← Назад
Решение #2840623 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7561-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 27 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар
Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар “Z
IN T FTI” фермер хўжалиги
билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 5 мартдаги
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидадаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зарбдор туман қишлоқ
хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ва
Зарбдор туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда
Зарбдор туман прокурорини хабардорлигида, ишни даьвогар вакили –
А.Усмонов (2025 йил 2 апрелдаги 01-276-сонли ишончномага асосида),
жавобгар вакили – А.Эргашев (2022 йил 5 мартдаги 7-сонли ишончномага
асосан), Зомин туман прокурори – Р.Элонов, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Зарбдор туман
қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари – Т.Жўраев (раҳбар), Х.Муматмуродов ва
У.Дарвишалиевлар (2025 йил 19 ноябрдаги 525-сонли ишончномага асосан),
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили– Ш.Ибрагимов (2025 йил
19 ноябрдаги 01/06-8791-сонли ишончномага асосан), Зарбдор туман солиқ
инспекцияси вакили – Н.Пардабоев (2025 йил 20 ноябрдаги Р-06304-сонли
ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Жиззах вилоят бошқармаси вакили – Б.Қуролов (2025 йил 20 ноябрдаги
2287-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши вакиллари
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Зарбдор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) ва “Z
IN T FTI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 5 мартда “Фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги
шартнома тузилган.
Мазкур шартнома бўйича жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага
берилганлиги, ер участкаси пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган
бўлсада, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ушбу ер участкасидан
белгиланган мақсадларда самарали ва оқилона фойдаланмаганлиги аниқланган.
Шу сабабли, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2022 йил 5 мартда тузилган
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга Зарбдор туман
қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман
кенгаши, Зарбдор туман солиқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага
берилганлигини, асосий фаолият тури пахта ва ғалла етиштиришга
ихтисослашганлигини, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада
кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, мазкур
ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларини тақдим қилинганлигини, ер
участкасидан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланмаганлигини ва
кейинчалик ердан унумли фойдаланиш талабларини бажарилмаганлигидан
келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг
даъво аризаси юзасидан эътирози йўқлигини, ғалла ва пахта ҳосили бўйича ҳар
йилги шартнома режани бажара олмаслигига асосий сабаб сифатида сув
муаммоси борлигини маълум қилиб, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган
узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилишга қаршилиги йўқлигидан
келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори иштирок этиб, ўз сўзида
даъвогарнинг даъво талабида билдирилган асослар тўғри эканлигини, жавобгар
томонидан
“Z R DOR
ELEV TOR”
акциядорлик
жамиятининг
2025 йил 21 октябрдаги, “Z R DOR-ZO IN G’ LL KL STER” масъулияти
чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги ҳамда “
T KOR TEKS”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил
29 октябрдаги маълумотномаларига асосан шартнома мажбуриятларини
бажармаганлигини ва Зарбдор туман солиқ инспекциясининг берган
маълумотига асосан солиқ қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги инобатга
олиб, бундан ташқари олинган ер майдони ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини,
шунингдек тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини жавобгар
томонидан бузиб келаётганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабида
билдирилган ер ижара шартномасини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида Зарбдор тумани қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари
иштирок этиб, ўз сўзларида жавобгарнинг фикрига қўшилмаслигини, жавобгар
томонидан ижарага олинган ер майдонига агро-техник тадбирлари ўз вақтида
ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла
ҳосили, 2022-2023-2024 йилларда пахта ҳосили бўйича мажбуриятлар
бажарилмаганлигини, мазкур даврларда экилган ғалла ва пахта ҳосиллари
бўйича мониторинг ўтказилганлиги тўғрисида далолатномани тузилганлигини,
жавобгар томонидан ерга яхши ишлов берилмаганлиги, агротехник хизматлар
ўз вақтида кўрсатилмаганлиги натижасида ҳосилдорлик пасайиб кетганлигини,
бу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд далолатнома ва маълумотномада ҳам ўз
тасдиғини топишини, жавобгар ўзига тегишли ер участкасидан самарасиз
фойдаланганлиги аниқланганлигини, бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли
ташкилотлар иштирокида далолатнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганлигини
билдириб,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси
вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида Зарбдор туман солиқ инспекцияси вакили иштирок этиб,
ўз сўзида жавобгарнинг 2025 йил 20 октябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлардан жами бўлиб 108 375 491 сўм миқдорида қарздорлиги
борлигини ва бу бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганлигини маълум
қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарнинг ер
майдонидан фойдаланиш юзасидан 2025 йил 24 октябрь билан хулоса
қилинганлигини, ушбу хулосага асосан жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили
учун режалаштирилган 50,0 гектар ғалла, 30,0 гектар ер майдонига пахта
режалаштирилган бўлиб, амалда 30,0 гектар ер майдонига ғалла ёки режадан
20,0 гектар кам, 20,0 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан
10,0 гектар кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши
лозим бўлган 13,9 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 2,0 гектар полиз,
7,0 гектар макка, 4,9 гектар мойли экинлар экиб олганлигини,
20,0 гектар ер майдонидан фойдаланилмасдан келаётганлигини, пахтағаллачилик йўналишида ажратилган ер участкаларидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланмасдан, бошқа мақсадда
фойдаланганлигидан
келиб
чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантириб беришни сўради.
Иш ҳужжатларида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Зарбдор туман ҳокимининг
2022 йил 4 мартдаги 112-3-0-а/22-сонли қарори асосида жавобгарга пахтағаллачилик йўналишида Зарбдор тумани, “Тоза уруғ” ФХХУ ҳудудидан туман
ҳокимлигининг захира ерлари ҳисобидан 89,4 гектар ер майдонлари ижарага
берилган.
Мазкур қарорга асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш юзасидан 2022 йил 5 мартда шартнома имзоланиб,
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Кейинчалик, Зарбдор туман ҳокимлиги билан жавобгар ўртасида
2022 йил 5 мартдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисидаги 115-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб, унга кўра,
жавобгарга ажратиб берилган 89,4 гектар ер майдонининг 54,5 гектар ер
майдонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишдан
ўз ихтиёрий билан воз кечишини ва ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига
қайтаришга розилигини билдирган.
Даъво аризасида жавобгар ўзига ажратилган ер майдонларидан самарасиз
фойдаланиб келганлиги ҳамда шартнома шартларини бузганлиги, жавобгар
томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла ва 2022-2023-2024 йилларда пахта
ҳосилдорлик кетма-кет уч йил норматив (кадастр баҳоси)дан паст
бўлганлигини, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан
пахта-ғалла ҳосили бўйича белгиланган режаларни паст бажарганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги
Низомининг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра,
фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари
бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг
аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол
равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги
— ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги
ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ
хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва
давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало,
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш
бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетмакет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга
келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек
тайёрлов ташкилотлари томонидан;
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан
юритилиши — қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий
судга бериш учун асос ҳисобланади.
Аниқланишича, мазкур Низомга кўра аниқланган ҳолатлар юзасидан
Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Х.Маматмуродов,
Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг шўъбаси
бошлиғи У.Дарвишалиев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Мирзаев, Зарбдор тумани “Сув етказиб
бериш” давлат муассасаси ходими К.Худойбердиевлар томонидан жавобгар
томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган ер участкаси
майдонидан фойдаланилиши ҳолатлари юзасидан 2025 йил 10 июлда
далолатнома расмийлаштирилган.
Ушбу далолатномада, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланилмаганлиги,
2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 50,0 гектар ғалла, 30,0 гектар ер
майдонига пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 30,0 гектар ер майдонига
ғалла ёки режадан 20,0 гектар кам, 20,0 гектар пахта экилганлигини, режага
нисбатан 10,0 гектар кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахтағалла экилиши лозим бўлган 13,9 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан
2,0 гектар полиз, 7,0 гектар макка, 4,9 гектар мойли экинлар экиб олганлиги
натижасида тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатга
ижарага олиш шартномаси”нинг 15-банди мажбуриятлари қўпол равишда
бузилганлиги, ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги қайд
этилган.
Юқорида қайд этилган Низомнинг 16-банди талабига кўра, фермер
хўжалиги раҳбари А.Эргашев ушбу далолатномани имзолашдан бош
тортганлиги тўғрисида Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи
ўринбосари Х.Маматмуродов, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер
тузиш ва мониторинг шўъбаси бошлиғи У.Дарвишалиев, Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси
И.Мирзаев, Зарбдор тумани “Сув етказиб бериш” давлат муассасаси ходими
К.Худойбердиевлар томонидан 2025 йил 10 июлда имзоланиб, далолалатнома
расмийлаштирилган.
Шунингдек, “Z R DOR-ZO IN G’ LL
KL STER” масъулияти
чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги маълумотига кўра фермер
хўжалиги 2023 йилда 118,7 фоизга, “Z R DOR ELEV TORI” акциядорлик
жамиятининг 2025 йил 21 октябрдаги 01/373-сонли маълумотига асосан
2024 йилда 31,8 фоизга ғалла топширганлигини ҳамда 2025 йилда эса шартнома
мажбуриятини бажармаганлигини, бундан ташқари “
T KOR TEKS”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил
29 октябрдаги 52-сонли маълумотномасига асосан фермер хўжалиги томонидан
2022-2024 йилларда шартномавий режани умуман бажармаганлигини маълум
қилган.
Бундан ташқари, Зарбдор туман солиқ инспекциясининг 2025 йил
20 октябрдаги Р-05891-сонли маълумотига асосан фермер хўжалигининг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан жами бўлиб 108 375 491 сўм
миқдорида қарздорлиги борлигини маълум қилган.
Зарбдор тумани фермер хўжаликлари ва ер майдонларини
мақбуллаштириш ва уни тугатиш комиссияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши Зарбдор тумани бўлимининг хулосаларида ҳамда
туман хокимига юборилган тақдимномада, шунингдек Халқ депутатлари туман
Кенгаши қарорида жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан самарали, оқилона фойдаланмасдан келганлиги, пахта-ғалла
ҳосилдорлиги учун ажратиб берилган ер майдонидан уч йил кетма-кет
норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 382-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган Низомнинг 21-бандига мувофиқ, даъвогар
томонидан фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини
мақбуллаштириш тўғрисида 2025 йил 20 октябрда 07-661-сонли хабарнома
ҳамда 2025 йил 21 октябрда 07-692-сонли фермер хўжалиги раҳбарига таклиф
хати киритилган.
Ушбу хабарнома ва таклиф хатлари фермер хўжалигига юборилганлиги
тўғрисида почта маълумотномаси мавжуд.
Бироқ, фермер хўжалиги раҳбари томонидан мазкур хабарнома ва таклиф
хатларига жавоб берилмасдан оқибатсиз қолдирган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси жавобгар жиддий
равишда бузганлиги сабабли мазкур шартномани бекор қилишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик
бўлими, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг
шўъбаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман
кенгаши, Зарбдор туман Кадастрлар палатаси томонидан 2025 йил 10 июлда
тузилган далолатномаларга асосан фермер хўжалиги узоқ муддатга ижарага
олинган ер майдонида мониторинг ўтказилганида, 2025 йил ҳосили учун
режалаштирилган 50,0 гектар ғалла, 30,0 гектар ер майдонига пахта
режалаштирилган бўлиб, амалда 30,0 гектар ер майдонига ғалла ёки режадан
20,0 гектар кам, 20,0 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 10,0 гектар
кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим
бўлган 13,9 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 2,0 гектар полиз,
7,0 гектар макка, 4,9 гектар мойли экинлар экиб олганлиги аниқланганлиги
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасида, ер участкасидан қонунчиликда ва ижарага олиш шартномасида
белгиланган шартлар асосида, рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
мувофиқ самарали ва оқилона фойдаланилишини, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва
коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларида мақбул экинлар
экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини таъминлаши, асосий экинларнинг
ривожланишига салбий таъсири бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг
қатор ораларига даромад келтириши мумкин бўлган мақбул экинлар
экилишини, экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа
қоидаларига риоя этиши, ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,
унинг унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш тадбир-чораларини кўриши,
бизнес-режада шу мақсад учун маблағлар ажратилишини назарда тутиши, агар
ижарага олиш шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ер участкаси
берилган вақтдан эътиборан бир йил ичида ундан фойдаланишга киришиши,
ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган
талабларига риоя этиши, сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона
фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши, сув ресурсларидан “Сув етказиб
бериш хизмати” давлат муассасаси билан тузилган сув етказиб бериш ва сув
хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага биноан
фойдаланиши, шунингдек фермерлараро ички суғориш ва коллектор-дренаж
тармоқларини, улардаги иншоотларни таъмирлаш ҳамда тиклашда иштирок
этиши, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг
белгиланган қоидаларига риоя этиш, сув объектларининг сувни муҳофаза
қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, санитария муҳофазаси зоналарини
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя этиши, ер
участкасини сақлаш шартларига ва сервитутларга риоя этиши, меҳнат
тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу
жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча
(мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини
таъминлаши, ижарага олиш шартномаси бекор қилинган тақдирда ер
участкасининг дастлаб берилган пайтдаги ўлчамларини камайтирмаган ва
бошқа шаклда зарар етказмаган ҳолда ер участкасини ижарага берувчига
қайтариши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаши, қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштиришда агротехника талабларига риоя этиши,
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалар, касалликлар ва бегона
ўтлардан муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт экинлиги юзасидан
мажбурияти юклатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 5-бўлими,
15-бандида, фермер хўжалиги ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш,
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилиши ташкил
қилиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш,
тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза
қилиш технологияларни қўллаш ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда
экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик фермер хўжалигига ижарага
берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги
экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган
оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасини қўпол равишда бузилиш
ҳисобланиши ҳамда ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш ва қишлоқ хўжалиги
экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнида ўртача йиллик ҳисобда) ернинг
норматив кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш
мажбуриятлари қайд этилган.
Шунингдек, шартноманинг 17-бандига кўра, ердан самарасиз
фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда
(уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил
олинганда, шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа холларда ҳам
бекор қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси (бундан буён матнда “Ер кодекси”
деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисми 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер
солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда
ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир
қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш
ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасида, ер, ер ости
бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат
муҳофазасидадир.
Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 9-бандида, ер ижара
шартномасини бекор қилиш асослари сифатида кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 7-бандида, ер
учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган
ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишда
иштирок этган тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар
келтирганлиги, даъвогар ва ишда иштирок этган мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс вакилларининг фикрлари, берган тушунтиришлари
билан ўз исботини топди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 221-бандида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар
бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлидан
келиб чиқиб, даъво аризаси беришда давлат божи тўламаганлиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
(“Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” тўғрисидаги шартномасини
бекор қилиш талаби номулкий талаб бўлганлиги учун энг кам ойлик иш
ҳақининг БҲМнинг 10 баравари) 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 5 мартда тузилган
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига
даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ҳамда Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192моддаларига амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Зарбдор туман ҳокимлигининг “Z
IN T FTI” фермер хўжалиги билан
Зарбдор
туман
ҳокимлиги
ўртасида
2022
йил
5
мартдаги
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
“Z
IN T FTI” фермер хўжалиги ва Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида
тузилган 2022 йил 5 мартдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинсин.
“Z
IN T FTI” фермер хўжалиги ҳисобидан Зарбдор туман ҳокимлиги
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“Z
IN T FTI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов