Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/11490 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b2018b75-974f-48b6-8df9-d851af3b3f4b Claim ID PDF Hash 5de6632844f23a66... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170- моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения 4 518 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч шаҳар Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар «*****» хусусий корхонасининг жавобгар «*****» хусусий корхонасидан ***** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****(2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «*****» хусусий корхонаси Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****» хусусий корхонасидан ***** сўм ундиришни сўраган. Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170- моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу ҳолатда ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар асосий қарздорлигини тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «*****» хусусий корхонаси билан «*****» хусусий корхонаси ўртасида 2025 йил *****-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг умумий суммаси ***** сўмни ташкил қилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга жами *****сўмлик дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилган, шундан жавобгар *****сўмлик қисмини тўлаб, қолган ***** сўмига қарздор бўлиб қолган. Бу эса ишдаги ҳисоб-фактура ва ишончномалар билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар олинган маҳсулот ҳақини қисман тўлаб, қолган қарздорликни тўламаганлиги сабабли ***** сўмлик қарздорлик пайдо келган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш тўғрисида талабнома юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Суд ушбу ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан ***** сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ ***** сўмга қаноатлантиришни ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни асосан суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, иш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. «*****» хусусий корхонаси ҳисобидан «*****» хусусий корхонасининг фойдасига ***** сўм асосий қарз, *****сўм давлат божи ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****