← Назад
Решение #2840700 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 449 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси *******котиблигида, даъвогар вакили *******нинг
иштирокида, *******нинг ******* манфаатида жавобгар *******дан
******* сўм асосий қарз ва *******сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) *******
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
*******(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм
асосий қарз ва *******сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129,
170-моддасига асосан палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******* ва ******* ўртасида
2024 йил 1 апрелда 45-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар пахта, ғалла, сабзавот ва
полиз экинларини озиқлантириш учун комплекс минерал ўғитларини
тайёрлайди ва жавобгарга тақдим этади. Жавобгар эса комплекси минерал
ўғитларини қабул қилиб олади ва олинган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, жавобгар ушбу шартнома тузилган
кундан бошлаб 5 банк иш куни ичида даъвогарнинг хисоб рақамига пул
ўтказиш орқали шартнома суммасининг 100 фоиз миқдорида олдиндан
тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
******* сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги
қарздорликни тан олиш ҳақидаги ёзма ҳужжат ва ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ******* сўм асосий қарз суммасини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан *******сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, маҳсулот
учун жавобгар ўз вақтида тўловни амалга оширмаса муддатида тўланмаган
тўлов суммаси ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида пеня тўлайди.
Ҳисобланган пеня шартнома суммасидан 50 фоиздан ошмаслиги кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб,
ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди, аммо даъвогар ўз вақтида асосий
қарзни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига
сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб,
жавобгардан ******* сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад
қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
даъвогар томонидан тўлаб чиқилган *******сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига *******сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ******* сўм асосий
қарз, ******* сўм пеня ва *******сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *******дан Республика бюджетига *******сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******