← Назад
Решение #2840657 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 364 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 160 | — | law | |
| амда ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/4223-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья И.Турсунов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари М.Мирмақсудов (ишончнома
ва ордер асосида), Б.Тошматов, А.Худойқулов, А.Эргашев (ишончномалар
асосида), жавобгар раҳбари М.Вахобов (паспорт асосида), вакили Қ.Усмонов
(ишончнома асосида), адвокат Ш.Тиллаев (ордер асосида)ларнинг иштирокида,
даъвогар “Булут текстил” МЧЖнинг жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли”
фермер хўжалигидан 2 078 757 171 сўм асосий қарз, 1 039 378 586 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер
хўжалигининг “Булут текстил” МЧЖдан 4 657 493 543 сўм асосий қарз,
2 328 746 771 сўм пеня ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, даъвогар “Булут текстил” МЧЖ ҳамда Ўзбекистон тумани фермерлар
кенгашининг жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер хўжалиги
манфаатида киритган апелляция шикоятлари асосида ишни вилоят суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Булут текстил” МЧЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб
ўғли” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 2 078 757 171 сўм асосий қарз ва 1 039 378 586 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўз навбатида жавобгар қарши даъво тақдим этиб, “Булут текстил”
МЧЖдан 4 657 493 543 сўм асосий қарз, 2 328 746 771 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар жамият судга ариза киритиб, унда
даъво талабларини камайтириб, жавобгардан 1 902 304 501 сўм асосий қарз
ва 951 152 251 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабларини камайтириш
ҳақидаги аризаси юритишга қабул қилинган.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар судга қарши даъво талабларини
кўпайтириш ҳамда даъвонинг бир қисмидан воз кечиш ҳақида ариза киритган.
Суднинг 2025 йил 10 сентябрь кунги ажрими билан жавобгарнинг қарши
даъво талабларини кўпайтириш ҳақидаги талабини иш юритишга қабул қилиш
рад этилиб, аризанинг даъвонинг 447 891 567,75 сўм қисмидан воз кечиш
ҳақидаги қисми иш юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан жавобгар “Қўчқарали Абдуваҳоб ўғли” фермер
хўжалигининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси рад этилган.
Даъвогар “Булут текстил” МЧЖнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар “Қўчқарали Абдуваҳоб ўғли” фермер хўжалигидан даъвогар “Булут
текстил” МЧЖ фойдасига 266 446 262 сўм асосий қарз, 26 644 626,20 сўм пеня
ва 37500 сўм почта харажати жами 293 128 388,20 сўм ундириш белгиланган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар “Қўчқарали Абдуваҳоб ўғли” фермер хўжалигининг қарши
даъвосига қисман даъво муддати қўлланилиб, қарши даъво қисман
қаноатлантирилиб, “Булут текстил” МЧЖдан “Қўчқарали Абдуваҳоб ўғли”
фермер хўжалиги фойдасига 1 362 183 378,70 сўм асосий қарз, 136 218 337,80
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати жами 1 498 442 916,50 сўм ундириш
белгиланган. Қарши даъвонинг 477 891 567,75 сўм жарима ундириш қисми
бўйича иш юритиш тугатилиб, қарши даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар ҳамда
Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида Фарғона
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикоятлари
билан мурожаат қилган.
Даъвогар ўзининг шикоятида даъвогар ҳисобидан 95 234 829 сўм давлат
божи ундирилишидан, суд томонидан пахта нархини белгилашда
шартномаларда пахта ҳом ашёси бўйича аниқ нарх белгиланмаганлиги
эътиборга олинмаганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда апелляция
шикоятига қўшимча қилиб жавобгарнинг 2023 йил ҳосилидан топширган пахта
хом ашёси суммаси 6 688 400 сўм х 194 777 тонна = 1 302 746 487 сўмни, олган
бўнаги 1 559 471 621,30 сўмни, 2023 йил ҳосилидан қарзи 256 725 134 сўмни
ташкил қилишини, бунга 2022 йил ҳосилидан бўлган қарзи 266 446 262 сўмни
қўшилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида жами 523 171 396 сўмни ташкил
қилишини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг
қарши даъвони қисман қаноатлантириш қисмини ўзгартиришни, 2023 йил
ҳосилидан топширилган 1 тонна пахта хом ашёси нархи 6 688 400 сўм
эканлигидан келиб чиқиб қарши даъво аризасини муҳокама қилишни сўраган.
Ўз навбатида фермерлар кенгаши ўзининг шикоятида биринчи инстанция
суди томонидан тарафлар ўртасида 2021 йил ҳосили бўйича тузилган
шартномага нисбатан асоссиз равишда даъво муддати қўлланилиб рад
қилинганлигини, шунингдек пахта ҳом ашёсини нархини белгилашда иш
ҳужжатларини тўлиқ ўрганмай асоссиз равишда паст нарх белгилаганлиги
тўғрисидаги важларини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини қисман бекор қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган Ўзбекистон тумани фермерлар кенгаши, учинчи шахслар
“V l r En rg ” МЧЖ ҳамда “E s Oil Pr du ts” МЧЖдан вакиллар суд
мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни ушбу шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, жавобгарнинг
апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан
ўзининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари Ўзбекистон тумани
фермерлар кенгашининг апелляция шикоятини қувватлаб, унда келтирилган
важларни тўлиқ баён қилиб, ёзма тушунтиришлар тақдим қилиб, даъвогарнинг
апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан
ўзининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни, даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими
ходими мутахассис ўз тушунтиришида, тарафлар ўртасида тузилган барча
шартномалар белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан
ўтганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
хатбошисига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш
бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
даъвогар ва Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида
берилган апелляция шикоятларини қисман қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, қарши даъвони қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил пахта
ҳосили учун тарафлар ўртасида 2021 йил 12 март куни 140-сонли, 2022 йил
ҳосили учун 2021 йил 25 ноябрь куни 134-Р/22-сонли, 2023 йил ҳосили учун
2022 йил 25 ноябрь куни 142-Р/23-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани
етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси
расмийлаштирилган ва мазкур шартнома асосида тарафлар шартномавий
муносабатларга киришган.
Бироқ
мазкур
шартномалар
даъвогар
томонидан
имзоланиб
тасдиқланмаган.
ФКнинг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 364-моддасига кўра, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча
муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда
келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг
нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун
муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг
аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар
ҳисобланади.
Тарафлар шартномани расмийлаштиришда шартноманинг муҳим
шартларидан бири бўлган нархи бўйича келишилмаган, шартномада
келишилган нархда деб қайд этилган бўлса-да, бироқ мазкур шартномалар
даъвогар томонидан имзоланмаган.
Мазкур 134-Р/22-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик”
ўзининг 2022 йил учун агротехнологик харитасига асосан 38,7 гектар
ер майдонидан 100,6 тонна, 142-Р/23-сонли шартнома бўйича эса 42,7 гектар ер
майдонидан 122,18 тонна пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га етказиб бериши,
“Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг
4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2.4-бандида даъвогар жавобгарга экиш учун уруғлик
етказиб бериши, фермер хўжалиги билан келишилган ҳолда йиғим терим
мавсумида терим пулларини ўз вақтида етказиб бериш, пахта терими
бошлангунга қадар “Хўжалик” томонидан берилган талабнома асосида
“Хўжаликни” зарур миқдордаги йиғим терим мавсуми учун керакли
материаллар билан таъминлаш, шунингдек агротехник тадбирлари учун бўнак
маблағлари, шу жумладан ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит
ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаш мажбуриятлари белгиланган.
Гарчи шартномалар даъвогар томонидан имзоланмаган бўлса-да, даъвогар
томонидан жавобгарга 2022 йил ҳосили учун бўнак сифатида пул кўринишида
691 993 400 сўм, маҳсулот кўринишида 793 566 471 сўм, жами 1 485 599 871
сўм бўнак сифатида ўтказиб берган. Шундан фермер хўжалиги даъвогарга
19 100 000 сўм қисмини қайтарган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил ҳосили учун бўнак
сифатида пул кўринишида 787 238 600 сўм, маҳсулот кўринишида
705 833 021,51 сўм, жами 1 493 071 621,51 сўм бўнак сифатида ўтказиб берган.
Ушбу маблағларни ўтказиб берганлиги ишдаги банк айланмасидан кўчирма
билан тасдиқланади.
Жавобгар эса ўз навбатида 2022 йил учун шартномадаги 100,6 тонна
ўрнига даъвогарга 108,9 тонна пахта, 2023 йил учун шартномадаги
122,12 тонна ўрнига даъвогарга 194,77 тонна пахта маҳсулоти етказиб берган.
Тарафларнинг ўртасидаги мазкур муносабатлар тарафлар ўртасида
электрон тартибда тузилган ҳисоб фактуралар, ишончномалар, юк хатлари
ва уч томонлама шартномалар асосида амалга оширилган.
Бундан ташқари даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгар томонидан
134-Р/22-сонли ҳамда 142-Р/23-сонли фьючерс шартномалари бўйича жавобгар
томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси талабидан келиб чиқиб, жавобгардан
1 039 378 586 сўм пеня суммасини ундириш талабини билдирган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорида қайд этилган асослар билан келишмайди.
Даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгар томонидан 2022 йил ҳосили
учун 2021 йил 25 ноябрь кунги 134-Р/22-сонли ҳамда 2023 йил ҳосили учун
2022 йил 25 ноябрь кунги расмийлаштирилган 142-Р/23-сонли фьючерс
шартномалари бўйича вужудга келган қарздорликларни ва унга ҳисобланган
пеня суммаларини ундириш талабини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
2 ноябрь кунги 04/024-4454-сонли хатида 2021 йил учун Ўзбекистонда
етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом
ашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 6 512 000 сўм базавий нарх
сифатида қўлланилиши тавсия этилган ва унинг иловасида 1 кг пахтанинг
нархи ўртача 7 120 сўм этиб, 2022 йил 7 сентябрь кунги №03/28-04/6337-сонли
хатида 2022 йил учун 1 кг пахтанинг нархи 10 025 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг 2023 йил 10 ноябрь
кунги фермер хўжаликларига йўллаган 19/5-82500-сонли хатида кластерлар
ва фермерлар 1 тонна (1 синф 2 сорт) пахта хом-ашёси нархи Хоразм вилоятида
ўтказилган йиғилишда келишилганлигини инобатга олиб, 1 тонна пахта хом
ашёси учун 7 800 000 сўмдан келиб чиқиб белгиланган тартибда солиқ базасини
аниқлаш ва ундириш чоралари кўрилиши маълум қилинган.
Бундан кўринадики 2021-2023-йилларда пахта хом ашёсининг ўртача
нархи ҚҚС билан 10 025 сўмдан ошмаган.
Ўз навбатида жавобгар 2022 йил ҳосили учун даъвогарга 108 900 кг
ҳамда 2023 йил ҳосили учун даъвогарга 194 777 кг пахта хом ашёси етказиб
берган.
Дастлабки даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 ноябрь
кунида 134-Р/22-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш
ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс бўйича 2022 йил ҳосилидан жавобгар
фермер хўжалигининг даъвогар олдида жами 266 446 262 (1 401 159 571 1 490 089 - 9 643 540=1 390 025 942-1 091 722 500-19 100 000 - 12 757 160=
266 446 262) сўм қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
Гарчанд жавобгар фермер хўжалиги қарши даъвода 2022 йил учун
етказиб берилган пахта хом ашёси учун 1 кг 15 000 сўмдан ҳақ тўланиши,
даъвогар ҳисоб фактураларни қабул қилиб олганлигини важ қилиб келтирса-да,
судлов ҳайъати унинг бу важлари билан келишмади.
Чунки, 2022 йил ҳосили учун ҳудуддаги кластер ҳамда фермер
хўжаликлари ўртасидаги ўзаро келишувга асосан 1 кг пахта хом ашёсини
етказиб бериш нархи 10 025 сўм нархга келишилган.
Шу боисдан, жавобгарни даъвогар олдидаги 2022 йил ҳосилидан бўлган
қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганида 266 446 262 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.
2023 йил ҳосили бўйича эса жами 1 493 071 621,51 сўм бўнак маблағлари
берилганлиги, фермер хўжалиги 1 519 260 600 сўмлик (1 кг пахтанинг нархи
7 800 сўмдан) пахта топширганлигини инобатга олиб, ўзаро ҳисоб-китоб
натижаси бўйича даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги 26 188 978,45
сўмни ташкил қилади.
Мазкур суммалар ўзаро якуний ҳисоб-китобига кўра, жавобгарнинг
2022 ва 2023 йиллар пахта ҳосили учун даъвогар олдидаги қарздорлиги
(266 446 262-26 188 978,45) 240 257 283,5 сўмни ташкил қилган.
Юқорида баён қилинганларга асосан ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб,
судлов
ҳайъати
даъвогарнинг
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 240 257 283,5 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топди.
Даъво талаби шартномадан келиб чиққанлиги ҳамда талаб билдирилган
юқоридаги шартномалар даъвогар томонидан имзоланмаганлиги, пеняни ҳисобкитоби аниқ баён қилинмаганлиги боис, судлов ҳайъати даъвонинг пеня
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Судлов ҳайъати қарши даъво талабини муҳокама қилишда қуйидагиларга
асосланади.
ИПКнинг 160-моддасига кўра, қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга
олишга қаратилган бўлиши лозим.
Бироқ, жавобгарнинг қарши даъво талабида дастлабки талабни қамраб
олмаган 2021 йил 12 март куни 140-сонли шартнома юзасидан ҳамда
274 673 368,88 сўмлик буғдой маҳсулотини қийматини, шунингдек 2024 йил
пахта ҳосили бўйича юзага келган қарздорликни ундириш талабини билдирган.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг қарши даъво талабидаги
140-сонли шартнома, 2024 йил пахта ҳосили бўйича юзага келган қарздорлик
ҳамда буғдой ҳосилидан бўлган 274 673 368,88 сўм қарздорликни ундириш
талабларини дастлабки даъво талабларини қамраб олмаганлиги боис, қарши
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 160-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун
қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Қарши даъво агар қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга
қаратилган бўлса, қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ
ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса, қарши даъво билан дастлабки
даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони
ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келса тақдим этилиши мумкин.
Бинобарин, жавобгарнинг қарши даъво талабининг 2022 ва 2023 йиллар
учун пахта ҳосили бўйича ҳисобланган қарздорлик суммаларини даъвогардан
ундириш талабини ушбу талаб дастлабки даъвогарнинг даъво талаби билан
муҳокама қилинганлиги боис, судлов ҳайъати қарши даъвонинг ушбу қисмини
асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда ИПКнинг 68-моддасига асосан рад қилишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича жавобгар фермер хўжалигининг
раҳбари Вахобов Мирзоабдуллох Қўчқорали ўғли бўлиб, ишни судда кўриш
давомида жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Апелляция инстанцияси судида сўралган жавобгар раҳбари М.Вахобов
берган тушунтиришида, биринчи инстанция судига тақдим этилган қарши
даъво аризаси ўзи томонидан имзоланганлигини, қарши даъво аризасида
жавобгар раҳбари А.Вахобов деб ёзилиб техник хатоликка йўл қўйилганлигини
маълум қилди.
Шу боисдан, судлов ҳайъати қарши даъво аризасида жавобгар раҳбари
А.Вахобов деб ёзилиб техник хатоликка йўл қўйилган ҳолда судга тақдим
этилган бўлса-да, бироқ қарши даъво аризаси жавобгар раҳбари М.Вахобов
томонидан имзоланганлигини инобатга олишни лозим топди.
Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатларга
қонуний баҳо бермасдан даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 74-моддаси биринчи ҳамда иккинчи хатбошиларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, даъвогар томонидан ишни судда кўриш давомида даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириш учун, жавобгар эса қарши даъво аризасини
қаноатлантириш учун асос бўладиган далиллар тақдим этилмади.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Шикоятларни кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати даъвогар ва
Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг апелляция шикоятларини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвогарнинг даъво аризани қисман қаноатлантириш, жавобгарнинг
қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ-3318-сонли
Қарорининг 3-бандига асосан, “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди”.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд
харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклайди ҳамда апелляция
инстанцияси суди учун жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар ва Ўзбекистон тумани
фермерлар кенгашининг апелляция шикоятларини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 240 257 283,5 сўм
асосий қарз ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари учун даъвогар ва
жавобгар томонидан олдиндан тўланган почта харажатларини уларнинг
зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига биринчи
инстанция суди учун 57 557 569,47 сўм, апелляция инстанцияси суди учун
5 231 713,96 сўм, жами 62 789 283,43 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 144 529 951,95
сўм давлат божи ундиришни, апелляция инстанцияси суди учун давлат божи
ундирмасликни, даъвогар ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига
апелляция инстанцияси судида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб
ўғли” фермер хўжалиги манфаатида киритган апелляция шикоятлари қисман
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
240 257 283,5 сўм асосий қарз ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер хўжалигининг қарши
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари учун даъвогар
“Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “Қўчқарали
Абдувахоб ўғли” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган почта
харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 57 557 569,47 сўм,
апелляция инстанцияси суди учун 5 231 713,96 сўм, жами 62 789 283,43 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 144 529 951,95 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига апелляция инстанцияси судида ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова