← Назад
Решение #2840655 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 144 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 420 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19486-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” унитар
корхонаси тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти
хисобидан 9 637 292 сўм асосий қарз, 4 818 646 сўм пеня, жами 14 455 938 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июндаги 4-1107-2501/6731-сонли ҳал
қилув қарорига кўра, “АА” унитар корхонаси тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб
Ў.А.Андакулов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан даъвогарнинг молия-хўжалик фаолияти
юзасидан таҳлил ўтказилганда, “АА” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
ёки қарздор деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 июнда 19-сонли шартнома
тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар қурилиш-монтаж ишлари учун кислород гази
маҳсулотлари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш,
даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини
олганлиги аниқланган.
Шартномага асосан даъвогар 10 000 000 сўмни маҳсулотни сотиб олиш учун
жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2023 йил 10 мартда тўлов топшириқномасига асосан
ўтказиб берган.
Жавобгар ўтказиб берилган маблағларга эвазига маҳсулотни тўлиқ етказиб
бермаганлиги ёки пулни қайтармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 9 637 292 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 9 637 292 сўм асосий қарз, 4 818 646 сўм
пеня, жами 14 455 938 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида даъвогар
вакилининг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш юзасидан 2025 йил 25 ноябрдаги
аризаси мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 144-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўриши, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 25 июндаги 4-1107-2501/6731-сонли ҳал қилув қарорига кўра, “АА” унитар
корхонаси тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Ў.А.Андакулов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан даъвогарнинг молия-хўжалик фаолияти
юзасидан таҳлил ўтказилганда, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 июнда 19-сонли
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар қурилиш-монтаж ишлари учун
кислород гази маҳсулотларини етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги аниқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан ўтказилган таҳлил натижасида жавобгар
томонидан қурилиш-монтаж ишлари учун кислород гази маҳсулотларини тўлиқ
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
ФКнинг 437-моддасига асосан, Маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар
томонидан олинадиган кислород маҳсулоти ва бошқа хизматлар учун аввалдан
50 фоиз миқдорида тўлаши белгиланган.
Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, 2023 йил
10 мартдаги тўлов топшириқномасига асосан 10 000 000 сўм пул маблағларини
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 9 637 292 сўм миқдорида қарздорлиги
юзага келган.
Шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 18 августда
юборилган 7/21-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 420-моддаси учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган
сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи
ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан
тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар
ёзма
ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Бироқ, жавобгар иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг 2 000 000 сўм
қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил
25 ноябрдаги 10/38-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тўлов
топшириқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қисман асосли ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома шартларини
лозим даражада бажармаганлиги боис, унинг ҳисобидан 4 818 646 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида Товарларни
етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар
бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи
(пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб суд, талаб
қилинган 4 818 646 сўм пеняни 850 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси
олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга
мурожаат этишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига кўра, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 637 292 сўм
асосий қарз, 850 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 23, 144-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,
234, 238, 244, 326, 333, 420, 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 72, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
унитар корхонаси фойдасига 7 637 292 сўм асосий қарз, 850 000 сўм пеня ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев