← Назад
Решение #2840696 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 200 | — | code_article | |
| кодекси | 223 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ХУСУСИЙ АЖРИМ
(интизомий ножўя ҳатти ҳаракат ҳолатларини текшириш,
қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
4-1501-2503/20416-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ю.Ниязметов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Комилов (жамият раҳбари),
Г.Бахромова (ишончнома асосида) иктирокида, даъвогар «АААААААААААААА»
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.Ниязметовнинг жавобгар –
«АААААААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «АААААААААААААА» масъулияти
чекланган жамияти (қуйида даъвогар деб юритилади) ва «АААААААААААААА»
масъулияти чекланган жамияти (қуйида жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
07 сентябрь куни 5/2-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, «АААААААААААААА» масъулияти чекланган
жамияти (Харидор)га «АААААААААААААА» масъулияти чекланган жамияти
(Сотувчи) томонидан жами 100 000 000 сўмлик алюмин профиль ПВХ ва аксессуарлари
етказиб берилиши, Харидор олдиндан 100 фоиз тўловларни амалга ошириши
белгиланган. Харидор томонидан шу куни 2403-сонли тўлов топшириқномаси билан
100 000 000 сўм маблағ Сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
07.12.2023
йилдаги
4-1001-2303/65137-сонли ҳал қилув қарори билан аризачи “Ипотека банк” АТИБнинг
аризаси қаноатлантирилиб, қарздор «АААААААААААААА» масъулияти чекланган
жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган, МЧЖни тугатиш бошқарувчиси этиб Ниязметов Фарход Зафарович
тайинланган.
Тугатиш жараёнида «АААААААААААААА» масъулияти чекланган жамияти
томонидан «АААААААААААААА» масъулияти чекланган жамияти хисоб рақамига
100 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилганлиги, ушбу маблағларга мос равишда
маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида ёки пул маблағлари қайтарилганлиги
тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Ушбу маблағларни қайтариш
тўғрисида талабномалар юборилган бўлиб, жавобгар томонидан талабномалар
эътиборсиз қолдирилган.
Тугатиш бошқарувчиси қарздор «АААААААААААААА» масъулияти чекланган
жамияти томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга етказиб
берилмаган деган важ билан жавобгардан ушбу маблағларни ундириш бўйича судга
даъво аризаси киритилган.
Суд мажлисида жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза
тақдим қилинганлиги боис даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Шундай бўлсада, даъвогар ва жавобгар жамият хатти харакатларида жамият
номига қабул қилинган тўловлар солиқ ҳисоботларида тўланиши лозим бўлган солиқ
тўловлари тўланганлиги ёки тўланмаганлигини аниқлаш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий
судининг хусусий ажрими тўғрисида"ги 2007 йил 28 декабрдаги 172-сон қарорининг
2
2-банди 1 хатбошисида “ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий
суд низони кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини
аниқлаган тақдирда, хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддасининг
1,2,3 ва 5-қисмларида “Ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг,
юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари
бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд
хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки
мансабдор шахсдан қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб
чиқишни талаб қилиши мумкин. Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа
органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилади, улар
кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт. Агар суд
низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа,
у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга
тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасида Солиқ базасини
яшириш (камайтириб кўрсатиш) — яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси
суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши, яширилган
(камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ
солиқларни ҳисоблаш амалга оширилиши кўрсатилган.
Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб
қуйидагилар эътироф этилади: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган
тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик; юкларни товар-кузатув
ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш; товарларни
сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга
ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш) ва ҳ.к.
Бу ҳолатда суд, жавобгар «АААААААААААААА» масъулияти чекланган
жамияти солиқ ҳисоботларида бюджетга тўланиши лозим бўлган бўлган солиқ
тўловлари акс эттирилганлиги ва белгиланган солиқлар тўланганлиги ҳолатларини
қўшимча ўрганиш орқали тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур хусусий ажримни
Фарғона шаҳар прокуратурасига юборишни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
195, 200 – моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Мазкур хусусий ажримда баён қилинган, жавобгар «АААААААААААААА»
масъулияти чекланган жамияти солиқ ҳисоботларида бюджетга тўланиши лозим бўлган
солиқ тўловлари акс эттирилганлиги ва белгиланган солиқлар тўланганлиги
ҳолатларини қўшимча ўрганиш орқали тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур
хусусий ажрим Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилсин.
Хусусий ажримнинг ижроси юзасидан бир ойлик муддат ичида Фарғона
туманлараро иқтисодий судига маълумот берилиши лозим.
Мазкур хусусий ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда ва
муддатда шикоят килиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов