Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9321 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Матбуот-Тарқатувчи-Пресс
Source ID ada4d859-f298-49cd-b726-3f02981650c3 Claim ID PDF Hash 71ddf020867a73bc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9321-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жавобгар "Матбуот-Тарқатувчи-Пресс" МЧЖ ҳисобидан 2 385 499, 96 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Қодиров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Чаманов (рахбар) ва А.Худайкулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Матбуот-Тарқатувчи-Пресс" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 385 499, 96 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилинган. Жавобгар судга ёзма фикр тақдим этиб даъво талаби асоссиз эканлигини, қарздорлик мавжуд эмаслиги таъкидлаган. Шу сабабли иш юритишни умумий қоидаларига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза киритилаётгандан жавобгарнинг тўлаганлигидан хабари йўқлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талаби асоссиз эканлигини, тўловни ўз вақтида амалга оширганлигини таъкидлаб, уни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 23 декабрда ТМР-20/1-сонли ҳамда 2020 йил 23 декабрда 6-сонли шартномалар тузилган. Бироқ даъвогар иккита шартнома бўйича жами 2 385 499, 96 сўм тўланмасдан қолганлиги сабабли уни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 23 декабрда ТМР-20/1-сонли ҳамда 2020 йил 23 декабрда 6-сонли шартномалар тузилган. Шартномаларга асосан тарафлар ўртасида ҳисобфактуралар расмийлаштирилган. Даъвогар ва жавобгар томонидан шартномалар тақдим этилмади. Бироқ шартномага асосан ҳисобфактуралар расмийлаштирилганлигини, жавобгар томонидан 2019 йил 23 декабрдаги 35-сонли ва 2020 йил 28 декабрдаги 62-сонли тўлов топшириқномага асосан тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу боисдан, суд даъвогарнинг 2 385 499, 96 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 237, 333, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасининг 41 200 сўм почта харажатини ва 412 000 сўм давлат божини тўлаганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов