Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2794 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60d268c9-9406-4802-96d0-da66973d1628 Claim ID PDF Hash cff88113c6a8ca4d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 27 ноябрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.М.Тошпулатов раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоев котиблигида, даъвогар “****” МЧЖнинг жавобгар “****” АЖ хисобидан 6 750 000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан, даъвогар вакили - Ф.Гаппорова (ишончнома асосида) жавобгар вакили - К.Рахимов (ишончнома асосида) Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 6 750 000 сўм миқдорида етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича хисобланган зарар миқдорининг асослантирилмаганлиги, экспертиза учун тўалб чиқилган пуллар зарар эмас суд харажатига киришини, экспертиза ўтказилган бўлсада ушбу харажатларни шу суд қарорида клтириб ўтилмаганлигини билдирган даъво талабини рад қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг важларини эшитиб, даъво аризаси важларига, далиларга ҳуқуқий бахо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, дастлаб “****” МЧЖнинг “****” АЖ хисобидан қарз ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича қўзғатилган 41702-2401/622-сонли суд иши бўйича даъвогарнинг илтимосномаси асосида экспертиза тайнлаш ва суд ишини тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим қабул қилинган. Даъвогар томонидан экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 6 750 000 сўм маблағлар Х.Сулаймнова номидаги суд экспертиза марказининг хисоб рақамига жамиятнинг хисоб рақамидан банк орқали тўлаб берилган. Ушбу экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун тўлаб берилган маблағлар даъво аризага илова қилинган банк тўлов хужжати билан тасдиқланган. Шунингдек суднинг экспертиза тайнлаш ва суд ишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримида жавобгар томонидан экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар даъвогарга қоплаб берилиши белгиланган. Суднинг 4-1702-2401/622-сонли ҳал қилув қарорига кўра даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Шундан сўнг даъвогар Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун тўланган 6 750 000 сўм маблағларни зарар сифатида баҳолаб, жавобгар хисобидан 6 750 000 сўм миқдорида етказилган зарарни ундиришни сўраган. Мазкур холатда суд қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда ФК деб номланади)нинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Мазкур холатда суд, даъвогарнинг даъво талабидаги 6 750 000 сўм етказилган зарар миқдори, банк тўлов хужжати ва судининг 4-1702-2401/622сонли ажримидан келиб чиқиб, тўғри асослантирилган деб хисоблайди. Ваҳоланки, ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 6 750 000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб хисоблайди ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 750 000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни, тўлаб чиқилган 206 000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 14, 234, 236, 437 985-моддаларини, ИПКнинг 66, 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” МЧЖ хисобидан даъвогар “****” МЧЖ фойдасига 6 750 000 сўм миқдоридаги етказилган зарар, 206 000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.М.Тошпулатов