← Назад
Решение #2840656 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 170 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7724-сонли иқтисодий иш
ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Зомин тумани
2025 йил 27 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар
Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар “KELDIYORBEK OT ” фермер
хўжалиги билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил
29 январдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зарбдор туман
қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман
кенгаши ва Зарбдор туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда
Зарбдор туман прокурорини хабардорлигида, ишни даьвогар вакили –
А.Усмонов (2025 йил 2 апрелдаги 01-276-сонли ишончномага асосида),
Зомин туман прокурори – Р.Элонов, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Зарбдор туман қишлоқ
хўжалиги бўлими вакиллари – Т.Жўраев (раҳбар), Х.Маматмуродов ва
У.Дарвишалиевлар (2025 йил 19 ноябрдаги 525-сонли ишончномага асосан),
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили– Ш.Ибрагимов (2025 йил
19 ноябрдаги 01/06-8791-сонли ишончномага асосан), Зарбдор туман солиқ
инспекцияси вакили – Н.Пардабоев (2025 йил 20 ноябрдаги Р-06304-сонли
ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Жиззах вилоят бошқармаси вакили – Б.Қуролов (2025 йил 20 ноябрдаги
2287-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар ҳамда низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Зарбдор туман кенгаши вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Зарбдор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) ва KELDIYORBEK OT ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 29 январда “Фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги
шартнома тузилган.
Мазкур шартнома бўйича жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага
берилганлиги, ер участкаси пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган
бўлсада, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ушбу ер участкасидан
белгиланган мақсадларда самарали ва оқилона фойдаланмаганлиги аниқланган.
Шу сабабли, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2022 йил 29 январда тузилган
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга Зарбдор туман
қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман
кенгаши, Зарбдор туман солиқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза билан мурожаат
қилиб, Зарбдор туман ҳокимининг 2025 йил 27 ноябрдаги 01-1250-сонли
киритган даъво аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини судга тақдим
қилиб, жавобгар томонидан юзага келган камчиликларни бартараф этганлигини
инобатга олиб, даъво аризадан воз кечишини маълум қилди.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори иштирок этиб, даъвогарнинг
даъво талабидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул
қилишни ва бу бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Зарбдор туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари
иштирок этиб, туман ҳокимининг даъво аризасидан воз кечиш тўғрисидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси
вакили иштирок этиб, туман ҳокимининг даъво аризасидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах
вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, туман ҳокимининг даъво аризасидан
воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Зарбдор туман солиқ инспекция вакили иштирок этиб,
туман ҳокимининг даъво аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш
юритишга қабул қилишни ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши вакиллари иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган тараф
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди:
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд, даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни
ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 6-бандида даъвогар даъвосидан
воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатилиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги
2025 йил 27 ноябрдаги 01-1250-сонли аризасини иш юритишга қабул қилишни
ва мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг саккизинчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд
ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари
белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш
белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 221-бандида маҳаллий ижро
этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан
боғлиқ даъволар бўйича судларга даъво аризаси билан мурожаат қилганда
давлат божидан озод қилинганлиги белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан Зомин туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилганда давлат божи тўламаганлиги аниқланди.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб даъво ариза бўйича иш
юритишни тугатишни, даъво ариза тақдим этишда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 170, 195-196-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар “KELDIYORBEK OT ” фермер
хўжалиги билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил
29 январдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризасидан воз кечиш ҳақидаги 2025 йил 27 ноябрдаги 01-1250-сонли аризаси
иш юритишга қабул қилинсин.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2502/7724-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво ариза тақдим этишда олиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
Зарбдор туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Зарбдор туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ушбу ажримдан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат
ичида кассация тартибида шикоят (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириш) қилишга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов