Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2298 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dab07ad1-b1bb-46fe-b302-f0055a8f75ad Claim ID PDF Hash 75fd983e41f22abe... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 585 символов
4-2302-2502/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 27 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида, ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (2025 йил 24 ноябрь кунги 11/107-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар АТ“ХХХ” манфаатида жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг АТБ “ХХХ” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожат қилиб, “ХХХ” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво талабларини қанаотлантиришни сўради. Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 март куни Р29185/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1ва 1.2-бандларига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) 2024 йил пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 45 536 400 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредит суммасини ва кредит фоизларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга 2025 йил 1 апрелга қадар 45 536 400 сўм кредит ажратилган. Жавобгарнинг 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги мавжудлиги кредит шартномаси, тўлов жадвали, банк маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу сабабли жавобгардан банк фойдасига 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги, 41 200 сўм почта харажатини, жавобгардан республика бюджетига 879 026,96 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан даъвогар АТБ “ХХХ” фойдасига 41 486 891 сўм асосий карз, 2 464 457 сўм муддати ўтган фоизи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 879 026,96 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ХХХ