидаларнинг 49.-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шундай бўлсада, даъвогар вакиллари томонидан далолатнома тузилишида, жавобгарнинг иштироки таъминланмаган ёки истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилмаган ва бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланмаган. Шунингдек, ********** мутахассисининг 2025 йил 21 ноябрь кунги хулосасига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 11 сентябрь кунги ичимлик сув таъминоти хизматларидан фойдаланиш учун 260-сонли шартнома расмийлаштирилиб, 9900074098-сонли ҳисоб-рақам очилганлиги аниқланганлиги, «Фарғона сув таъминоти” АЖ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан «Uni n us s» МЧЖга кўп қаватли уй-жой қуриш объектида ичимлик сув таъминоти хизматларидан фойдаланганлиги учун 2025 йил давомида тўлов фактуралари тақдим этилганлиги маълум бўлган. Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги қонунининг 37-38-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194сонли қарори 2-иловасининг 2-98-бандларига зид равишда «Фарғона сув таъминоти” АЖ ходимлари томонидан «Uni n us s» МЧЖга нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган зарар ҳисобланганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига кўра, ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта ўрганиши; давлат назорати органини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимча уланишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисида хабардор қилиши; махсус ваколатли давлат органининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги топшириқлари бажарилишини таъминлаши шарт. Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талаблари асослантирилмаган деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, даъвогардан Республика бюджетига 2 249 856 сўм давлат божи ундиришни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 157, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 249 856 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев